UZ

Сўнгги янгиликлар

18:01Суперлига. ОКМК - «Бунёдкор» таркиблари маълум  0 18:00Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин"  0 17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  3 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  0 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  1 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  7 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  31 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  1

Биринчи лига, "Шарқ". Май ойининг энг яхши ўйинчиси - Исроил Турсунов Янгиликлар

Биринчи лига, "Шарқ". Май ойининг энг яхши ўйинчиси - Исроил Турсунов

Бироз аввал биринчи лиганинг май ойидаги энг яхши мураббийи Александр Мочинов бўлгани ҳақида маълумот бериб ўтгандик.
Эндиги навбат биринчи лиганинг "Шарқ" минтақасида иштирок этаётган ўйинчиларни аниқлаш. "СА" талқинига кўра, май ойининг энг яхши ўйинчиси Исроил Турсунов бўлди!

Зукко ўқувчиларимиз яхши билишса керак, "Истиқлол"нинг ушбу ҳужумчиси апрель ойида ҳам энг яхши ўйинчи бўлганди. Сайтимиз ижодкорлари май ойида ҳам энг яхши деб яна Турсуновни муносиб кўрди. Ушбу ҳужумчи ортда қолган ой давомида жамоаси учун 7та гол киритди. Албатта ўртамиёна жамоа сафида ўйнаб ҳам рақиблар дарвозасини 7 бор ишғол этиш яхши натижадир. Қолаверса андижонлик футболчи "Шарқ" минтақасида тўпурарлар рўйхатини бошқариб турибди.

Кейинги ўринга "Хотира-79" посбони Лочин Долимовни қўйдик. Чунки бу йил пешқадамларга жиддий ташвиш туғдираётган Уйчи жамоаси таркибида Долимов муносиб ўйин кўрсатмоқда. "Хотира-79" май ойида ўтказилган 6та баҳсда 3та тўп ўтказиб юборганини кўрамиз. Шундан биттаси айнан Долимов ўйнаган учрашувда киритилган. Тўғри, кам гол ўтказаётган "Хотира-79"да фақат дарвозабонларнигина мақтаб бўлмайди. Уларнинг олдида турган мудофаа чизиғи вакиллари ҳам пухта ўйнаётганига урғу бериб ўтиш керак. Жамоада Мақсуд Ҳайитов, Баҳром Юлдашев сингари олий лига савиясидаги ҳимоячилар бор экан, табиийки бу дарвозабонларга ҳам енгиллик туғдиради.   

Май ойининг энг яхши ўйинчиси учлигини Абдураззоқ Жўраев якунлаб берди. "Косонсой" ҳужумчисида ҳам тажриба катта эканлиги боис биринчи лигада ўзини кўрсатишга эришмоқда. Илгари олий лига клублари шарафини ҳимоя қилган наманганлик футболчи жорий мавсум "Косонсой" муваффақиятларига катта хисса кўшиб келмоқда. Жўраев май ойида рақиблар дарвозасига 6та тўп киритди. Бу ҳар бир ўйинга ўртача биттадан гол демакдир.  

Май ойининг энг яхши ўйинчиси
1. Исроил Турсунов - "Истиқлол"
2. Лочин Долимов - "Хотира-79"
3. Абдураззоқ Жўраев - "Косонсой" 
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика