UZ

Сўнгги янгиликлар

17:43Винченцо Итальяно мавсум охирида клубдан кетади  0 17:25Альфонсо Дэвис "Бавария" билан янги шартнома имзоламайди  0 17:01"Бунёдкор" янги бош мураббий номини эълон қилди  11 16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  7 15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0 15:44ПРО-Лига. Турнинг марказий учрашуви асосий таркиблари маълум  7 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  4 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  1 14:38Парехо Винисиус ҳақида: "Ажойиб спортчи, аммо ўйинчилар ўзини футболга бағишлаши керак. Мени пиёниста дейишарди, лекин бунга эътибор бермаганман ва жавоб қайтармаганман – бундай одамлардан юқорироқ бўлиш зарур"  1 13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  5 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  1 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   1 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  5 12:15Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим"  8 11:53Начо ва Васкес "Реал" билан шартномасини узайтиради  2

Биринчи лига якуни. Ўз майдонида ютқазмаган "Машъал" ҳақида Янгиликлар

Биринчи лига якуни. Ўз майдонида ютқазмаган "Машъал" ҳақида

Юртимизда биринчи лига ўйинлари поёнига етди. "Жўжаларни санаш" пайти келди.
Бугундан бошлаб биринчи лиганинг иккинчи босқич якунларига бағишланган статистик маълумотларни бериб борамиз. Демак, бу борада дастлаб чемпионатни 1-ўринда тугатган "Машъал" жамоасидан бошлаймиз.

Муборакликлар жорий мавсумнинг ўзидаёқ, астойдил ҳаракат қилиб яна кучлилар сафига қайтди. Қайтганда ҳам биринчи ўринни эгаллаб. Асосий таъқибчиси бўлган "Андижон"ни ўзаро ҳар иккала баҳсда ҳам мағлубиятга учратага олгани газчиларнинг бу йил ҳақиқатдан ҳам бошқаларга нисбатан кучли эканлигини англатиб турибди.

"Машъал" футболчилари иккинчи босқичда жами 15та ўйинда майдонга тушди. "Истиқлол" билан ўйин эса тошкентликларнинг сафарга бора олмагани натижасида "Машъал"га техник ғалаба ёзилди. Муборакликлар иккинчи босқичнинг 8та ўйинини ўз майдонида ўтказди. Эътиборлиси жамоа барча ўйинларда мухлисларини ғалаба билан қувонтирди.

Қолган яна 8та турни эса сафарда ўтказган газчиларга меҳмондаги ўйинлар осон кечмади. Боиси Александр Хомяков бошқарувидаги жамоа 8та ўйинлан атига 3тасида ғалаба қозона олди. 2та баҳсда дуранг ва яна 3та ўйинни боши эгик холда тарк этди.

Муборакликлар 16та ўйинда ҳаммаси бўлиб, 41та гол киритди. Ҳар бир баҳсга ўртача 2,56 тадан гол тўғри келмоқда. Голларнинг 29таси Муборакда кечган учрашувларда киритилган бўлса, меҳмондаги ўйинларда машъалчилар 12та тўп киритишга муваффақ бўлди.  

Ортда қолган ўйинлар давомида "Машъал" посбонлари ўз дарвозаларидан ҳаммаси бўлиб, 10та тўп ўтказиб юборди. Уйдаги ўйинларда 3та, меҳмонда эса 7та! Бундан кўриниб турибдики, газчилар учун ҳақиқатдан ҳам сафардаги баҳслар осон ўтмаган.

Иккинчи боскичда ким қанча гол урди?
Зоҳир Қўзибоев 12   
Виктор Клишин 6   
Жахонгир Абдумўминов 5
Мирзоҳид Ғофуров 3   
Баҳодир Муртазоев 3   
Ихтиёр Тошпўлатов 3   
Жамшид Ҳасанов 3
Элдор Шомуродов 2   
Рустам Аъзамов 1   
Акбар Ҳотамов 1   
Аббос Шодмонов 1   

Жамоа статистикаси

Барча ўйинлар - 15
Барча голлар - 41
Уйдаги голлар - 29 (70,73%)
Меҳмондаги голлар - 12 (29,27%)
Ўтказиб юборилган голлар - 10
Уйдаги - 3 (30%)
Меҳмондаги - 7 (70%)
Ўртача урилган гол - 2,73
Ҳар бир ўйинда ўртача ўтказиб юборилган голлар - 0,67
Уйда тўпланган очколар - 24/24 (100 %)
Меҳмонда тўпланган очколар - 10/21 (47,62 %)
Энг йирик ғалаб  - 5:0 "Чуст-Пахтакор"
Энг йирик мағлубият - 1:2 - "Оқтепа", "Чуст-Пахтакор"
Гол ўтказилмаган ўйинлар - 7 (46,67%)
Голсиз ўйинлар - 1 (6,67%)
Иродали ғалабалар - 1
Иродали дуранг - 1
Ироадсиз мағлубият - 1
Иродасиз дуранг - 0
Йирик ғалаба - 8
Йирик мағлубият - 0
Автогол (урилган/ўтказилган) - 1/0
Огоҳлантиришлар (ҳар бир ўйинга ўртача) - 23 (1,53)
Четлатиш (ўртача)  - 1 (0,07) 
Томошабин (жами/ўртача) - 16611/1107

Изоҳ: "Машъал"нинг битта техник ғалабаси бор.

Исломбек Рустамбеков тайёрлади
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика