UZ

Сўнгги янгиликлар

08:46Гвардиола: «Ман Сити» бугун ҳар томонлама ажойиб эди»  7 08:20Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  5 07:53EЧЛ. Кечаги учрашувларнинг «Man of the match»лари маълум  10 07:37БАА чемпионати. «Шабаб Ал Аҳли» меҳмонда мағлуб бўлди. Ғаниев захирадан майдонга тушди ва ассист қайд этди  0 04:45Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 1:1 (Пенальтилар 3:4)   9 04:40Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Бавария" - "Арсенал" 1:0   2 04:35ОЧЛ. "Ал Айн" - "Ал Ҳилол" 4:2   0 04:25U-23 Осиё кубоги. Вьетнам - Кувайт 3:1   0 02:50ЕЧЛ. "Реал Мадрид" пенальтилар сериясида "Ман Сити"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди! Финал остонасидаги рақиб - "Бавария"  392 01:56ЕЧЛ. Киммихнинг голи "Бавария"ни ярим финалга олиб чиқди  32 01:00"Манчестер Юнайтед" форварди ёзда клубни эркин агент мақомида тарк этади  2 23:54Малайзия ОТЖ бош мураббийи: "Бугун мусобақанинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнадик"  0 23:35U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Малайзия 2:0   1 23:24ОЧЛ. "Ал Айн" кутилмаганда ярим финалнинг илк ўйинида "Ал Ҳилол"ни мағлуб этди  18 23:22"Манчестер Сити" — "Реал". Таркиблар маълум  29

Биринчи лига. Сентябрь ойининг энг яхши футболчиси - Зохир Қўзибоев! Янгиликлар

Биринчи лига. Сентябрь ойининг энг яхши футболчиси - Зохир Қўзибоев!

Championat.asia жорий йил биринчи лига ўйинларини ёритиб бориш билан бирга, унда ҳар бир воқеликка аълоҳида эътибор қаратиб келмоқда.
Хусусан сайтимиз ижодкорлари биринчи лигада ойнинг энг яхши ўйинчисини аниқлаб бориш лойиҳасини йўлга қўйган. Ёдингизда бўлса, август ойида энг яхши ўйинчи "Спартак" ҳужумчиси Фирдавс Асадов бўлганди.

Ортда қолган сентябрь ойида эса Зохир Қўзибоев энг яхши футболчи деб топилди.

"Машъал"нинг 27 ёшли ҳужумчиси сентябрь ойида жамоаси билан олтита ўйин ўтказди. Унда тўрттасида ғалаба қозонди ва битта дуранг, битта мағлубиятга учради. Эътиборлиси футболчи ушбу олтита ўйинда 5та гол урган. Қўзибоев гол киритган ўйинларда "Машъал" ютқазмаган.

Ундан кейинги ўринга эса "СА" ходимлари "Чуст-Пахтакор" ҳужумчиси Низом Норовни лойиқ деб топди. Асли сурхондарёлик бўлган Норов сентябрь ойида ўзини кўрсатишга эришди. Хусусан Чустда "Машъал" дарвозасини икки бор аниқ нишонга олиб, пешқадамни очко йўқотишига мажбур қилди.  Ундан ташқари сафарда "Орол"га қарши кечган баҳсда ҳам Низом Норов дубль қайд этиб, жамоасининг ғалабасини таъминлашга эришди.

Мана октябрь ойидан ўрин олган тур ўйинлари ҳам бошланди. Кўрамиз мазкур ойда қайси жамоа футболчиси ўзини кўрсата олар экан. Сайтимиз эса биринчи лигани ёритишда давом этади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика