Latest news

17:42Футзал. Олий лига, 2-тур, 2-кун. "Дўстлик-AIN" - "Олмалиқ" 2:20 17:32Гвардиолага 3та ўзгариш камлик қилмоқда11 17:11"Уотфорд" - "Эвертон": Асосий таркиблар!0 16:57"УзДонгЖу" 15 декабрдан бошлайди0 16:44Полициячи мухлисларни тинчлантиришга уринган футболчини отиб қўйди+ВИДЕО9 16:30Кенжа Тўраев нега терлаб кетди? (ВИДЕО)3 16:30CA ходимлари "Eplmanager"да ўз таркибларини эълон қилди10 16:15"Photoshop"да ишланмаган тарихий суратлар (13-қисм) ФОТО19 16:14Дивок Ориги "Манчестер Юнайтед" ва "Бавария" клубларига рад жавобини берган0 15:57"Барселона" "Осасуна"га қарши баҳсни илк дақиқалардан бошлайдиган таркибни эълон қилди25 15:49Фердинанд: "МЮ учун "Тоттенхэм" билан баҳс - "бажар ёки йўқ бўл" тоифасидан"8 15:49Фердинанд: для «МЮ» матч с «Тоттенхэмом» — из серии «сделай или умри»0 15:43Футзал. Олий лига, 2-тур, 2-кун. Сенсация. "Максам-Чирчиқ" - "Ардус" 5:50 15:26EPL Manager: Игроки, которые пропустят 15-й тур0 15:18Пирло "Челси" машғулот базасига ташриф буюрди2

23 may 13:47
News

Бобур Йўлдошев: «Қизилқум»ни ютганимиз яхши бўлди»

Бу йил ҳам ўз олдига улкан мақсадларни қўйган «Локомотив» клуби Вадим Абрамов бошчилигида чемпионлик сари ишонч билан одимламоқда.
Жамоа эришаётган ғалабаларга ёш ва умидли футболчи Бобурбек Йўлдошев ҳам ўзининг муносиб улушини қўшиб келяпти. «Локомотив» - «Қизилқум» учрашувидан кейин «Футбол экспресс» газетаси ходимлари Йўлдошев билан суҳбат уюштиришди. Қуйида ушбу суҳбатни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

- Бобур, «Қизилқум» устидан қозонилган ғалаба нимани эвазига қўлга киритилди, деб ўйлайсиз?


- Биринчи навбатда жамоавий ўйинни яхши йўлга қўйганимиз ғалабамизга пойдевор бўлди. Учрашувдан олдинроқ мураббийлар рақиб биз учун ноқулай эканлиги ва эҳтиёркорлик билан тўп суришимиз кераклиги ҳақида кўрсатма беришди. Шунга ўйиннинг биринчи бўлимида «Қизилқум» анча қийинчилик туғдирди. Биринчи голни уриб олганимиздан кейин, футболчилар ўзларига келиб олишди ва ўйинни ўз назоратимизда ушлашга ҳаракат қилдик. Ўйинчилар тушуниб тўп сургани ҳисобда акс этди. Муҳими, уйда уч очкони қўлга киритдик.

- 7-турдан кейин айрим жамоалар Ўзбекистон кубогида тўп сурди. «Локомотив» эса навбатдаги босқичдан курашга қўшилишини инобатга олсак, ўша кунлари ўйин амалиётисиз қолиб кетди. Бу эса «Қизилқум»га қарши баҳсда сезилмадими?

- Нега ўйин амалиётисиз қолиб кетамиз? Кубок учрашувлари бўлган куни биз биринчи лига иштирокчиси «Обод»га қарши назорат учрашувида майдонга тушдик. Мураббийларимиз икки хил таркибни майдонга тушириб, барчанинг имкониятларини яна бир маротаба текшириб олди. Шу боисдан клубимизга ўйин амалиёти етишмади, деган баҳонани қўллай олмасдик.

- 4:1 ҳисоби ўйинга мос бўлдими ёки бундан ҳам йирик ҳисобда ғалаба қозониш мумкин эдими?

- Менимча, мос бўлди. Яратилган имкониятлардан фойдаланишга уриндик. Фойдалана олмаганларимиз ҳам бўлди. Ҳаммасини голга айлантирганимизда ҳисоб бундан ҳам йирик кўриниш олиши мумкин эди. Албатта, бу менинг шахсий фикрим.

- Жамоани Вадим Абрамов қўлга олганидан кейин «Локомотив» қай даражада ўзгарди?

- Ўзгарди. Абрамов билан аввал ҳам бирга ишлаганлигимиз боис, мураббийни қандай кучга эга эканлигини биламиз. Вадим Карленович келганидан сўнг жамоавий ўйин янада яхши йўлга қўйилди. Бу натижаларимизга ижобий таъсир кўрсатмоқда. Янги мураббийнинг келиши секин-аста ўйинларда кўзга ташланмоқда.

- Бу мавсумдан Бобур Йўлдошев «Локомотив»ни асосий ҳимоячисига айланди. Энди ўзингизни рақобатчилардан холи дея оласизми?

- Биласизми, мен ҳали ҳам ўзимга асосий футболчи сифатида баҳо бермайман. Ким ўз устида кўпроқ ишласа, мураббий ўшани майдонга туширади. Буни барча билади. Мен машғулотларда доимо изланишларда бўлмоқдаман. Рақобатчилардан холиман дейишим мутлақо нотўғри. Таркибда ҳар бир чизиққа икки ёки учтадан футболчи мавжуд. Шу боисдан рақобат бор. Фақат, астойдил ишлашимиз ва меҳнатдан тўхтаб қолмаслимиз керак.

- Жамоага келиб қўшилган Вячеслав Шевченко ва Андрей Кожокарь негадир жамоа ўйинига мослашиб кета олгани йўқ. Бу легионерлар маҳаллий ўйинчилардан устун дея олмайсизми?

- Тўғриси, мен бошқа футболчиларни ҳаракатига баҳо бермайман. Боиси, мен мураббий эмасман ва жамоадошларим тўғрисида гапиришим нотўғри бўлади. Бу саволни кўпроқ жамоамиз бош мураббийига берсангиз мақсадга мувофиқ бўларди. Менинг шахсий фикримча, легионер футболчилар маҳаллий ўйинчилардан устун бўлиши керак деб ўйлайман. Балки, Шевченко ва Кожокарь жамоага мослашиб кетиши қийин кечаётгандир. Ҳали биринчи давра тугатишига бешта тур бор. Шу боисдан ўйинлари ижобий тарафга тушиб кетишига умид қилса бўлади.

- Бобур, бу йилги олимпия терма жамоамизда юртимизнинг энг кучли футболчилари тўпланган. Айтингчи, бу ўйинчилар билан олимпиада йўлланмасини қўлга киритишга умид қилса бўладими?


- Худо хохласа, биз ҳам бу терма жамоа билан олимпиада йўлланмасини қўлга киритишга умид боғлаганмиз. Буни уддаласак ватанимиз футболи тарихида ўзгариш қилган бўлардик. Айни пайтдаги терма жамоага номзод футболчилар жуда кучли дея оламан. Бу йигитлар билан бир неча йиллардан бери бирга тўп суриб келаётганимиз боис, ўзаро тушунишларда муаммога юзага келади деб ўйламайман. Айни пайтда тайёргарлигимиз босқичма-боcқич ўтмоқда. Саралашга қадар янада оптимал ҳолатга келишимизга ишонаман. Насиб қилса, Шуҳрат Мақсудов қўл остида олимпиада йўлланмасини қўлга кирита оламиз

- Бу йил Осиё ўйинлари ҳам бўлиб ўтади. Мазкур турнирга боришни истаётган бўлсангиз керак?

- Албатта, истайман. Бунинг учун терма жамоа мураббийлари йиғинларга чақиришса бўлди. Ўзимни машғулотларда кўрсатишга тайёрман. Асосийси, менга ишонч билдириб, чақиришса, мураббийларни ишончини оқлашга бор кучимни сарфлайман. Осиё ўйинларида тўп сурса ёмон бўлмасди.

Иззатбек Абдуваҳобов суҳбатлашди.
«Футбол экспресс» газетаси
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook