UZ

Сўнгги янгиликлар

17:01"Бунёдкор" янги бош мураббий номини эълон қилди  5 16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  4 15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0 15:44ПРО-Лига. Турнинг марказий учрашуви асосий таркиблари маълум  2 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  2 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  1 14:38Парехо Винисиус ҳақида: "Ажойиб спортчи, аммо ўйинчилар ўзини футболга бағишлаши керак. Мени пиёниста дейишарди, лекин бунга эътибор бермаганман ва жавоб қайтармаганман – бундай одамлардан юқорироқ бўлиш зарур"  1 13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  5 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  1 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   1 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  3 12:15Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим"  8 11:53Начо ва Васкес "Реал" билан шартномасини узайтиради  2 11:23"Шўртан"нинг мавсумдаги илк ғалабаси қандай қўлга киритилди?   0 10:37Футзал. Терма жамоамиз бугун Қирғиз Республикасига қарши баҳс олиб боради  0

Биринчи лига. “Шарқ” минтақаси, 9-тур статистикаси! Янгиликлар

Биринчи лига. “Шарқ” минтақаси, 9-тур статистикаси!

14-15 май кунлари биринчи лиганинг “шарқ” минтақасидан ўрин олган 9-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Одатдагидек, турнинг эътиборга молик жиҳатларига тўхталиб ўтамиз.
14-15 май кунлари биринчи лиганинг “шарқ” минтақасидан ўрин олган 9-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Одатдагидек, турнинг эътиборга молик жиҳатларига тўхталиб ўтамиз.

“ОҚ-ТЕПА” АСОСИЙ РАҚИБНИ МАҒЛУБ ЭТДИ!
Мазкур минтақада олий лигага чиқиш учун асосий давогарлар сифатида қаралаётган “Оқ-тепа” ва “Қўқон-1912”  9-турга келиб Тошкентда куч синашди. Бу жамоаларнинг тўқнашуви мухлисларда катта қизиқиш уйғотди. Сабаби турнинг марказий учрашувларидан бири сифатида қаралган баҳс қўпроқ қўқонлик мухлисларнинг диққат марказида турганди. Шу боис улар Қўқон-1912дан ғалаба кутаётганди. Аммо гарчи учрашувда биринчи бўлиб ҳисобни қўқонликлар очган бўлса-да, учрашув сўнггиларига бориб, майдон эгалари иродали ғалабага эришди. Ушбу мағулбиятдан кейин Қўқон-1912 турнир жадвалида 3-ўринга тушиб кетди. “Оқ-тепа” эса турнир жадвалида 1-ўринга кўтарилиб олди.

9-турнинг бошқа учрашувларига тўхталадиган бўлсак, сафардан ғалаба билан қайтган жамоа биргина “Локомотив-БФК” бўлди. Леонид Сенкевич шогирдлари “Косонсой” меҳмони бўлиб, 2:1 ҳисобида муваффақият қозонди.

“Пахтакор-2” ҳам ушбу турда “Обод” устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди.
Тошкентда кечган яна бир кичик дербида “Истиқлол” – “Бунёдкор-2” баҳсида майдон эгалари 4:2 ҳисобида ғалаба қозонган.

Шунингдек ушбу турда Уйчида ҳам Наманган дербиси бўлиб ўтди. Унда майдон эгалари “Хотира-79” ён қўшниси “Чуст-Пахтакор”ни қабул қилди ва 2:1 натижаси билан ғалаба қозонди. Усмон Асқаралиев бошқарувидаги “Хотира-79” ушбу ғалабадан сўнг, турнир жадвалида 2-ўриндан жой олди. Уйчиликлар пешқадамдан фақат тўплар нисбатига кўра ортда қолаётганини ҳам айтиб ўтиш керак.

ГОЛЛАР
* Ортда қолган 9-турнинг 6та ўйинида, жами 23та гол қайд этилди. Ҳар бир ўйинга ўртача 3,83тадан гол тўғри келмоқда!
* Киритилган голлардан 16таси мезбон жамоалар ҳисобига ёзилган.
* Қолган 7та голни эса меҳмонлар киритган.
* Учрашувларнинг биринчи бўлимида мухлислар 7та гол кўришга муваффақ бўлди!
* Иккинчи таймда эса сермаҳсуллик янада ошди ва унда 16та гол киритилди!
* Турнинг энг тезкор голи муаллифи Рашид Шарофутдинов бўлди. “Пахтакор-2” сардори  7-дақиқада “Обод” дарвозабонини ранжита олди!
* Аксинча турнинг энг сўнгги голи ҳам “Пахтакор-2” – “Обод” учрашувида қайд этилди. Мезбонлардан Диан Талхатов 90+4-дақиқада пенальтидан тўп киритиб, жамоасининг йирик ғалабасига ҳисса қўшди.
* 9-тур ўйинларини бошқариб борган ҳакамлар ҳаммаси бўлиб 4та пенальти белгилашга қарор қилди. Эътиборлиси нуқтаган яқинлашган барча футбболчилар адашмади ва рақиб посбонларини алдай олди!

* Пенальти тепган футболчилар:
Рашид Шарофутдинов (“Пахтакор-2”).
Диан Талхатов (“Пахтакор-2”).
Исломбек Исоқжонов (“Хотира-79”).
Абдураззоқ Жўраев (“Косонсой”).
* “Истиқлол” футболчиси Шохруз Норхонов 9-турда дублга эришган ягона футболчи бўлди!

ОГОҲЛАНТИРИШ ВА ЧЕТЛАТИШ
* Бўлиб ўтган учрашувларда жами 23 нафар футболчи сариқ карточка билан огоҳлантирилди. Бу ҳар бир баҳсга ўртача, 3,83тадан сариқ демакдир!
* Мезбон жамоаларнинг 13та футболчисига сариқ кўрсатилган.
* Қолган 10та огоҳлантириш эса меҳмонлар ҳисобига ёзилган.
* Ҳакамлар биринчи бўлимда 9та футболчини сариқ билан “сийлади”.
* Иккинчи таймда эса яна 14та футболчи огоҳлантирилди!
* Шунингдек 9-турда қизил карточка олиб, майдонни барвақт тарк этган футболчилар ҳам учради. Уларнинг сони 4тани ташкил этди!
* Илмиддин Маматбоқиев (“Чуст-Пахтакор”), Даврон Жўрақулов (“УзДонгЖу”), ҳамда Бекзод Омонуллаев (“Обод”) тўғридан-тўғри қизил карточка олиб майдонни тарк этьган бўлса, “Қўқон-1912” ҳимоячиси Хуршид Узоқбоев “Оқ-тепа” билан учрашувда иккинчи сариқни олиб, майдонни эрта тарк этишга мажбур бўлди.
* Эътиборлиси ушбу турда майдондан четлатилган футболчиларнинг иккитаси дарвозабонлардир!
* Яна бир факт: қизил карточка олиб майдондан четлатилган ўйинчиларнинг жамоалари ушбу турда мағлуб бўлган!

9-ТУРНИ ЖАМИ 4337ТА МУХЛИС КУЗАТГАН
“Шарқ” минтақаси мухлислар ташрифи борасида мақтана олмайди. Айниқса Тошкент жамоалари бу борада анча пассив. Бу ҳақда олдинга мақолаларимизда ҳам тўхталдик. Лекин ижобий томонга ўзгариш кузатилмаяпти. Балки биринчи лига ҳеч кимни қизиқтирмай қўйгандир, деб ўйланиб қоласан киши.
9-турнинг 6та ўйинига 4337та мухлис киргани ҳам юқоридаги сўзларимизга исбот бўла олади. Бу ҳар бир учрашувга ўртача 722тадан томошабин кирганини англатади!  
“Пахтакор-2” – “Обод” ўйинига 58та мухлис киргани учрашув қайдномасида ёзиб кўрсатилган.

Аксинча энг кўп томошабин ташриф буюрган учрашув “Хотира-79” – “Чуст-Пахтакор” бўлди. Мазкур Наманган дербисини 3112 нафар ишқибоз бевосита стадионда кузатган!

Томошабинлар ташрифи кимда қандай?
«Хотира-79»  – «Чуст-Пахтакор»  – 2:1. 3112 томошабин.
«Косонсой» – «Локомотив-БФК» – 1:2. 733 томошабин.
«Истиқлол» - «Бунёдкор-2» - 4:2. 78 томошабин.
«Пахтакор-2» – «Обод» – 4:0. 58 томошабин.
«Оқ-тепа» – «Қўқон-1912» – 2:1. 325 томошабин.
«НБУ-Осиё» - «Уз-Донг-Жу» – 3:1. 31 томошабин.


9-турдан кейинги ҳолат

Жамоа

Ў

Ю

Д

М

УГ - ЎГ

Т-Н

О

1

Оқ-тепа

9

6

1

2

15 - 9

6

19

2

Хотира-79

9

6

1

2

13 - 7

6

19

3

Қўқон-1912

9

5

3

1

16 - 5

11

18

4

НБУ-Осиё

9

5

1

3

14 - 10

4

16

5

Косонсой

9

4

1

4

18 - 16

2

13

6

Истиқлол

9

4

1

4

17 - 20

-3

13

7

УзДонгЖу

9

4

0

5

13 - 14

-1

12

8

Обод

9

4

0

5

11 - 15

-4

12

9

Локомотив БФК

9

2

3

4

6 - 10

-4

9

10

Бунёдкор-2

9

2

2

5

12 - 17

-5

8

11

Пахтакор-2

9

2

2

5

9 - 15

-6

8

12

Чуст-Пахтакор

9

2

1

6

9 - 16

-7

7



ТЎПУРАРЛАР:
Исроил Турсунов (“Истиқлол”) – 7та.
Исломбек Исоқжонов (“Хотира-79”) – 6та.
Абдулатиф Абдуқодиров (“НБУ-Осиё”) – 6та.
Фарҳод Шокиров (“Чуст-Пахтакор”) – 6та.
Даврон Исоқов (“Косонсой”) – 5та.
Умид Қодиров (“Қўқон-1912”) – 5та.
Абдураззоқ Жўраев (“Косонсой”) – 5та.

ОСТОНАМИЗДАГИ УЧРАШУВЛАР
10-тур. 17 май (шанба)
“Хотира-79” – “Локомотив-БФК”
“Косонсой” – “Чуст-Пахтакор”
“Истиқлол” – “Обод”
“Пахтакор-2” – “Бунёдкор-2”
18 май (якшанба)
“Оқ-тепа” – “Уз-Донг-Жу”
“НБУ-Осиё” – “Қўқон-1912”

Исломбек Рустамбеков тайёрлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика