UZ

Сўнгги янгиликлар

15:17Англия премьер-лигаси. Март ойида энг яхши футболчи ким бўлади?  0 15:00Ўзбекистон кубоги. 1/16 финал. LIVE ҳисоб  26 14:50"Ювентус" Толиссога 4 йиллик шартнома таклиф қилди  8 14:45"Uzbek Tigers" "Astana Arlans"га қарши қайси таркибда рингга чиқиши мумкин?  4 14:20Қашқадарёда банкчилар ўртасидаги мусобақа давом этмоқда  7 13:592 лига. Наврўз кубоги. "Челано" - "Ўрикзор" 1:4  11 13:53«Сурхон» — «Қўқон-1912» жамоалари учрашуви чипталари сотувга чиқди  17 13:50Раньерига махсус соврин топширилади  10 13:35Мартинес: "Лукаку жаҳоннинг энг кучли ҳужумчиси бўла олади"  29 13:10ОЧЛ–2017. “Ульсан Хёндэ” – “Кашима Антлерс” ўйини Азиз Асимовга топширилди  8 12:52Буффон: "Балки фаолиятимнинг охирги ўйинида Зиданга ўхшаб "калла қўярман"  17 12:41"Наврўз" Кубогидан фотомақола ёхуд Бекхэм Тошкентда  14 12:32Мусса Сиссоко "Тоттенхэм"ни тарк этиши мумкин  15 12:10Отаменди «Реал»га ўтишга рози, аммо клуб Вальехони қайтармоқчи  32 12:01Футзал. Бугун ярим финал ўйинлари ўтказилади  14

19 июл 14:24
Янгиликлар

Биз «Насаф»дан кутмаган эдик

Барчамизга маълумки, «Насаф»нинг ўтган 2012 йилдаги омадсиз юришидан сўнг оз эмас, нақд 10 нафар етакчи футболчи жамоани тарк этди.


Булар, Мурод Зуҳуров, Владимир Шишелов, Фозил Мусаев, Иван Бошкович, Андрей Переплёткин, Боян Малишич, Александр Петрович, Носир Отақўзиев, Шухрат Мирхолдиршоев ва Шавкат Раимқуловлардир. Бир аҳамият беринг, таркибдан бундай етакчи ўйинчиларнинг жамоани тарк этгандан сўнг «Насаф» мухлисларининг кўнглидан бирдек, энди жамоамиз 5-6 ўринларга тушиб кетади деган ўй-хаёллар ўтган бўлса, неажаб. Бунақа катта йўқотишлардан сўнг ҳақиқитни тан олиб айтаманки, бундай кетма-кет ғалабали юришларни биз «Насаф»дан кутмаган эдик.

Буни қаранки, жамони ўтган мавсумнинг охирларида мураббийлик лавозимини «Насаф» жамоамизнинг собиқ жонкуяр ўйинчиси ҳамда собиқ мураббийи лавозимларида фаолият олиб борган Рўзиқул Бердиевга ишониб топширилди. Рўзиқул Бердиевнинг улкан меҳнати, тажрибаси ва ёшларга берган ишончини бемалол ўзини оқлади дейиш мумкин.

Рўзиқул Бердиев «Насаф» жамоаси таркибида энг кўп, яъни 314 марта майдонга тушган ўйинчи сифатида ҳам жамоа тарихида ўз исмини муҳрлаб қўйган. 2013 йил мавсум ўрталарида мураббийлар таркибига келиб қўшилган «Насаф»нинг собиқ тўпурур хужумчи Зафар Холмуродовнинг ташрифи биз мухлисларга қувонч бағишлади. Зафар Холмуродов ҳам «Насаф» жамоаи тарихида 181 ажойиб голи билан у ҳам ўз исмини қолдирган. Биз, «Насаф» мухлислари, Рўзиқул Бердиев ва Зафар Холмуродовнинг тажрибаларига ишонамиз.

2013 йилнинг май ва июнь ойлари лауреатлари деб Артур Геворкян ва Рўзиқул Бердиевнинг топилиши биз мухлисларга олам-олам қувонч бағишлади. Ҳақиқатдан ҳам, «Насаф» жамоасидаги катта меҳнатлар ўз самарасини бермоқда.

«Насаф»нинг мухлислари севимли жамоаларини доимо яқиндан қўллаб келишади. Стадионда мухлисларнинг ташрифи ҳам шиддатли ўсмоқда. Севимли жамоамиздан биз мухлислар Ўзбекистон кубоги ва чемпионатимизнинг энг юқори ўринларни эгаллашини, кейинги йилда ОЧЛ ўйинларида қатнашишини тилаб қоламиз.


«Насаф» мухлислари номидан
Шуҳрат Қурбонов

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Сурияга ютқаздик
ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Сурия - Ўзбекистон учрашуви бўлиб ўтди.  1206
Самвел Бабаян: "Охиригача курашамиз, ҳали имконият бор"
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян Сурияга...  504
Гуруҳдаги вазият билан танишинг
ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Сурия - Ўзбекистон учрашуви якунланди.  257
Сурия - Ўзбекистон. Таркиблар маълум бўлди
Сурия ва Ўзбекистон учрашувида жамоаларнинг таркиби маълум бўлди.   232
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: