06 nov 10:00
News

Биринчи лигами бу ёки каша (бўтқа)

Кеча Тошкентда бўлиб ўтган пулькадан кейин беихтиёр шундай фикрга келдим.
Биласиз бизда биринчи лига икки минтақага бўлинган ҳолатда ўтказилинади. Ҳар бир минтақада кучли саккизталикка кирган жамоалар эса якунда бирлашган ҳолда чемпионлик учун кураш олиб борадилар. Ҳар икки минтақада саккизталикка кира олмаган жамоалар эса қуйи лигада қолиш учун кичик турнир ўтказишлари лозим. Буларига гап йўқ, ҳаммаси рисоладагидек амалга оширилди. Кучли саккизталикка кирган икки минтақа жамоалари 16та жамоадан иборат ўйинларда иштирок этишни бошладилар. Натижада "Машъал" ва "Андижон" жамоалари олий лига йўлланмасини қўлга киритдилар. Саккизталикка кира олмаган клублар, "Локомотив-БФК", "Хотира-79", "Ғаллакор", "Зомин", "Бунёдкор-2", "Сурхон", "Бухоро-2" Наманганда бўлиб ўтган қолиш баҳсида иштирок этдилар. Аслида биринчи босқичда “Янгиер” 8-ўринни эгаллаган. Лекин моддий имконият пастлиги учун жамоа иштирокини тўхтатишга мажбур бўлган. Шунинг учун 9-ўринни эгаллаган “Истиқлол” иккинчи босқчида ҳам қатнашган. Шундан сўнг “Янгиер”ни Намангандаги пулькада қатнашиши кутилганди. Лекин жамоа унга хам бора олмади Ҳозир чалғиб кетасизлар, ўзим ҳам аранг бунга тушуниб етдим.

Хуллас биринчи лигани жами 3та жамоа тарк этиши керак. Албатта релгамент бўйича. Сиз тарк этаверинг, кейинги йилга бари-бир эълон чиқади, тўғри бу ошкора эълон эмас. Секин пичирлашган холда, "жой қилиб берсак биринчи лигада ўйнайсизларми?". Мақсад нима бадал пулидан даромад кўришми? Ёки ўзи шундоқ ҳам эплаб сафарга чиқа олмайдиган жамоаларни ҳатосини кутиб жаримага тортиш? Тўғриси бу мақолани ёзишдан мақсад тирноқ остидан кир кавлаш эмас, эзилиб кетти-ку одам? Тўғирласак, тўғрилайлик ахир, қийин иш эмас-ку! Инсон қилган ишни инсон қилади.

Хуллас мавзудан четлашмайлик. Энди қаранг, кучли саккизталикка кириб мусобақани давом эттирган ва миллион-миллион ҳаражат қилган жамоа якунда биринчи лигани тарк этаркан-у, кучли саккизталикка ҳам кира олмаган, шунчаки Наманганда бўлиб ўтган биринчи лигада қолиш мусобақасида 1 ҳафта ҳам тер тўкмай ўйнаб қайтган жамоа 1-лигада қолар экан. Тушунмадингиз-а? Мен ҳам бошида англамай қолдим очиғи. Яъни кучлилар сафига кира олмаган 6та жамоанинг 2таси Намангандаги ўйинлардан келиб чиқиб 1-лигада қоладиган бўлдилар. Бу бахтга "Локомотив-БФК" ва "Хотира-79" сазовор бўлди. Бу ҳали ҳаммаси эмас. 10 кун давом этган қолиш турнирида "Сурхон" сўнгги ўйинни ўтказмасдан ортга қайтиб кетган. 2 кун ортиқча вақт кимга керак, масала ҳал бўлган бўлса, карвонсарой. Энг қизиғига мана энди келамиз. Кучли 16таликка кира олмаган ва фаворитлардан анча кучсиз бўлган "Ғаллакор" ва "Зомин"га биринчи лигада қолиш учун қўшимча имконият яратилди. Регламентга кўра, кучли 16таликда сўнгги поғоналарни қўлга киритган "Орол" ва "Пахтакор-2" бу жамоаларга қарши Тошкентда кичик турнирчада иштирок этишди. Битта мусобақа "H2O"га ўҳшаб парча-парча бўлиб кетди. Аввалига шарқ ва ғарб. Кейин кучли 16лик. Кейин қолиш турнири, яна кейин, яна қолиш турнири. Киши адашиб кетиши ҳеч гап эмас, жамоалар автобусга чиқаётганида футболчилар қайси ўйинга кетаётганлигини эсдан чиқариб қўйишга улгуради. Ахир бу шаҳмат эмас футбол.

Хуллас бу ерда кучлилар қаторига кира олмаган жамоалар якунда, аранг пул топиб кучлилар орасида бир мавсумга тенг ўйин ўтказган жамоларни охирида мағлуб этиб қўяр экан-да, биринчи лигада қолар экан. Бу ҳеч қандай жаҳон футболи регламенти ва адолатга тўғри келмайдиган иш. Тўғри бу жамоалар кейинги йил иштирок этишни истасалар мусобақа эшиклари улар учун очиқ. Лекин гап бу ерда эмас, гап мусобақани ўтказиш тизимини жуда ҳам ҳангомага бойлигидан. Аслида биринчи лига бизга нима беряпти, юқорида айтдим ПФЛга бадал пули, лекин футбол ривожига нима беряпти? Билмадим нега-ю, шу мақолани ёза туриб интермедияда олдинги қудамизнинг аҳволига тушиб қолган Эргаш Каримов қўлини бигиз қилиб, "Хм, паххххх" қилиб қудаларини отган эпизоди ёдимга келди. Бу йил 1-лигага "Шўртан" тушиб кетди. Ўтган йили "Машъал" ва "Андижон". Кейинги йил "Шўртан" 100% чиқади, "Андижон" ва "Машъал" аллақачон олий лигага чиқиб бўлдилар. Ҳеч қандай ўзгариш йўқ. Хуласс, бу мақолани ёзиш учун анча мийям ачиди, камига ўқувчиларники ҳам ачийди. Ҳаммадан ҳам "Орол"га ачиндим. Ўзи аранг сўнгги босқичда амал тақал қилиб автобус керосинига пул топиб мусобақани якунлаган жамоа, бу ерда иккинчи босқичга ўта олмаган жамоага қарши ўйнаши керак экан. Тағин соат 14:30гача кутишибди, "Орол" нима ракетада етиб келадими? Ёдингизда бўлса "Косоносой" билан бўлиб ўтган ўйинга етиб боришини кундалик сифатида ёзиб борган эдик. Нукусдан 14:00даги ўйинга етиб келиш учун камида бир кун аввал йўлга чиқиш керак. Телефон қилиб билинг! "Неъматулло автобусингиз йўлга чиққанми ёки йўқ?", ҳа айтгандай бу ерда регламент бор-ку, унда 30 дақиқа кутиш лозим.


Менга қолса тозалаш ва профессионаликни биринчи лигадан бошлар эдим. Япония ва Хитойда биринчи лигадан чиққан жамоа чемпионлик учун кураша олади. Чунки 1-лига уларни шунга тайёрлайди, бизда эса биринчи лига жамоалари олий лига навбатлари келганлиги учун бирровга айланиб келадилар. 12та жамоа бўлсин биринчи лигада, лекин росмана ўйинлани кўрайлик. Мухлис ва журналист нималарни исташмайди дейсиз, ҳа майли...

Нодирхўжа Юлдашев

Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook