UZ

Сўнгги янгиликлар

17:09Беллингем ва Родриго "Реал Сосьедад"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  0 16:55Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ"  7 16:28Футбол олами. 16:0, "Динамо" - "Насаф" 3:3 ва бошқа ўйинлар: Ўзбекистон кубоги 2-тури ҳақида батафсил   0 16:19Энди расман: Лапорта Хави янги мавсумда ҳам "Барселона"да қолишини маълум қилди  7 16:00"Челси"нинг икки футболчиси ёзда Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкин   3 15:31Осиё Кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  8 15:09Ўзбекистон кубоги. 3-тур расмийлари маълум  3 14:23"Челси" "Арсенал"га йирик ҳисобда имконият бой берилгач, Почеттинони ишдан ҳайдаши мумкин  5 14:08Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  26 13:56"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди  4 13:32Гвардиола Канселунинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 13:05"Шеффилд Юнайтед" АПЛ антирекордини ўрнатди  0 12:37Давлат Турдиалиев таваллудига 62 йил тўлди   11 12:04"Челси" скаутлари "Милан дерби"сини стадиондан кузатишган  3 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0

Биринчи лига. Иккинчи босқич. 2-тур статистикаси Янгиликлар

Биринчи лига. Иккинчи босқич. 2-тур статистикаси

Ўтган пайшанба куни биринчи лиганинг иккинчи босқич, 2-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
Одатимизга кўра, мазкур турда қайд этилган натижаларни эътиборга молиқ жиҳатларига тўхталиб ўтган холда, айрим статистик маълумотлар билан сизларни таништиришни лозим топдик.

“МАШЪАЛ”НИНГ ИЛК МАҒЛУБИЯТИ
«Оқ-тепа» - «Машъал» 2:1.

Турнинг сенсацион натижаси мазкур турда сўзсиз, Тошкентда қайд этилди десак муболаға бўлмайди. Боиси ушбу жамоалар тўқнашуви олдидан деярли барча “Машъал”нинг ғалаба қозонишини таҳмин қилганди. Аммо «Оқ-тепа» ҳам чемпионатда шунчаки иштирок этмаётганини амалда исботлай олди. Очиғи, ўйинда биринчи бўлиб ҳисобни меҳмонлар очганидан сўнг, деярли барча мухлис “газчилар”нинг баҳсда уч очко қўлга киритишини ишонч билан айта бошлашганди. Бунга “Машъал” мураббийлар штаби ва клуб ва клуб вакиллари  ҳам ишониб юборишган бўлса ажаб эмас. Аммо тошкентликлар шу куни дастлаб ўз дарвозасидан гол ўтказиб юборган бўлишларига қарамай, иродали ўйин намойиш этиб кейинчалик Зокир Мирзааҳмедовнинг икки голи эвазига ғалабани ўз томонларига оғдира олишди.   

«Истиқлол» - «Зарафшон-НЦЗ» 3:1.
Биринчи босқичдаги муваффиқиятсиз ўйинлардан сўнг, ўзи учун керакли хулосаларни чиқариб олган “Истиқлол” эндиликда рақибларига жиддий ташвиш туғдирмоқда. Балки бу жамоага етакчи ўйинчилар қўшилгани билан боғлиқдир. Нима бўлганда ҳам, жамоа иккинчи босқичнинг икки турида ҳам юз фоизли натижа кўрсата олди. Бундан олдин Тошкентнинг яна бир жамоасини йирик (0:4) ҳисобда мағлубиятга учрата олган “Зарафшон-НЦЗ” 2-турда уйига қуруқ қўл билан қайтишга мажбур бўлди.

«НБУ-Осиё» - «Регистон» 1:4.

Очиғи, “банкирлар”нинг иккинчи босқичда қайд этаётган натижасига сира тушуниб бўлмаяпти. Жамоа бундан олдинги ўйинда ҳам ўз дарвозасидан 4та гол ўтказиб юбориб, мағлубиятга учраганди. Бу сафар ҳам ўз майдонида кечган баҳсда яна шунча миқдорда тўп олиб чиқди. Ортда қолган охирги иккита ўйиндаги қайд этилган натижадан “НБУ-Осиё” бош мураббийи Мухтор Қурбоновнинг ўзи ҳам шўкка тушиб қолганини, шогирдларида тезкор голдан кейин руҳий “синиш” бўлганини айтиб ўтди. Самарқандликлар эса гарчи молиявий муаммолари бўлишига қарамай, сафардан уч очкот олиб қайтгани таҳсинга лойиқдир.  

«Пахтакор-2» - «Спартак» 1:4.
“Пахтакор-2”да ҳам ҳудди “НБУ-Осиё”даги каби холатни кўриш мумкин. Иккинчи босқичда ўз олдига асосан 1996 йилда туғилган футболчилар билан иштирок этишни мақсад қилиб қўйган “Пахтакор-2” бу турда ҳам ўз дарвозасидан тўртта тўп олиб чиқишга мажбур бўлди. Нисбатан тажрибали “Спартак” эса рақиб сафида ёшлар ўйнаганидан унумли фойдаланиб қолди.

«Андижон» - «Хоразм» 3:0.
Аввалги турда йирик ҳисобда ғалаба қозонган “Андижон” бу гал ҳам рақиб дарвозасига жавобсиз учта гол киритишга эришди. Олий лигага чиқиш учун курашётган жамоа олдида “Хоразм” ип эша олмади. Аммо ургарчликлар водийдаги икки сафар ўйинидан сўнг, ўз ҳисобига уч очко ёздириб қўйиша олди.  

«Қўқон-1912» - «Орол» 4:0.
“Қўқон-1912” ўтган турда “Хоразм”дан учралган мағлубиятдан кейин ўзи учун керакли хулосаларни чиқариб, қандай бўлмасин “Орол”ни мағлуб этган холда ўз мухлисларини қувонтириши керак эди. Водийга бир қатор муаммолар билан ташриф буюрган нукусликлар эса икки ўйинда мағлубиятга учраш билан бир қаторда, ўз дарвозасидан 11та тўп ўтказиб юборишди!

«Косонсой» - «Шердор» 4:1.
“Косонсой” иккинчи давранинг икки ўйинида ғалаба қозонди. “Шердор” эса аксинча, водийдаги икки ўйинида ҳам мағлубиятга учради. Ушбу жамоада ҳам бир қатор муаммолар борга ўхшайди назаримизда. Йўқса, жамоага 14та эмас, балки камида 18 нафар ўйинчиси билан келган бўлар эди. Захира ўриндиғининг узун эмаслиги ҳам самарқандликларга водийдаги ўйинларда ўз таъсирини ўтказмасдан қолмади.

«Чуст-Пахтакор» - «Аланга» 2:0.
“Чуст-Пахтакор” ўз уйида очко йўқотадиганлардан эмас. Рақиб ким бўлишидан қатъий назар, доимо мухлисларини қувонтириб келган. Иккинчи босқичнинг дастлабки икки ўйинида ҳам шундай бўлди. Хайрулла Абдиев жамоасига бу сафар Косоннинг “Аланга” жамоаси рақиблик қилди. Олдинги турда “Косонсой”га имкониятни (1:0) бой берган Дилшод Андаев жамоаси бу сафар очкодан қуруқ қолди.

Мазкур турда умуман олганда, режадагидек 8та ўйин бўлиб ўтди. Унда 6та мезбон жамоа ғалаба қозонган бўлса, яна қолган 2та ўйинда меҳмонлар зафар қучди. Эътиборлиси бу турда дуранг қайд этилмади.

31ТА ГОЛ. 6ТА ДУБЛЬ. 2ТА ПЕНАЛЬТИ.
2-турда бўлиб ўтган 8та ўйинда мухлислар жами 31та голга гувоҳ бўлишди. Мазкур турдаги тезкор гол муаллифи “Регистон” аъзоси Маъруф Саидқулов бўлди. Бу футболчи “НБУ-Осиё” қарши кечган баҳснинг 1-дақиқасидаёқ гол уришга эришди.

Турнинг энг сўнгги голи эса “Қўқон-1912” – “Орол” баҳсида рўй берди. Мезбонлар ҳужумчиси Азиз Тўхтабоев 88-дақиқада жамоасининг учрашувдаги тўртинчи голини киритди.

Умумий 31та голдан 20таси мезбонлар ҳисобига ёзилди. Қолган 11та голни эса меҳмонлар киритишган.

Бўлиб ўтган ўйинларнинг биринчи бўлимида 13та гол кузатилди. Иккинчи тайда эса мухлислар яна 18та голга гувоҳ бўлишди.

Ушбу турда дублга эришган футболчилар сони нақд 6тани ташкил этди. Эътиборли томони шундаки, ушбу турда иккитадан гол киритган ўйинчиларнинг жамоалари ғалаба қозонган! Умиджон Аҳмаджонов, “Чуст-Пахтакор”. Муқумжон Тошматов, “Косонсой”. Ғуломҳайдар Ғуломов, “Истиқлол”. Отабек Ҳайдаров, “Қўқон-1912”. Исломбек Исоқжонов, “Спартак”. Зокир Мирзааҳмедов, “Оқ-тепа”.

Ушбу турда ҳакамлар икки ўйинда пенальти белгилашга қарор қилди. Эътиборлиси уларнинг иккиси ҳам аниқ амалга оширилди. “Косонсой” ҳимоячиси Сардор Асқаров “Шердор” билан ўйинда 11 метрлик нуқтадан адашмаган бўлса, “Оқ-тепа” етакчиси Зокир Мирзааҳмедов ҳам бу борада хатога йўл қўймади.

35ТА САРИҚ, 2ТА ҚИЗИЛ КАРТОЧКА
Якунига етган 8та ўйинда ҳакамлар футболчиларнинг қўпол ҳаракатлари учун жами 35та сариқ карточка кўрсатишга мажбур бўлди. Бу ҳар бир учрашувга ўртача 4,375тадан сариқ демакдир. Мезбон футболчиларнинг ҳатти-ҳаракатлари 16 бор сариқ карточкага лойиқ кўрилган бўлса, меҳмонлар жамоаларнинг ўйинчиларига 19та огоҳлантириш карточкаси кўрсатилди.

Турнинг энг намунали жамоаси бу – “Истиқлол” бўлди. Тошкент жамоаси “Зарафшон-НЦЗ” билан ўйинда бирорта ҳам сариқ карточка олмаган.
“Шердор” эса аксинча, турнинг энг қўпол жамоас бўлди. Ушбу клуб футболчиларининг 5тасига сариқ ва 1тасига қизил карточка кўрсатилди!

Ушбу турда қизил қарточка олиб майдонни тарк этган футболчилар сони 2тани ташкил этди. Булар “Шердор” ҳужумчиси Санатилло Зиёев ва “Машъал” футболчиси Холмурод Холмуродовдир. Зиёевга иккинчи сариқдан сўнг, қизил кўрсатилган бўлса, Холмуродовга тўғридан тўғри қизил карточка берилган.

ТОМОШАБИНЛАР МЕҲРИ
Биринчи лиганинг асосий муаммоларидан бири бу мухлислар ташрифидир. Пойтахтдаги ўйинларга томошабинлар 1000дан кўп кирмай қўйди. Водийда ҳам бу борада пасайиш кузатилмоқда. Биринчи лига ўйинларига нари борса битта ўйинга энг кўп мухлис 4000тани ташкил этмоқда! Бу энг юқори кўрсаткич бўлмоқда бошқаларга нисбатан. Хуллас 2-турнинг жами 8та ўйинига 10189та томошабин кирган! Бу ҳар бир баҳсга ўртача 1273,625тадан тўғри келмоқда.

Ишқибозларда катта қизиқиш уйғотмаган ўйин бу – “Истиқлол” – “Зарафшон-НЦЗ”дир. Бу учрашувга атига 116тагина томошабин киргани, ўйин қайдномасида кўрсатиб ўтилган.

Энг кўп мухлис эса яна Қўқонда кузатилди. Гарчи “Қўқон-1912” ўтган турда ўз майдонила “Хоразм”га ютқазиб қўйган бўлсада, томошабинлар сони “Орол” билан ўйинда 4223тани ташкил этди! Бу эса турнинг энг яхши кўрсаткичи бўлди!

Мухлислар ташрифи кимда қандай?
“Истиқлол” – “Зарафшон-НЦЗ”. Тошкент. 116 томошабин.
“Андижон” – “Хоразм”. Андижон. 775 томошабин.
“НБУ-Осиё” – “Регистон”. Тошкент. 123 томошабин.
“Пахтакор-2” – “Спартак”. Тошкент. 230 томошабин.
“Оқ-тепа” – “Машъал”. Тошкент. 756 томошабин.
“Қўқон-1912” – “Орол”. Қўқон. 4223 томошабин.
“Косонсой” – “Шердор”. Косонсой. 1762 томошабин.
“Чуст-Пахтакор” – “Аланга”. Чуст. 2204 томошабин.

КЕЙИНГИ ТУРДА УЧРАШАДИЛАР
3-тур. 21 август (чоршанба)

«Машъал» – «Истиқол»
«Спартак» – «НБУ-Осиё»
«Орол» – «Пахтакор-2»
«Хоразм» – «Оқтепа»
«Аланга» - «Андижон»
«Шердор» – «Қўқон-1912»
22 август (пайшанба)
23. «Регистон» – «Косонсой»
24. «Зарафшон-НЦЗ» – «Чуст-Пахтакор»

Исломбек Рустамбеков тайёрлади. 
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика