UZ

Сўнгги янгиликлар

17:43Винченцо Итальяно мавсум охирида клубдан кетади  0 17:25Альфонсо Дэвис "Бавария" билан янги шартнома имзоламайди  0 17:01"Бунёдкор" янги бош мураббий номини эълон қилди  9 16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  6 15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0 15:44ПРО-Лига. Турнинг марказий учрашуви асосий таркиблари маълум  5 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  2 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  1 14:38Парехо Винисиус ҳақида: "Ажойиб спортчи, аммо ўйинчилар ўзини футболга бағишлаши керак. Мени пиёниста дейишарди, лекин бунга эътибор бермаганман ва жавоб қайтармаганман – бундай одамлардан юқорироқ бўлиш зарур"  1 13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  5 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  1 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   1 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  5 12:15Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим"  8 11:53Начо ва Васкес "Реал" билан шартномасини узайтиради  2

Биринчи лига якуни. Энг кўп гол урган “Андижон” ҳақида Янгиликлар

Биринчи лига якуни. Энг кўп гол урган “Андижон” ҳақида

Биринчи лиганинг иккинчи босқич якунларига бағишланган статистик материлларимизни беришда давом этамиз.
Бу гал “Машъал” каби олий лигага бир йиллик танаффусдан сўнг йўл олган “Андижон”га тўхталиб ўтамиз.

“Бургутлар”  йил бошида ўз олдига яна кучлилар сафига чиқишни асосий вазифа сифатида қўйганди. Буни улар чемпионатни 2-ўринда эгаллаган холда уддалади. Азамат Абдураимов жамоаси иккинчи икккинчи босққични бошқаларга нисбатан ижобий ўтказди дейиш мумкин. Сабаби жамоа ўз майдонида бўлиб ўтган 8та учрашувнинг 7тасида ғалабага эришди. Битта ўйинда асосий рақиб бўлмиш “Машъал”га имкониятни бой берди.

Сафардаги ўйинларда эса энг кўп муваффақият қозонган жамоа “Андижон” бўлди. Бу жамоа ўтказилган 8та ўйиннинг 6тасида ўз ҳисобига уч очкодан ёзиб қўйди. “Машъал” билан “Зарафшон-НЦЗ”га имкониятни бой берди.

Иккинчи босқич учрашувларида жамоа дарвозасини асосан ҳуқуқий жиҳатдан “Пахтакор”га тегишли бўлган Акмал Турсунбоев ва Сергей Смородин қўриқлади. Ортда қолган 16та баҳсда ёш посбонлар жами 12та тўп ўтказиб юборди. Уйда 4та, меҳмонда эса 8та. Шунингдек “Андижон”нинг 19 ёшли голкиперлари 7та ўйинда ўз дарвозалари далсизлигини сақлаб қолди.

Мавсумнинг иккинчи қисмида энг кўп гол урган жамоа бу “Андижон” бўлди. Лочин Солиев бошчилигидаги ҳужумчилар сермаҳсуллик кўрсатиб, бошқаларга ўрнак бўлди. “Бургутлар”нинг умумий голлари сони, 47тани ташкил этди. Уларнинг 34таси уйдаги учрашувларда киритилган бўлса, қолган 13 гол меҳмондаги баҳсларда содир бўлди.

Иккинчи босқичда жамоанинг энг йирик ҳисобдаги ғалабаси 7:0 бўлди! Аксинча энг йирик мағлубияти 1:3 бўлди. Бу натижаларнинг иккиси ҳам “Зарафшон-НЦЗ”га қарши кечган ўйинларда содир бўлгани эътиборга моликдир. 

Ким қанча гол урди?

Футболчи


Гол

(пен)

Лочин Солиев


10

(1)

Алишер Тўхтасинов


9


Баҳром Абдураҳимов


7


Акмал Жўрабоев


5


Расул Рахмонов


4


Асқар Жадигеров


3


Сардор Соибов


3

(2)

Даврон Турсунов


2


Андрей Сидоров


1


Ғиёс Комилов


1


Жамоа статистикаси

Барча ўйинлар

16

Голлар

47

Уйда

34 (72,34%)

Меҳмонда

13 (27,66%)

Ўтказиб юборилган голлар

12

Уйда

4 (33,33%)

Меҳмонда

8 (66,67%)

Ўртача урилган гол

2,94

Ҳар бир ўйинда ўртача ўтказиб юборилган гол

0,75

Уйда тўпланган очколар

21/24 (87,5 %)

Меҳмонда тўпланган очколар

18/24 (75 %)

Энг йирик ғалаба

7:0 - “Зарафшон-НЦЗ”

Энг йирик мағлубият

1:3 - “Зарафшон-НЦЗ”

Гол ўтказилмаган ўйинлар

7 (43,75%)

Голсиз ўйинлар

1 (6,25%)

Иродали ғалаба

3

Иродали дуранг

0

Иродасиз мағлубият

0

Ироадасиз дуранг

0

Йирик ғалаба

6

Йирик мағлубият

0

Автогол (урилган/ўтказилган)

2/1

Сариқ карточкалар (ўртача)

36 (2,25)

Қизил карточкалар (ўртача) 

2 (0,12)

Томошабин (умумий/ўртача)

21528/1346

Исломбек Рустамбеков тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика