UZ

Сўнгги янгиликлар

11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  4 10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  2 10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  7 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  5 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  5 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  4 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  5 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  4 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  4 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  9 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  1 07:15Лига 1. "Лорьян" - ПСЖ 1:4  1 07:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Шеффилд" 4:2  1 07:05АПЛ. "Эвертон" - "Ливерпуль" 2:0  0 07:00АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Ньюкасл" 2:0  0

Боян Миладинович "Пахтакор"дан кетдими? Янгиликлар

Боян Миладинович "Пахтакор"дан кетдими?

Бир неча йилдан бери "Пахтакор" шарафини ҳимоя қилиб келаётган ва деярли ўзбекка айланиб улгурган Боян Миладинович айни пайтда шерлар билан бирга эмас.
Маълумотларга кўра, футболчи Тошкентга қайтиб келмаслиги мумкин экан. Аввалги суҳбатларимизда сербиялик ҳимоячи Тошкент унинг ўзи ва энг муҳими, оиласига ҳар томонлама маъқул келганлиги ва футболчилик фаолиятини ҳам шу ерда тугатишга қарши эмаслигини айтганди. Хатто имконияти бўлса, Ўзбекистон миллий терма жамоаси либосини кийишга ҳам тайёрлигини маълум қилганди. Бояннинг "Пахтакор"да қолиш ёки кетиши ҳақида сўраб мурожаат қилганимизда, клуб матбуот хизмати ҳали бу борада аниқ маълумот йўқлиги, Туркия йиғинига борадиган таркиб тасдиқланганидан кейингина расмий маълумот берилишини айтишди. Бошқа томондан, "Пахтакор" ҳимоя чизиғида рақобат кучайиб боряпти. Айниқса, Егор Кримец ва Камолиддин Тожиевнинг Хитой чемпионатидан қайтиб келиши бу рақобатни янада кучайтирди. Айни пайтда Кримец ва Тожиевдан ташқари, марказий ҳимояда Акбар Исматуллаев, Владимир Козак, Иброҳим Абдуллаев, Жамшид Болтабоев, Муҳсин Убайдуллаев, қанотларда эса Даврон Ҳошимов, Мурод Холмуҳамедов, Александр Мерзляков каби футболчиларни кўрсатишимиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Миладинович жароҳати сабаб бир ярим йил давомида майдонга туша олмаган, фақат ўтган мавсумнинг сўнгги турларидагина сафга қайтганди. 
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика