UZ

Сўнгги янгиликлар

10:48«Байер» ёзда бир нафар етакчисини сотади. Нега?  1 10:24«Манчестер Юнайтед» собиқ футболчиси Артетага ёрдамчи бўлиши мумкин  0 10:00Sofascore. Ҳожимат Эркиновнинг кечаги ҳаракатлари неча баҳога баҳоланди?  0 09:37Ўзбекистон кубоги. ОКМК "Арал академия"ни ўз майдонида қабул қилади  1 09:14«Бу шармандалик». Почеттино «Челси» футболчилари ўртасидаги пенальти тепиш учун жанжаллашгани ҳақида гапирди  9 08:50Ўзбекистон ОТЖ сардори Осиё кубогига тайёргарлик ҳақида фикр билдирди  11 08:34Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа  6 08:30U-23 Осиё Кубоги. Австралия - Иордания 0:0   0 08:25U-23 Осиё Кубоги. Қатар - Индонезия 2:0   0 08:20Туркия чемпионати. "Аланяспор" - "Галатасарай" 0:4   0 08:15АПЛ. "Челси" - "Эвертон" 6:0   0 08:09Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум  13 08:00Серия А. "Аталанта" - "Верона" 2:2   0 07:45ЕЧЛ. Чорак финал жавоб учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар маълум. «Ман Сити» — «Реал» баҳсини италиялик рефери бошқариб боради  8 07:22Ўзбекистон кубоги. Бугун 1-тур баҳсларига якун ясалади  2

“БЎСМ-2”(Урганч) - “Болалар лигаси” ғолиби Янгиликлар

“БЎСМ-2”(Урганч) - “Болалар лигаси” ғолиби

Диёримизда болалар футболини янада оммавийлаштириш борасида хайрли ишлар амалга оширилмоқда.
Жойларда уюштирилаётган турли мусобақа ва турнирлар ёш “чарм тўп” усталари учун маҳорат ва тажриба мактаби вазифасини ўтаётир.

2000-2001 йилларда туғилган ёш футболчилар ўртасида уюштирилган “Болалар лигаси”сининг жорий йилги Хоразм вилояти биринчилиги поёнига етди. Қизиқарли ва қизғин кечган ушбу мусобақада воҳанинг 11 та жамоаси иштирок қилди.

Биринчилик ўйинларининг охирги тури Янгиариқ туманида ўтказилди. Якуний натижаларга кўра, 10 та учрашувнинг тўққизтасида ғалаба нашидасини сурган ва битта учрашувни дуранг натижа билан тугатган Хоразм вилояти халқ таълими бошқармасига қарашли 2-сон болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг “БЎСМ-2” жамоаси(мураббийи Анвар Алимов) “Болалар лигаси”нинг жорий йилги ғолиблигини қўлга киритди. Биринчи ўринга асосий даъвогарлардан саналган Урганч олимпия заҳиралари коллежининг “УОЗК” жамоаси пешқадамдан бор-йўғи икки очко ортда қолди ва иккинчи ўринни эгаллади. Урганч шаҳрининг бошқа бир жамоаси - “Турон” эса шоҳсупанинг учинчи поғонасини банд этди.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика