UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  0 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  1 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  2 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  12 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  10 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  2 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  1 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  32 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  25

Биринчи лига. “Ғарб” минтақаси, 8-тур статистикаси! Янгиликлар

Биринчи лига. “Ғарб” минтақаси, 8-тур статистикаси!

Биринчи лиганинг “ғарб” минтақаси, 8-турига оид статистикани эътиборингизга ҳавола этамиз.
САФАРДА БИРГИНА “ШЕРДОР” ҒАЛАБА ҚОЗОНДИ
8-турдан ўрин олган ўйинларнинг 5тасида мезбонлар ғалаба қозонган. Фақат биргина “Шердор” меҳмондан уч очко билан қайтди. Самарқанд жамоаси лига дебютанти “Ғиждувон” майдонига сафар уюштириб 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтди.

Турнир жадвалида қуйи поғоналарга шўнғиб кетган “Регистон” бу турда “Гулистон”ни қабул қилиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу қўлга киритилган уч очкодан сўнг регистонликлар турнир жадвалида 10-ўринга кўтарилиб олди.

Чемпионатда ҳамон мағлубиятга учрамай келаётган “Шўртан” бу турда “Зомин”ни қбалу қилди. Мухтор Қурбонов жамоаси шу куни рақибини аяб ўтирмади ва нақд 5та гол киритиб йирик ҳисобда ғалабага эришди.

Таркиби академия тарбияланувчиларидан ташкил топган “Машъал-2” ҳам чемпионатда шунчаки иштирок этмаслигини бир неча учрашувлардан буён исботлаб келмоқда. Дилшод Андаев жамоаси гарчи сафарда у қадар муваффақиятли натижа қайд эта олмаётган бўлса-да, ўз уйидаги баҳсларни ғалаба билан якунламоқда. Муборакликлар бу турда “Ғаллакор-Автомобилчи”ни қабул қилди Ҳумоюн Муртазоевнинг ягона голи эвазига уч очкони қўлга киритди.
Неъматулла Қутибоев жамоаси ҳам бу йил анча дадил. Ўтган мавсум мухлислар кутган ўйинни кўрсата олмаган нукусликлар жорий мавсум кўпчиликни ҳайратлантирмоқда.

Бошқача айтганда “ғарб” минтақасида чақилмас ёнғоққа айланиб бормоқда. “Орол” мазкур турда “Спартак”ни қабул қилиб 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу муваффақиятдан кейин жамоа турнир жадвалида 3-ўринга мустаҳкам ўрнашиб олди. Бу эса нукуслик футбол шинавандаларини беҳад қувонтириши турган гап!

Турнир жадвалида пешқадам кетидан қувишда давом этаётган “Хоразм” 8-турда “Аланга”ни қабул қилди ва мухлсилари қаршисида ўйнаб ғалабага эришди. Мансур Давлетов бошқарувидаги жамоа 3:1 ҳисобида муваффақият қозонди.   

ГОЛЛАР
* Ушбу турда қайд этилган голлар сони 16тани ташкил этди. Бу ҳар бир баҳсга ўртача 2,66тадан гол демакдир.
* Умумий голлардан 14тасини мезбон жамоалар киритишган.
* Қолган 2та гол эса меҳмонлар ҳисобига ёзилган.
* Учрашувларнинг биринчи таймида мухлислар 10та голга гувоҳ бўлишди.
* Иккинчи бўлимда эса яна 6та гол кузатилди.
* Турнинг энг тезкор голига Ҳумоюн Муртазоев муаллифлик қилди. “Машъал-2” ҳужумчиси  4-дақиқада “Ғаллакор-Автомобилчи” дарвозасини нишонга олди.
* Аксинча турнинг энг сўнгги голи – 86-дақиқада киритилган. Ушбу турда 4та гол киритган ҳужумчи Виктор Клишин “Зомин” билан ўтган учрашувда нафақат ўйиндаги балки мазкур турдаги энг сўнгги голга муаллифлик қилгани билан ҳам тарих зарварақларидан жой оладиган бўлди!

ОГОҲЛАНТИРИШ ВА ЧЕТЛАТИШ
* Мазкур тур учрашувларида ҳакамлар жами 32та футболчини сариқ карточка билан “сийлади”. Бу ҳар учрашувга ўртача миқдорда 5,33тадан сариқ деганидир! Бундан кўриниб турибдики, “ғарб” минтақасидаги ўйинлар кескин курашларга бой тарзда кечган.
* Умумий сариқ карточкаларнинг 15таси мезбон жамоа ўйинчиларига кўрсатилган.
* Меҳмон жамоа вакилларидан эса 17таси огоҳлантирилган.
* Биринчи бўлимдаги сариқ карточкаларнинг сони 16тани ташкил этди!
* Эътибориси иккинчи таймдаги огоҳлантиришлар сони ҳам 16та бўлган!
* Турнинг энг қўпол ўйини Самарқандда кечиб,  “Регистон” – “Гулистон” баҳсида бош ҳакам чўнтагидан 10 маротаба сариқ карточка ва 1 марта қизил карточка чиқаришга қарор қилган!
* Турнинг энг тартибсиз жамоаси ҳам айнан “Гулистон” бўлган. 6та сариқ ва 1та қизил карточка!
* Эътиборлиси ушбу турда ҳамма жамоа вакиллари бир мартадан бўлса ҳам сариқ карточка олган. Бошқача айтганда, турни огоҳлантиришларсиз ўтказган жамоа учрамади.
* Қизил карточкалар ҳақида айтадиган бўлсак, 8-турда ҳаммаси бўлиб 3та қизил карточка кузатилди.
* Шундан 1таси мезбон жамоа ҳисобига ёзилган бўлса, қолган яна 2та қизил карточкани меҳмон жамоа футболчилари олган!
* Зуҳридин Камолов (“Аланга”), Фаёз Эргашев (“Ғиждувон”) ҳамда Дилшод Йўлдошев навбатдаги турда дисквалификация туфайли жамоаларига ёрдам бера олмайди.

МУХЛИСЛАР
“Ғарб” минтақасининг 8-турига умумий мухлислар сони 9737тани ташкил этди. Ҳар учрашувга ўртача 1622тадан томошабин демакдир!
* Ушбу турда энг кўп ишқибоз “Хоразм” – “Аланга” (3:1) баҳсига ташриф буюрди. 4831та мухлис!
* Аксинча энг кам томошабин кирган ўйин “Ғиждувон” – “Шердор” баҳси бўлди. 341та ишқибоз!
Томошабинлар ташрифи кимда қандай?
«Регистон» – «Гулистон» – 2:0. 415 томошабин.
«Шўртан» – «Зомин» – 5:0. 1221 томошабин.
«Машъал-2» – «Ғаллакор-Автомобилчи» – 1:0. 512 томошабин.
«Ғиждувон» – «Шердор» – 0:1. 341 томошабин.
«Орол» – «Спартак» – 3:0. 2417 томошабин.
«Хоразм» – «Аланга» – 3:1. 4831 томошабин.

8-ТУРДАН КЕЙИНГИ ВАЗИЯТ

1

ШЎРТАН (Ғузор)

8

7

1

0

26-3

22

2

ХОРАЗМ (Урганч)

8

6

1

1

16-8

19

3

ОРОЛ (Нукус)

8

5

1

2

15-7

16

4

ЗОМИН (Зомин)

8

4

1

3

9-8

13

5

ШЕРДОР (Самарқанд)

8

3

2

3

8-10

11

6

ҒАЛЛАКОР-АВТОМБИЛЧИ (Ғаллаорол)

8

3

1

4

8-8

10

7

МАШЪАЛ-2 (Муборак)

8

3

1

4

4-10

10

8

АЛАНГА (Косон)

8

2

3

3

8-10

9

9

ГУЛИСТОН (Гулистон)

8

2

2

4

8-14

8

10

РЕГИСТОН (Самарқанд)

8

2

1

5

6-15

7

11

СПАРТАК (Бухоро)

8

2

0

6

8-18

6

12

ҒИЖДУВОН (Ғиждувон)

8

1

2

5

6-12

5



Тўпурарлар:
Виктор Клишин («Шўртан») – 9та.
Наврўзбек Ҳаипов («Орол») – 6та.
Низом Норов («Хоразм») – 5та.  
Соли Хайруллаев («Ғаллакор-Автомобилчи») – 5.

9-ТУРДА УЧРАШАДИЛАР
14 май (чоршанба)
“Зомин” – “Орол”
“Гулистон” – “Хоразм”
“Шердор” – “Регистон”
“Ғаллакор-Автомобилчи” – “Шўртан”
16 май (жума)
“Аланга” – “Машъал-2”
“Спартак” – “Ғиждувон”

Исломбек Рустамбеков тайёрлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика