UZ

Сўнгги янгиликлар

08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  1 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  0 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   1 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Файҳа" 3:1   0 01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  41 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   4 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  7 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  6 00:37Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"  2

Биринчи лига. “Шарқ” минтақаси, 6-тур статистикаси Янгиликлар

Биринчи лига. “Шарқ” минтақаси, 6-тур статистикаси

27-28 апрель кунлари биринчи лиганинг “Шарқ” минтақасида 6-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
Ортда қолган турда мухлислар бир қатор қизиқарли ўйинларга гувоҳ бўлди. Одатимизга кўра, турнинг эътиборга молик жиҳатларига тўхталиб ўтамиз.

МЕҲМОНЛАР УЧУН ОМАДЛИ ТУР
6-турда бўлиб ўтган 6та ўйиннинг 3таси меҳмонларнинг ғалабаси билан якунланган. Яна бир баҳсда дуранг қайд этилган бўлса, қолган 2 баҳсда мезбонларнинг қўли баланд келди. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, ортда  қолган тур меҳмон клублар учун омадли кечди.

Хусусан “Косонсой” меҳмони бўлган “Қўқон-1912” турнир пешқадамини йирик ҳисобда мағлубиятга учратиб қайтди, 1:4. Ушбу ғалаба қўқонликларни турнир жадвалида 1-ўринга кўтарилиб олишини таъминлади.

Наманган вилоятининг яна бир вакили “Хотира-79” жамоаси эса Андижоннинг “УзДонгЖу” клубини қабул қилиб ишончли ғалабага эришди ва ўз ҳисобига навбатдаги қимматли уч очкони ёздириб қўйди.

Жаъфар Ирисметов бошқарувидаги “НБУ-Осиё” ҳам турдан турга ижобий натижага эришиб бормоқда. “Банкирлар” бу сафар Пскентнинг “Истиқлол” жамоаси меҳмони бўлиб, 2:3 ҳисобида ғалаба қозонди ва муҳим уч очкони қўлга киритди.
Бундан олдинги турда чемпионатдаги илк ғалабасини танътана қилган “Пахтакор-2” якшанба куни ўз майдонида “Оқ-тепа”ни қабул қилди. Кўпчилик ушбу ўйиндан олдин меҳмонларни фаворит ҳисоблаганди. Лекин Дилшод Нуралиев шогирдлари осонликча таслим бўлишни истамади ва рақибга дастлабки дақиқалардан бошлабоқ, қийинчилик туғдира олди. Учрашувнинг дастлабки 15 дақиқасида “Пахтакор-2”нинг рақиб дарвозасини икки бор аниқ нишонга олгани ҳам сўзимизни исботлаб турибди. Ушбу голларга жавобан “Оқ-тепа” ҳам икки дақиқа ичида иккита тўп киритишга муваффақ бўлди. Якунда учрашув 2:2 натижаси билан поёнига етди.

28 апрель, душанба куни турнинг иккита ўйини бўлиб ўтди. Унда мухлислар Тошкент дербисига гувоҳ бўлди. Жумладан “Бунёдкор-2” ўз майдонида “Локомотив-БФК”ни қабул қилиб аранг ғалабага эришди. Муҳиддин Ортиқов бошчилигидаги “қалдирғочлар” учрашувнинг 90+3-дақиқасида пенальтидан тўп киритиб ғалабани ўз томонларига оғдира олишди. Леонид Сенкевич жамоаси эса шу тариқа аламли мағлубиятга учради.

Турнинг энг сўнгги ўйинларидан бири Тошкентда ўтиб, унда “Обод” Чустнинг “Чуст-Пахтакор” жамоасини қабул қилди. Чемпионатнинг дастлабки турларида кўпчиликда илиқ таассурот қолдирган тошкентликлар шу куни ўзларига сира ўҳшамади. Аниқроғи бунга Виталий Легай жамоаси йўл қўймади. Ўйинда Фарҳод Шокировнинг киритган учта голи эвазига меҳмонлар ғалабани илиб кетди.

ГОЛЛАР
22та гол. Ортда қолган тур ўйинларида ҳаммаси бўлиб 22та гол қайд этилди. Бу ҳар бир баҳсга ўртача 3,6тадан гол демакдир.

Киритилган голларнинг 10таси мезбонлар ҳисобига ёзилган.
Қолган 12таси эса меҳмонларга.

Учрашувларнинг биринчи бўлимида мухлислар жами 9та гол кўришди.

Иккинчи таймда эса сермаҳсуллик янада ошди ва 13та гол киритилди.  

6-турнинг энг тезкор голи муаллифи – Достон Иброҳимов бўлди.  “Пахтакор-2” ўйинчиси 11 дақиқадаёқ “Оқ-тепа” дарвозасини аниқ нишонга олди!

Аксинча турнинг энг сўнгги голи муаллифи эса – Нодир Мавлонов бўлди. “Бунёдкор-2” сардори 90+3-дақиқада “Локомотив-БФК” дарвозасига пенальтидан тўп киритиб жамоасига муҳим ғалаба келтирди.

Ушбу турда энг кўп голни “Қўқон-1912” урган, 4та!
Аксинча энг кўп тўп ўтказиб юборган жамоа эса – “Косонсой” бўлди, 4та!

Гол ўтказмаган жамоалар – “Хотира-79” ва “Бунёдкор-2”!
Гол ура олмаган жамоалар – “УзДонгЖу” ва “Локомотив-БФК”
3та пенальти. Ҳаммаси аниқ.

Пенальти тепганлар: Раҳматулло Мелибоев (“Қўқон-1912), Расул Шуҳратов (“Обод”), Нодир Мавлонов (“Бунёдкор-2”).
Ушбу турда 3та дубл қайд этилди! 2та гол урганлар: Отабек Ҳайдаров (“Қўқон-1912”), Абдулатиф Абдуқодиров (“НБУ-Осиё”), Достон Иброҳимов (“Пахтакор-2”) бўлди.

Шунингдек 6-турда битта ўйинда учта гол урган футболчи ҳам учаради. Бу Фарҳод Шокировдир. “Чуст-Пахтакор” ҳужумчиси Тошкентда “Обод” дарвозасига учта гол киритиб жамоасига ғалаба келтирди!

Ушбу турдан кейин ҳам тўпурарлар рўйхати пешқадами ўзгармади. Аниқроғи “Истиқлол” ҳужумчиси Исроил Турсунов ҳамон 6та голи билан етакчи бўлиб турибди.

ОГОҲЛАНТИРИШ ВА ЧЕТЛАТИШ
Ортда қолган турнинг 6та ўйинида ҳакамлар жами 26 нафар футболчини сариқ карточка билан сийлади.

* Шундан тенг ярми яъни13таси мезбон жамоа ўйинчилари томон кўрсатилган бўлса, қолган яна 13таси эса меҳмонлар ҳисобига ёзилди.
* “Пахтакор-2” – “Оқ-тепа” ўйини турнинг энг қўпол баҳси бўлди. Мазкур учрашувда бош ҳакам Рустам Тоилбжонов жами 8та ўйинчини сариқ карточка билан огоҳлантирди.
* Турнинг энг интизомли жамоаси “НБУ-Осиё” бўлди. Эътиборлиси “банкирлар” “Истиқлол” билан ўйинда бирорта ҳам сариқ карточка олмасдан бошқаларга намуна бўлди.
* Аксинча ушбу турда энг кўп огоҳлантириш олган жамоа эса “Пахтакор-2” бўлди, 5та сариқ!
* 6-турда бош ҳакам томонидан қизил карточка олиб майдонни барвақт тарк этган ўйинчи ҳам учради.
* Ушбу қизил карточка “Обод” – “Чуст-Пахтакор” учрашувида қайд этилиб, у мезбонлар аъзоси Ғайрат Умировга кўрсатилган!

6ТА ЎЙИННИ ЖАМИ 2802ТА ТОМОШАБИН КУЗАТДИ!
Ортда қолган турнинг жами 6та ўйинига ҳаммаси бўлиб 2802 нафар томошабин қадам ранжида қилган! Бу ҳар бир баҳсга ўртача 467тадан мухлис деганидир! Албатта битта ўйинга ишқибозлар ташрифи 500тадан ошмаётгани ачинарлидир. Гарчи ушбу мақоламизни биринчи лиганинг айрим клуби раҳбарлари ўқисада, афсуски улар ҳам томошабинларнинг стадионга ташрифини ошириш учун турли хил лойихаларни ишлаб чиқмайди.

Эътибор беринг: “Бунёдкор-2” – “Локомотив-БФК” учрашувига атига 23та (!!!) ишқибоз кирган!
Тошкентда ўтган “Обод” – Чуст-Пахтакор” тўқнашувини эса 58та (!!!) мухлис бевосита стадиондан туриб кузатгани учрашув қайдномасида кўрсатилган.

Энг кўп томошабин эса Уйчида кечган “Хотира-79” – УзДонгЖу” баҳси бўлди. 1630та томошабин!

1630та томошабинни биринчи лига ўйинида энг юқори кўрсаткич бўлгани, лигага бўлган эътибор қай даражада эканлигини кўрсатиб турибди. Афсуски бу нарса мана бир неча турларки беэътибор қолдирилиб келмоқда.  

Томошабинлар ташрифи кимда қандай?
«Хотира-79» – «Уз-Донг-Жу» – 2:0. 1630 томошабин.
«Косонсой» – «Қўқон-1912» – 1:4. 828 томошабин.
«Истиқлол» – «НБУ-Осиё» – 2:3. 153 томошабин.
«Пахтакор-2» – «Оқтепа» – 2:2. 110 томошабин.
«Бунёдкор-2» – «Локомотив-БФК» – 1:0. 23 томошабин.
«Обод» – «Чуст-Пахтакор» – 2:3. 58 томошабин.

6-ТУРДАН КЕЙИНГИ ВАЗИЯТ

#ЖамоаЎЮДМУГ - ЎГТ-НО
1Косонсой640213 - 9412
2Қўқон-191263309 - 2712
3Оқ-тепа631211 - 8310
4Хотира-7963128 - 6210
5УзДонгЖу63039 - 909
6Обод630310 - 1009
7НБУ-Осиё63038 - 809
8Бунёдкор-262136 - 7-17
9Истиқлол621310 - 14-47
10Чуст-Пахтакор62047 - 11-46
11Локомотив БФК61324 - 6-26
12Пахтакор-261235 - 10-55

Тўпурарлар:
Исроил Турсунов («Истиқлол») – 6та.
Абдураззоқ Жўраев («Косонсой») – 4та.
Маъруф Аҳмаджонов («Оқ-тепа») – 4та.
Абдулатиф Абдуқодиров («НБУ-Осиё») – 4та.
Исломбек Исоқжонов («Хотира-79») – 4та.
Фарҳод Шокиров («Чуст-Пахтакор») – 4та.

БУГУН УЧРАШАДИЛАР
Бугун мамлакатимизнинг бир қатор шаҳар ва туманларида биринчи лиганинг 7-тур ўйинлари бўлиб ўтади. Унда мухлислар қуйидаги қарама-қаршиликка гувоҳ бўлади.

7-тур. 4 май (якшанба)
“Чуст-Пахтакор” – “Оқ-тепа”
“Локомотив-БФК” – “НБУ-Осиё”
“Қўқон-1912” – “Истиқлол”
“Уз-Донг-Жу” – “Пахтакор-2”
“Бунёдкор-2” – “Хотира-79”
“Обод” – “Косонсой”

Исломбек Рустамбеков тайёрлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика