Latest news

02:49Испания чемпионати. “Лас-Пальмас” – “Депортиво” 1:10 02:49Чемпионат Испании. «Лас-Пальмас» сыграл вничью с «Депортиво»0 02:48Бундеслига. Драматик кечган ўйинда "Бавария" иродали ғалабага эришди0 02:35Африка кубоги. Марокаш Тогони мағлуб этди0 02:35Сборная Марокко переиграла Того0 01:47“Барселона” Неймарнинг карточкасини бекор қилдирмоқчи0 01:47«Барселона» обжалует желтую карточку Неймара, которую он получил за симуляцию в матче с «Сосьедадом»0 01:35Спортчилар ижтимоий тармоқларда7 01:34Жерард февралдан “Ливерпуль” академиясида иш бошлайди0 01:34Джеррард с февраля начнет работать тренером в академии «Ливерпуля»0 00:00Olamsport: Australian Open. Федерер ва Маррейдан ғалабалар ва бугун турнирда қайд этилган барча натижалар0 23:48Африка кубоги. Кот-д’Ивуар Конго билан очколарни бўлишиб олди0 23:48Кубок Африки. 2-й тур. Кот-д’Ивуар сыграл вничью с ДР Конго0 23:24Миранда: “Интер” Скудетто учун курашиши лозим”0 23:24Миранда: «„Интер“ должен стремиться к Скудетто»0

29 may 14:12
News

Бошланди, биз Сизлар биланмиз Ўзбекистон МТЖ аъзолари!

Келинг, аввал келишиб олайлик, бу мақоламда ҳеч қандай "пахта" - "маҳта" йўқ! Ичи қоралардан бошқа барчамиз ватанимизни мундиалда кўришни орзу қиламиз.
Келинг, аввал келишиб олайлик, бу мақоламда ҳеч қандай "пахта" - "маҳта" йўқ!  Ичи қоралардан бошқа барчамиз ватанимизни мундиалда кўришни орзу қиламиз. Қосимовдан тортиб Абрамовгача (бунда Абрамовнинг ҳам хиссаси бор ва у МТЖ  ЖЧга чиқса қувониши аниқ). Аҳмедовдан то Жепаровгача. Энди футболга ошно туттинган мухлисдан бошлаб, "ёшим бир жойга бориб қолди, Ўзбекистонни ЖЧда  кўрармикинман", деб ҳаёлга берилган отахонларимизгача. ОАВнику айтмасангиз ҳам бўлаверади. Ўзбекистонни ЖЧ йўлланмасини қўлга киритиши сайт ва  газеталарнинг ўқувчилари ошишига, ТВни эса жонли кўрсатувларини кўпайишига.  Қолаверса ўртоқлик ўйинларига рақиб қидириш муаммо бўлмаслигига сабаб  бўлади. Ўзбекистонга чет элдан бўлган талаб ортади. Бизнинг футболимиз ҳақида хитойлик Мага ўхшаган журналистлар бот-бот мақола ёзади. Ўзбекистон  жаҳон миқёсида катта рекламасига эга бўлади. Юртбошимиз айтганларидек,  "Ҳеч бир соҳа мамлакатни спортчалик дунёга танита олмайди"!


Бу байроқ Бразилияда хилпирамаса ҳисоб эмас

Буни кириш сўзи деб қабул қилинг. Энди мақсадга ўтаман. Сўнгги пайтларда  баъзи бир ҳамкасбларимиз томонидан гоҳ футболчи, гоҳ мураббий томон  танқидлар чиқа бошлаяпти. Икки ҳафта аввал Фарҳод Тожиев ва Санжар  Турсуновлар ҳақида ёзилган хабар, ўша сайтнинг рекламасидан бошқа нарса  эмас эди. У ерда, бир пайтлар Россия терма жамоасида ҳам рўй берган воқеани  журналистлар баён қилиб чиқишганлиги такидланган эди. Битта зукко ўқувчимизни калласига келган фикр, уларга келмаганига ҳайрон қолдим: "Россиялик  журналистлар терма жамоаларини муваффақиятсизликка учраганликларидан кейин воқеани ошкор қилганлар, сизлар каби аввал эмас"! Жуда ҳам тўғри фикр. Биз ҳозир қайнаб турган қозонимизни бўлар бўлмас сафсата ва танқидлар билан совутишимиз керак эмас. Аксинча, футболчи ва мураббийларимиз билан бир тану- бир жон бўлиб уни янада ловуллатишимиз керак. Шундай ўт олдирайликки, у гоҳ  Корея бўлсин, гоҳ Қатар бизнинг оловимиз олдида жиз этиб куйсин! Терма  жамоамиз аъзоларини шундай қўллаб-қувватлайлик, стадионга келган Қатар  футболчилари ўзларини йўқотиб қўйсинлар. Кореяга кетаётган футболчиларимизни мақтаб ташланг демайман, меёрида бўлсада "поддержка"  қилайлик. Бу ўйинчини ўйини чиқмаяпти, мураббийнинг тактикаси ўтмаяпти деган  гапларни бисотимизга солиб қўяйлик ва иншооллох уни ишлатиш бизга насиб  этмасин. Аввало Қатар ва Корея тўсиғидан ўтиш орқали мундиал йўлланмасини  қўлга киритайлик. Гуруҳда ишни ҳал қила олмасак ҳам шошмайлик, олдимизда  плей офф ўйинлари бўлади. Ният қилардикки, ишимиз плей оффга қадар  чўзилмасин. Ҳеч бир футболчи, баъзилар айтаётганидек Қосимовга қарши эмас, Жепаров жуда яхши тушуниб турибди, бу саралаш ўйинлари унинг учун сўнггиси  бўлиши мумкинлигини. Ҳудди шундай Копадзе, Бақоев ва Гейнрих каби ўйинчиларимиз ҳам. Мундиални қўлга киритилиши Аҳмедовга ланг этиб Европа  эшикларини очиши, Турсунов ва Тожиевни эса кучлироқ бўлган чемпионатга равона қилишини улар ҳам яхши англашган. Денисов учун ҳам мундиал жуда  мухим бўлса, Гадоев, Мусаев, Козак, Искандеров, Кримец, Тўхтахўжаев ва Зотеев каби ёш футболчиларимиз учун катта "шанс". Мен истардимки, марказда Одил Аҳмедовдан кейин Ўзбекистонда иккинчи ўринда турадиган Азиз Ҳайдаровни айнан шу имкониятдан фойдаланиб Европанинг кучлироқ чемпионатига йўл олса. Гувоҳи бўлганингиздек, ЖЧ футболчиларимиз учун жуда ҳам керак. 2014 йил Осиё  ўйинларида ғалаба қозонганлигимизга 20 йил тўлади. Айнан шу чемпион таркибда  жавлон урган Қосимов ва Мақсудов учун ЖЧ айни пайтда ҳамма нарсадан ҳам  устун туриши керак. Терма жамоада мен кўраётган битта муаммо ҳақида айтиб  ўтишни лозим топдим. Терма жамоамизнинг сўнгги ўйинларидан келиб чиқиб ўтказаётган машғулотларида асосий таркибда майдонга тушиши мумкин бўлган футболчилар 3 кун аввал маълум бўлиб қолаётгандек. Бу эса захирада қолишини  биладган футболчи учун психологик томондан салбий таъсир этиши мумкин. Натижада ўйин бошланишига бир неча кун аввал ўзини асосий таркибда тушмаслигини билган футболчи рухан тушкунликка тушаяпти. Миржалол  Қўшоқович бу сафар шундай йўл тутингки, терма жамоамиз негизида ахил оилани  кўрайлик. Майдонга ким тушиш тушмаслиги футболчи учун сир бўлсин ва ўйиндан аввал 11талик таркибни айтганингизда қолганлар ҳафа бўлишмасин. Мураббий,  футболчи, журналист ва мухлисларнинг барчаси бир ёқадан бош чиқариб, фақат  ватан шаъни йўлида бирлашган ҳолда терма жамоамизни ЖЧга олиб чиқайлик.  Танқидларни эса бироз кейинга қолдирамиз. Умид қиламиз, МТЖ ўша  танқидларимизни бисотимизда "чанг босиб қолишга" мажбур қила оладилар!

 
Ўзбекистон ЖЧга чиқадиган бўлса, тасаффур ҳам қила олмайсизлар қандай ўсишга эришамиз. "Машъал" ва "Пахтакор"да ишлаб турган профессионал академиялар сони кенг Республика бўйлаб кўпайиб кетади... Эх нимасини айтасиз, бир чиқайлик биз ҳам шу ЖЧга!

 


Нодирхўжа Юлдашев

Rating:    

Comments

< show latest news

Weekly Best

Арманистонга қарши ўртоқлик ўйини бекор қилинди
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 12 февраль куни Анталия шаҳрида... 160
ФИФАдагилар зерикиб қолишдими? Улар сариқ карточка ва офсайдларни бекор қилишмоқчи
ФИФА техник директори Марко ван Бастен офсайд ва сариқ карточкалардан ... 84
Olamsport: Australian Open. Истомин сенсацион тарзда Жоковични таслим қилди!
Australian Open мусобақасининг илк босқичидан муваффақиятли ўтиб... 60
Испания кубоги. 1/4 финал. «Реал» дастлабки ўйинда «Сельта»га ютқазди
Испания кубоги 1/4 финали дастлабки учрашувида «Реал» ўз майдонида... 57
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook