Latest news

11 jun 17:10
News

Биринчи лига, "Шарқ". Май ойининг энг яхши мураббийи Александр Мочинов

Хабарингиз бўлса керак, сайтимиз орқали биринчи лигага эътибор қаратган холда, ойнинг энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлаб уни оммага эълон қилиб бормоқдамиз.
Ортда қолган май ойи якунлари бўйича ҳам сайтимиз ходимлари билан маслаҳатлашган холда ойнинг энг яхши мураббийини аниқладик.

Унга кўра май ойининг энг яхши мураббийи деб Александр Мочиновни топдик. Бу бежиз эмас албатта. Чунки Александр Владимирович бошқарувидаги "Оқ-тепа" май ойида ўзидан яхши таассурот қолдирди. Мазкур ой давомида унинг жамоаси жами 6та ўйин ўтказди. Эътиборлиси Мочинов жамоаси уларнинг 5тасида ғалаба нашидасини сурди. Қолган бир ўйинда ўз майдонида ён қўшниси "НБУ-Осиё"га йирик (3:0) ҳисобда имкониятни бой берганини ҳам айтиб ўтиш керак. Лекин иккинчи давранинг дастлабки ўйинида "Оқ-тепа" "банкирлар"дан реванш олишга муваффақ бўлди. Шу тариқа Мочинов жамоаси турнир жадвалида пешқадамга айланиб олди.

Ундан кейинги ўриндан эса "Хотира-79" бош мураббийи жой олди. Ҳақиқатдан ҳам Усмон Асқаралиев жамоада яхши иш олиб бормоқда. Бу йил лигада иккинчи мавсумини ўтказаётган уйчиликлар ҳар холда ўтган йилгига нисбатан ижобий натижа қайд этмоқда. Табиийки бунда Усмон Аҳмедовичнинг роли катта. Айтиш лозимки, Асқаралиев апрель ойида ҳам энг яхши мураббийлар учлигидан ўрин олганди.

Май ойининг энг яхши мураббийлари учлигини "Обод" дрижжёрлари якунлаб беради. Тошкент жамоаси бўлмиш "Обод" натижаларига эътибор қаратадиган бўлсак, жамоа ўтказилган 6та ўйиннинг 3тасида ғалаба қозонган. Бир учрашувда дуранг қайд этган бўлса, 2та баҳсда рақибига имкониятни бой берган. Эътиборлиси жамоа сафарда 6 очко жамғарган. Шу боис "Обод"ни амалда бошқариб келаётган Фарҳод Сафаров ва унинг яқин ёрдамчиси, тегишли лицензияга эга бўлган Хайрулла Абдиевни 3-ўринга лойиқ деб топдик.  

Май ойининг энг яхши мураббийи
1. Александр Мочинов - "Оқ-тепа"
2. Усмон Асқаралиев - "Хотира-79"
3. Хайрулла Абдиев, Фарҳод Сафаров - "Обод" 
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook