UZ

Сўнгги янгиликлар

08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  2 08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  0 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  4 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  24 07:10U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея - Индонезия 2:2 (пенальтилар 10:11)  2 07:05Серия А. "Удинезе" - "Рома" 1:2  0 07:00АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 0:4  0 04:48Интервью. Исломбек Исмоилов: "Мураббийнинг ҳаёти ўйиндан ўйингача"  1 01:56U-23 Осиё кубоги. Даҳшат! Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди. Жамоалар 12 тадан пенальти тепишди  47 00:28Швейцария Суперлигасида ўйин олдидан қорли стадионни мухлислар тозалашди  0 00:11U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  3 23:54АПЛда ўйнайдиган икки нафар футболчи зўравонликда гумонланиб, ҳибсга олинди  9 23:37Франция президенти Дрогба ва Азар билан бир жамоада футбол ўйнаб, пенальтидан гол урди  3 23:10Ҳожимат Эркинов: "Учрашувнинг асосий вақтида ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  14

Биринчи лига мухлисари диққатига! Янгиликлар

Биринчи лига мухлисари диққатига!

Хабарингиз бор, бугун футбол бўйича Ўзбекистон биринчи лигаси ўйинларига старт берилади.
Ушбу йилдаҳам икки минтақада бўлиб ўтадиган учрашувларни сайтимиз орқали тўлиқ бериб боришни мақсад қилганмиз. Бу борада сиз ўқувчиларнинг ҳам ёрдамингиз керак бўлади. Журналистикага қизиқувчи ва биринчи лига учрашувларини кузатиб борувчи футбол мухлислари агар сиз стадиондан жонли равишда ўйинларни кузатиб борсангиз бизга ёрдам беришингизни сўраймиз.

Икки минтақадаги учрашувларда 12 тадан жамоа иштирок этади. Ҳар бир жамоа ишқибозларини ва бизга ёрдам беришни истаган футбол иҳлосмандларини биз билан боғланишини сўраймиз. Бунинг учун ҳеч бир талаб қўйилмайди. Фақатгина севимли жамоанинг учрашувларини хориждаги ва бошқа жойдаги мухлисларга ҳам етказишга ёрдам берсангиз бўлгани.

Ёрдам беришни истаган ўқувчиларимиз мурожат этиши сўралади:

Мурожаат учун: Ҳумоюн +99894 2400041

Сизнинг ёрдамингиз муҳим аҳамиятга эга. Айниқса "Ғиждивон", "Спартак", "Аланга", "Ғаллакор", "Зомин" жамоасини учрашувларини кузатиб борадиган мухлислардан ёрдам беришларини сўрардик.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика