24 dec 02:00
News

Биз кутган ўйин: "АРСЕНАЛ" - "ЧЕЛСИ" 0:0!

Сизу-биз кутган учрашув жанговор дуранг билан ўз якунига етди.
90+3. Премьер-лигада Венгер учун Моуриньо ҳамон чақилмас ёнғоқ. Венгер 10 маротабаки айнан Моуриньо бошқарувидаги "Челси"ни ютишни уддасидан чиқа олмайди. Хайр саломат бўлинг.

90+1.
Луизнинг кучли зарбаси жонли деворга тегиб қайтди.

90.
Уолкот бурчак тўпи ишлади. ҳакам эса ўйинга 3 ДАҚИҚА қўшиб берди. Вермален яна битта бурчак тўпи ишлади. "Челси"дан Рамирез 23 метрлардан жарима зарбаси тепиш ҳуқуқини қўлга киритди. Тўп олдида, Давид Луиз.

89.
"Арсенал" биронта ҳам ўзгаришни амалга оширмади. "Челси"да учта тетик футболчи бор. Афтидан Венгер ўйинни бузиб қўймоқчи эмас. Яна бир дақиқа ўйиннинг асосий вақти тугайди. Икки жамоа очко олишдан кўра, очко йўқотмасликни афзал билишяпти.

87. Жиру битта зарба билан ҳисобни очиши мумкин эди. Террининг аниқ ҳаракати эвазига бу вазият бурчак тўпи билан якунланди. Ўнг қанотдан етказиб берилган тўпга Жиру оёғини тўғри қўя олмади. Чех,дарвоза ва Жиру ўртасидаги масофа 2 метр ҳам эмас эди. Қарши ҳужумда "Челси" бурчак зарбасини ишлади. Кейин "Арсенал"да қарши ҳужум. Вазият якунига етгач, ДАВИД Луиз ТОРРЕС ўрнига майдонга тушди.

84.
6 дақиқа қолди. Қизиқ ҳолат, Венгер ўзгариш қилишни ўйласа бўлармиди?

81.
Уолкот жуда ҳам тезлашиб кетибди. Англия терма жамоаси сафида ЖЧда энг яхшиларидан бўлса ажаб эмас. "Челси" ҳимояда бехато ҳаракат қиляпти. Аммо ҳужумга ҳа деганда ўтиш нияти йўқ. Дуранг ҳам "кўклар"га бўлаверади шекили...

80.
Ҳозиргина майдонга тушган Оскар ва Шюррлу чап қанотдан ўзаро пас ўйнаб кўришди.

79. Жируууууу..... Жиру 6 метрлик масофадан гол ура олмади. Чех дарвохани тарк этиб бўлган, сал ўйланса бўлгани эди. Аммо у чап қанотдан кучли зарба берди, тўп эса бироз тўсин ёнгинасидан ўтиб кетди.

78.
Арсен Венгер ҳам ўзгариш ҳақида бош қотиряпти. Аммо кимни майдондан олади, буни бироздан кейин билиб оламиз. "Арсенал" майдон марказида тўп билан муомулада.

77.
"Челси"да иккинчи ўзгариш. Виллиан - Оскар

74.
"Челси"да ўзгариш. Азар - Шюррле

67.
Росицки Озил учун Ивановични қулатди. Майк Диннинг биринчи бўлимдаги сахийлиги учун ўйинчилар қуюшқондан чиқиб кетдилар. Учинчи сариқ карточка.

65.
Иккинчи сариқ карточка Уолкотга берилди. Жарима зарбаси "Арсенал" учун яхшилик билан тугади. Ҳуддики битта гол ўйин тақдирини ҳал қилади. Аммо уни ким уради. Озил ҳозир кучли зарба йўллади. Футболчилар асабийлашишяпти. Озил сербиялик Иванович билан даҳанаки жанг олиб борди. Боиси Иванович унга нисбатан ҳакамнинг кўзини шамғалат қилиб қўполлик қилишга уринган эди.

64.
Рамирес Артетага нисбатан жиддий қўполлик ишлатди ва бунинг учун сариқ карточка олди.

62.
Узоқ давом этган комбинациядан кейин Виллиан тўпни "Арсенал" жарима майдончаси ичига кириб бораётган Лэмпардга етказиб берди. Аммо Жонга бўйи панд берди.

58.
Касорла ўйинга тушиш учун енгил машғулотларни бошлаб юборди. Ҳозирча на Моур, на Венгер футболчи алмаштирмади. Стадиондаги муҳитга таъриф йўқ.

56.
Санья қийин ҳолатда туришига қарамай топни тепа олди. Чех уни ушлаб олди ва Виллиан орқали тезкор қарши ҳужум бошланди. Аммо Азарга етказиб берилган тўп узатилишига аниқлик етишмади. Лэмпард эса яна бир маротаба Озилга нисбатан қўполлик ишлатди. Ҳакам эса тўпни икки жамоа футболчиси ўртасига қўиб берди.

52.
Артета тўпни 30 метр узунликдаги Жиру томон ҳаволатиб етказиб берди. Аммо Жиру унга етиб ололмади. Биринчи бўлимда бўлгани каби, жамоалар яна эхтиёткор.

48.
Таркибда ўзгариш йўқ. Яна бир бор эслатиб ўтамиз: "Арсенал": Шченсни, Санья, Мертесакер, Вермален, Гиббс, Ўзил, Росицки, Рэмзи, Артета, Уолкотт, Жиру.
"Челси": Чех, Иванович, Терри, Кэйхилл, Аспиликуэта, Оби Микел, Рамирес, Э. Азар, Виллиан, Лэмпард, Торрес
 
46.
Иккинчи бўлим бошланди.

45. Озилнинг 17 метрлардан берган зарбасини Кэйхил қийинчилик билан қайтарди. Учрашувнинг биринчи бўлим якунига етди. Бироз дам оламиз.

43. Яна "Арсенал" фойдасига бурчак зарбаси. Тўп жарима майдончаси ичига етказиб берилди. Туман. Қарши ҳужумда Азар. Торрес тўпни чап қанотга етказиб берди. Тўп Виллианда, у ўзи зарба беришга қарор қилди. Бу Шчеснига муаммо бўлмади.

40. Росицки рақибга нисбатан сариққа тортадиган қўполлик ишлади. Аммо ҳакам бугунги ўйинда ҳозирча ҳеч нарса кўрсатиш ҳақида ўйламаяпти. "Челси" майдон эгаларига нисбатан фаолроқ ҳаракат қилишни бошлади. "Арсенал" бурчак зарбасини амалга оширди. Бефойда.

36.
Озил 4 нафар "Челси" футболчилар олдида тўпни Уолкотга етказиб берди. Уолкот эса тўпни ўзига қабул қила олмади, боиси "Челси" ҳимоячиси бироз унга нисбатан қўполлик ишлатди. Ҳакам эса 11 метрлик нуқтани кўрсатшга жазм этмади. Майк Дин бу билан дастлабки хатосини "бажарди". Қўполликни Виллиан ишлатган экан.

33.
Лэмпард - Азар комбинациясидан кейин дарвозага дарс кетди. Лэмпарднинг кучли зарбасидан сўнг тўп дарвоза устунига тегиб чизиққа тушди. "Арсенал" мухлисларининг бахтига яқин орада Торрес йўқ эди. "Челси" ҳужумни канда қилмади ва у 1 дақиқага яқин давом тди. Торреснинг зарбасидан кейин Шченсни тўпни ушлаб олди. Аммо тўп сониялар ўтмаёқ яна "Челси"га келиб тушди ва бурсак тўпи. Моуриньо кулганча ушбу лавҳаларни томоша қилди.

29.
Виллиан икки қанотда ҳам фаоллик қиляпти. Яқиндагина "Анжи"да тўп тепаётган эди.

27.
Виллиан Рамиресга тўпни ҳаволатиб етказиб берди. Футболчига озгина аниқлик етишмади. Унинг боши билан берган зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.

25.
Учрашувни стадиондан Дэвид Бекхэм кузатяпти. "Арсенал" ҳужумкорликни оширган. Мертазакер жамоадошига пас оширишда хатога йўл қўйди. Бу "Челси" жарима майдончаси ичида бўлган ҳафвли вазият эди.

23.
Лэмпард Ўзилга нисбатан қўполлик ишлатди. Чамаси 25 метрлардан белгиланган жарима зарбасини жабрланувчининг ўзи амалга оширди. Жиру тўпга етиб бора олмади.

21.
Виллиан ўнг қанотдан тўпни жарма "Ареснал" майдончасига етказиб берди. Тўп 16ликка кирмасидан Рэмзи томонидан майдонга чиқариб юборилди. Лэмпарднинг бу сафарги бурчак зарбаси ҳам иш бермади.

19.
Санья тўпни ҳаволатиб Торресга етказиб берди. Аммо испан "Арсенал" ҳимоячисидан устун бўла олмади. Сирпаниб кетди шекили, йиқилиб ҳам тушди.

17.
Ҳавфли вазият бўлиши мумкин эди. Майдон марказидан "Челси" жарима майдончасига етказиб берилган тўпни Уолкот ўзига бўй сундириб ола билмади. Кейинги ҳужумни эса Жон Терри боши билан бартараф этди.

15.
Майдонда тенг кураш. Гоҳ, "Арсенал", гоҳ "Челси" ҳужум қилишга интиляпти. Аммо уларнинг иккиси ҳам эхтиёткор ҳаракатни мақул кўришаётганлиги сабаб, ҳужумлар шиддатли эмас. Ҳуддики, "Челси" дуранг учун майдонга тушган. Балки тинмай ёққан ёмғир бунга ўз таъсирини кўрсатяпти.

13. Лэмпард Саньяга нисбатан жиддий қўполлик ишлатди. Саня шундоққина Моуриньо олдида йиқилди, португалиялик мутахассис уни ўрнидан туришига ёрдам берди. Ҳакам "Челси" сардори тўп учун ўйнади деган қарорга келди.

10. Гиббс ўнг қанотдан тўпни "Челси" жарима майдончаси ичига ташлаб берди. Кейхил уни бартараф этди. Кейинги ҳужумда "Арсенад" бурчак тўпини ишлаб олди. Бурчак зарбасидан келган тўпга Жиру калла қўйишда хатоликка йўл қўйди.

8. Ремзи тўпни Озилга, орқароққа етказишда жиддий хатога йўл қўйди. Унинг бахтига Торрес тўпга етиб бора олмади.

5. Виллиан тўпни қабул қила олмади. Россицкий "Арсеналнинг" ҳужумини жонлантирди. Аммо "Арсенал"нинг ҳам ҳужуми ҳавфли кўриниш олмади.

3.
Лэмпард жамоасининг биринчи бурсак тўпини амалга оширди. Ноаниқ.

1. Торрес ва Виллиан ўйинни бошлаб бердилар. "Арсенал"нинг биринчи бўлимдаги дарвозаси ўнг томонда.

0. Жамоалар майдонга чиқиб келяптилар.

0. Жамоалар ечиниш хонасидан йўлакка чиқдилар.

0.
"Арсенал" ва "Челси" жамоалари ўзаро 180 маротаба учрашганлар. "Арсенал" 71 маротаба ғалаба қозонган. "Челси" эса 57. 52та дуранг. "Арсенал"нинг йирик ғалабаси 5:1, мағлубияти 5:0.

0. Моуриньо:
Тўпсиз қоладиган бўлсак "Арсенал" кучли бўлиб қолади. Ўзилни яхши биламан ва у қайси чизиқда қандай ҳаракат қилишини биламан. 

0. Венгер:
Бугун ғалаба учун майдонга чиқамиз. Мақсадимиз максимум натижа учун майдонга тушамиз. Майдон яхши ҳолатда. Уолкотдан яхши ўйин кутаман. Бугунги ёмғир ўйинга таъсир ўтказмаслиги керак.

0.
Ўйин бошланишига 15 дақиқа вақт қолганида, икки жамоа бош мураббийи интервью беряпти:

0. 
"Арсенал"ники: Захира: Дженкинсон,  Монреаль , Бендтнер , Фламини, Фабианьски , Касорла, Подольски

0.
"Челси" хахира ўриндиғи: Оскар , Шюррле , Мата, Давид Луиз,  Это′О,  Шварцер,  Э. Коул

0. Лондонда жала қуйган бўлсада, ўйин ўтказилинади. Мухлислар секин аста ўз ўринларига келиб ўтиришяпти.
 
0. TAS-IXда ўйинни кўрадиганлар учун ҳавола - ТВ

0. Бугун хизматингизда - Нодирхўжа Юлдашев ва Ҳумоюн Довуров.

0.
"Арсенал" мухлислари, Анри ёдингиздами? Мени ўзим "Арсенал" ишқибози эдим. Таянчдаги девор, Виера! Бергампдака супер голлар урадиган футболчилар ҳозир борми? Пиреснинг паслари...

0.
Эски "Челси"даги Зола кимнинг ёдида? Гудёнсончи? Лэмпарднинг ёшлиги, тиним билмас Макелеле ва Коул. Галлас ёдингизда бўлса керак?

0.
"Арсенал" сўнгги маротаба премьер-лигада 2004 йил чемпион бўлган. 10 мавсум аввал, 17-турда "каноирлар" турнир жадвалининг иккинчи, "Челси" эса учинчи поғонасидан жой олган эди. Қизиғи икки жамоанинг тўплаган очколари 39тани ташкил этган. Якунда эса "Арсенал" - 90, "Челси" - 79 очко билан 1 ва 2 ўринларни қўлга киритган эдилар.


Англия чемпионати, 17-тур
23 декабрь.
Лондон. "Эмирейтс" стадиони.
"Арсенал": Шченсни, Санья, Мертесакер, Вермален, Гиббс, Ўзил, Росицки, Рэмзи, Артета, Уолкотт, Жиру.
"Челси": Чех, Иванович, Терри, Кэйхилл, Аспиликуэта, Оби Микел, Рамирес, Э. Азар, Виллиан, Лэмпард, Торрес
 
        АНГЛИЯ ЧЕМПИОНАТИНИНГ ТУРНИР ЖАДВАЛИ 
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook