UZ

Сўнгги янгиликлар

07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  0 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  6 07:10U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея - Индонезия 2:2 (пенальтилар 10:11)  1 07:05Серия А. "Удинезе" - "Рома" 1:2  0 07:00АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 0:4  0 04:48Интервью. Исломбек Исмоилов: "Мураббийнинг ҳаёти ўйиндан ўйингача"  1 01:56U-23 Осиё кубоги. Даҳшат! Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди. Жамоалар 12 тадан пенальти тепишди  47 00:28Швейцария Суперлигасида ўйин олдидан қорли стадионни мухлислар тозалашди  0 00:11U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  3 23:54АПЛда ўйнайдиган икки нафар футболчи зўравонликда гумонланиб, ҳибсга олинди  7 23:37Франция президенти Дрогба ва Азар билан бир жамоада футбол ўйнаб, пенальтидан гол урди  3 23:10Ҳожимат Эркинов: "Учрашувнинг асосий вақтида ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  14 22:46Ямал тепган тўп дарвозага кирганмиди? Лунин жавоб берди  34 22:08U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  15

Биринчи лига ўйинлари мухлисларда қанчалик қизиқиш уйғотмоқда? Янгиликлар

Биринчи лига ўйинлари мухлисларда қанчалик қизиқиш уйғотмоқда?

Ўтган ҳафтада биринчи лиганинг биринчи босқич ўйинлари якунланди. Одатга кўра, биринчи босқич статистик маълумотлари билан сизларни таништириб ўтамиз.
 Қуйида эса, “Шарқ” минтақасидаги мухлислар ташрифи борасида маълумот бериб ўтамиз. Хўш, биринчи лига ўйинлари томошабинларда қанчалик қизиқиш уйғотмоқда?

ТОМОШАБИНЛАР МЕҲРИ
 “Шарқ” минтақасидаги биринчи босқичнинг 132та ўйинига жами 170836та томошабин кирган! Бу ҳар бир учрашувга ўртача 1295та мухлис демакдир! Тан олиш керак ушбу минтақада мухлислар қизиқиши у қадар юқори эмас. Буни ҳар бир турда ташриф буюраётган мухлислар миқдоридан ҳам билиб олиш мумкин. Айниқса Тошкент жамоалари иштирокидаги ўйинларга бармоқ билан санарли мухлис кираётганига кўп бор гувоҳ бўлмоқдамиз. Энг кўп мухлис 1-турда кузатилди. Ушбу турда ҳаммаси бўлиб 13206та томошабин киргани ўйинлар қайдномасида кўрсатилган. 21-турда эса аксинча холат кузатилди. Боиси мазкур турнинг олтита ўйинига жами 3243та ишқибоз қадам ранжида қилган!

Томошабин тўплаш борасида, “Андижон”, “Қўқон-1912” ва “Чуст-Пахтакор” жамоалари бошқаларга нисбатан фаоллик кўрсатишаётганини алоҳида таъкидлаб ўтиш керак.

Қўйида ҳар бир турда қайд этилган томошабинлар миқдори билан танишишингиз мумкин.

1-тур. 13206 (ўртача 2201та)
2-тур. 13119 (ўртача 2187 та)
3-тур. 5703 (ўртача 951та)
4-тур. 4455 (ўртача 743 та)
5-тур. 8864 (ўртача 1478та)
6-тур. 9833 (ўртача 1639та)
7-тур. 6830 (ўртача 1139та)
8-тур. 8426 (ўртача 1405та)
9-тур. 9053 (ўртача 1509 та)
10-тур. 8194 (ўртача 1366та)
11-тур. 12640 (ўртача 2107та)
12-тур. 4946 (ўртача 825та)
13-тур. 6755 (ўртача 1126та)
14-тур. 5834 (ўртача 973та)
15-тур. 8067 (ўртача 1345та)
16-тур. 8599 (ўртача 1433та)
17-тур. 6113 (ўртача 1019та)
18-тур. 4391 (ўртача 732та)
19-тур. 10399 (ўртача1733та)
20-тур. 8008 (ўртача 1335та)
21-тур. 3243 (ўртача 541та)
22-тур. 4158 (ўртача 693та)

Исломбек РУСТАМБЕКОВ тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика