Latest news

15:49Фердинанд: "МЮ учун "Тоттенхэм" билан баҳс - "бажар ёки йўқ бўл" тоифасидан"0 15:49Фердинанд: для «МЮ» матч с «Тоттенхэмом» — из серии «сделай или умри»0 15:43Футзал. Олий лига, 2-тур, 2-кун. Сенсация. "Максам-Чирчиқ" - "Ардус" 5:50 15:26EPL Manager: Игроки, которые пропустят 15-й тур0 15:18Пирло "Челси" машғулот базасига ташриф буюрди1 15:16Пирло посетил тренировочную базу «Челси»0 14:46«Футбол скаути»нинг чемпионатимизга нигоҳи26 14:45Юлиан Дракслер "Вольфсбург" таркибидан четлатилди9 14:17Даниэль Любоя Бундеслига рекордчиси эканлигини биласизми?4 14:12Қишда Бундеслига қандай тўплардан фойдаланади (фото)5 13:48Ибрагимович: "МЮ тез орада рақибларини йўқ қилишни бошлайди деб умид қиламан"15 13:48Бугун 10 декабрь, халқаро футбол куни8 13:44Ибрагимович: надеюсь, скоро «МЮ» начнёт убивать соперников0 13:30Футзал. Олий лига, 2-тур, 2-кун. "Бунёдкор" - "Турон-С" 3:20 13:12АПЛ. 15-тур превьюси13

14 sep 14:10
News

Биринчи лига. Пулька Наманганда ўтади

Бу йил биринчи лиганинг дастлабки босқичи икки минтақадан иборат бўлди.
Яъна жамоалар “Шарқ” ва “Ғарб” минтақасига ажратилди. Ҳар бир минтақада 12тадан жамоа бўлди. Биринчи босқичда турнир жадвалининг охирги тўртта ўринни эгаллаган жамоалар иштирокини тўхтатганди. “Шарқ” минтақасида иккинчи босқичда ҳам иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган “Янгиер” молиявий муаммоларга дуч келгани боис, унинг ўрнини якунда Тошкентнинг “Истиқлол” жамоаси тўлдирди. Шунингдек, Наманган вилояти, Уйчи тумани вакили “Хотира-79”, Тошкентнинг “Бунёдкор-2” ва “Локомотив-БФК” жамоалари ҳам курашни тўхтатганди. “Ғарб”дан эса бу борада “Бухоро-2”, “Ғаллакор”, “Сурхон” ҳамда Зомин” жамоалари иккинчи босқичда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга кирита олмади.

БАДАЛ 3 МИЛЛИОН СЎМ
Эндиликда ушбу жамоалар иштирокида биринчи лигада кейинги йил иштирок этиш учун пулька ўйинлари ўтказилади. Бу йил ушбу қолиш турнирига Наманган вилояти мезбонлик қилади. Дарвоқе, Наманганда ўтиши режалаштирилган пулька ўйинлари 6 октябрдан то 16 октябрга қадар давом этади. Унда турнир регламентига кўра, 8та жамоа иштирок этади. Унда иштирок этувчи жамоалар барча ҳаражатларни ўзи амалга ошириш билан бир қаторда, ПФЛ ҳисоб рақамига 3 миллион сўм пул ўтказиб берилиши маълум қилинган. Хўш, жамоалар пулькага қанчалик тайёр? Суриштирувларимиз натижасида шунга амин бўлдикки, “Ғарб” минтақасидаги “Ғаллакор” ва “Сурхон” аллақақон машғулотларга киришиб, тайёргарликни бошлаб юборган. “Зомин” раҳбарлари эса келаётган душанба куни футболчиларни йиғишни режалаштириб турибди. “Бухоро-2” вакили боғланганимизда эса, пулькани қаерда ўтишини билмаслигини айтиб, очиғи бизни хайрон қолдирди. Лекин жамоа мураббийлари 1995-1996 йилда туғилган футболчилар билан машғулот олиб бормоқда ва улар пулькада иштирок этишга умид қилмоқда.
“Шарқ” минтақасида эса “Янгиер” ҳамон ҳомийлар эътиборига мухтож бўлиб турибди. Жамоа футболчилари иккинчи босқични бошқа клубларда ўтказиш учун “Янгиер” билан хайрлашган. Бундан ташқари бош мураббий Хайрулла Абдиев ҳам “Чуст-Пахтакор”га ўтиб кетган. Шу боис катта эхтимол билан “Янгиер” Намангандаги лигада қолиш турнирида иштирок эта олмайди.

Мусобақага мезбонлик қилувчи вилоятнинг вакили бўлмиш, “Хотира-79” бош мураббийи билан бу борада суҳбатлашганимизда, Шавкат Аҳмедов, “пулькада албатта иштирок этамиз” деган жавобни берди.

Тошкент жамоаси “Локомотив-БФК”да моддий томондан муаммо йўқлигини инобатга олиб айтадиган бўлсак, бу клубнинг ҳам пулькада иштирок этишини бемалол таҳмин қилиш мумкин.

Сергей Лушан бошқарувдаги “Бунёдкор-2”нинг келгуси мақсади қандай эканлигини очиғи билмадик.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook