UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон"га ютқазиб, чемпионлик пойгасидаги имкониятларини янада ёмонлаштириб юборди  18 02:00АПЛ. "Ман Юнайтед" 20-ўриндаги "Шеффилд"ни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  32 00:50Тебас яқин келажакда Ла Лига ўйинлари АҚШда ўтказилишини маълум қилди  2 00:35Франция. ПСЖ "Лорьян"дан устун келди ва чемпионлик масаласини деярли ҳал қилди  1 00:22Breaking: Хави "Барселона"да қолишга қарор қилди!  15 23:54"Реал Мадрид" "Милан" ҳимоячисининг трансфери устида ишламоқда  0 23:23 Хосе Венансио Лопес: "Эронга қарши баҳс жуда қийин ва мураккаб бўлиши аниқ, бироқ биз ўз потенциалимизга ишонамиз"  7 22:50"Барселона" ва Хави ўртасида музокаралар ўтказилди. Лапорта мураббийни олиб қолмоқчи  2 22:28Эрлинг Холанд "Сити"нинг АПЛдаги ўйинини ўтказиб юборади. Гвардиола буни тасдиқлади  1 22:05Перес "Эл Класико"дан олдин ҳакамларнинг ёнига бориб, улар билан саломлашган. "Барса" ўйинчилари бу ҳолатнинг гувоҳи бўлишган  30 21:45МЮнинг тен Хаг даврида амалга оширган трансферлари рейтинги тузилди – Антони охирги ўринда, Онана эса...  5 21:20Ральф Рангник "Бавария" у билан боғланганини тасдиқлади  1 20:55Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан камбэк амалга оширди ва ярим финалга йўлланма олди  65 20:31ОЧЛ. "Йокогама" пенальтилар сериясида "Ульсан Хюндай"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!   4 20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  3

Биринчи лига. “Ғарб” минтақаси, 21-тур статистикаси Янгиликлар

Биринчи лига. “Ғарб” минтақаси, 21-тур статистикаси

Биринчи лиганинг “Ғарб” минтақасидаги 21-тур ўйинлари икки кунда бўлиб ўтди.
Мамлакат Кубогидаги иштироки туфайли “Машъал” “Бухоро-2” билан 5 июль куни учрашди. Аслида мазкур ўйиннинг қайси санада ўтиши ҳар иккала жамоа учун ҳам у қадар катта аҳамият касб этмасди. Боиси бухороликлар аллақачон иккинчи босқич  йўлланмасини қўлдан чиқарган. Муборакликлар эса иккинчи таркиби билан ҳам бугунги кунда “Бухоро-2”ни мағлубиятга учратадиган даражада кучли дейиш мумкин.

КУТИЛГАН НАТИЖАЛАР

21-турда бўлиб ўтган олтита ўйинда айтарли сенсацион натижалар кузатилмади. Олдиндан таҳмин қилинганидек, кутилган натижалар қайд этилди. Ушбу турда “Машъал”дан ташқари “Хоразм” ҳам сафардан ғалаба билан қайтди.
“Зарафшон-ПФК”ни ортидан таъхқиб этиб келаётган “Спартак” эса ушбу турда навоийликларни мағлубиятга учрата олмади, 0:0.
Лиганинг “штатний” иштирокчиси бўлмиш “Ғаллакор-Автомобильчи”нинг эса бу йилги иштирокини мақтаб бўлмайди. Сабаби асосан ёшлардан ташкил топган клуб иккинчи босқич йўлланмасидан аллақачон маҳрум бўлди. Холбуки ғаллаоролликларнинг илгари чемпионат фаворитлари қаторида кўрардик. Шунингдек “Зомин” ҳам назарий жиҳатдан иккинчи босқич йўлланмасидан қуруқ қолди.

21-тур. 5 июль

“Бухоро-2” – “Машъал” 0:4.
 6 июль (шанба)
“Сурхон” – “Хоразм” 1:2.
“Аланга” – “Орол” 1:0.
“Зомин” – “Регистон” 4:2.
“Шердор” – “Ғаллакор-Автомобилчи” 3:0.
“Спартак” – “Зарафшон-ПФК” 0:0.

17ТА ГОЛ. 3ТА ДУБЛ. 1ТА ХЕТ-ТРИК

Мазкур турнинг олтита ўйинида жами 17та гол қайд этилди. Бу ҳар ўйинга ўртача 2,8тадан тўғри келади.

Биринчи бўлимда 9та гол кузатилди. Иккинчи бўлимдаги голлар миқдори эса 8тани ташкил этди. Қайд этилган 17та голдан 9таси мезбон жамоалар ҳисобига ёзилди. Меҳмон жамоа футболчилари эса 8та гол уришга эришди.

Энг кўп гол урган жамоалар, “Машъал” ва “Зомин” бўлди, 4тадан!
Турнинг энг тезкор голи, 9-дақиқага тўғри келди. “Зомин”нинг тўпурар ҳужумчиси Достон Тошматов учрашувнинг 9-дақиқасидаёқ “Регистон” дарвозасини ишғол этиш эришди. Турнинг энг сўнгги голи ҳам ушбу баҳсда қайд этилди. 90+4-дақиқада Регистон” ярим ҳимоячиси Акбар Сиддиқов мезбонларнинг ўз дарвозасидан тўп олиб чиқишга мажбур қилди. Аммо бу дуранг учун ҳам фойда келтирмади.

Шанба кунги ўйинларда 3та футболчи иккитадан гол уришга эришди. Уларнинг иккитаси биринчи бўлимдаёқ дублни расмийлаштирган бўлса, яна битта дубл иккинчи таймда юз берди. “Зомин”нинг 19 ёшли тўпурари Достон Тошматов “Регистон” дарвозабонини икки бор ранжитди. Айтиш керакки, унинг ҳисобидаги голлар сони 10тага етди!

Термиздан ғалаба билан қайтган “Хоразм”нинг ушбу ғалабасига жамоа ярим ҳимоячиси Жалолиддин Икромов катта ҳисса қўшди. Сабаби Икромов ўйиннинг биринчи бўлимидаёқ рақиб дарвозасига икки бор йўл топа олди.

Яна бир дубл муаллифи эса “Зомин”нинг бошқа бир ҳужумчиси Дилшод Умархонов номига ёзилди. Биринчи лиганинг таниқли футболчиси бу йил негадир сермаҳсуллик намойиш эта олмаяпти.

Ортда қолган турда ягона хет-трик муаллифи Санатилло Зиёев бўлди. “Шердор”нинг иқтидорли ҳужумчиси “Ғаллакор-Автомобильчи” дарвозасига киритилган уччала голга ҳам муаллифлик қилгани, эътиборга молик!

“ШЕРДОР” ИНТИЗОМЛИ ЖАМОА ЁХУД 24ТА САРИҚ КАРТОЧКА!

Ушбу турдаги қайд этилган сариқ карточкаларга тўхталадиган бўлсак. Жами олтита ўйинда 24та сариқ карточка қайд этилди. Ҳар бир ўйинга ўртача 4тадан сариқ!
“Шердор” 21-турнинг энг интизмоли жамоаси бўлди. Боиси Самарқанд жамоаси футболчилари шанба оқшомида кечган ўйинда бош ҳакам томонидан бирорта ҳам карточка олмади! “Зомин” – “Регистон” баҳси турнинг энг қўпол ўйини бўлди дейиш мумкин. Боиси мазкур баҳсда бош ҳакам ҳар иккала жамоанинг 3тадан футболчисига сариқ карточка кўрсатган!

Аҳамиятлиси ортда қолган турда бирорта ҳам қизил карточка қайд этилмади!

“ҒАРБ”ДА ҲАМ МУХЛИСЛАР ТАШРИФИ БОРАСИДА ПАСАЙИШ!


Ҳудди “Шарқ” минтақасидаги каби “Ғарб”да ҳам томошабинлар меҳри борасида пасайиш кузатилди. Чунки олтита ўйинга 4096та томшабин кирган! Бу эса ҳар бир баҳсга ўртача 682,66тадан мухлис демакдир! Албатта бу анча паст кўрсаткичдир. Аввалги мақолаларимизда кескин фикрларни билдириб ўтгандик. Яъни стадионга ташриф буюраётган томошабин сони бироз орттириб ёзилаётгани хусусида айтиб ўтгандик. Афтидан ПФЛ бу борада учрашув назоратчиларига керакли гапларни айтган кўринади. Чунки назаримизда, ушбу турда томошабинлар сонини ёзишда бирозга ҳақиқатга яқинроқ тарзда ёзишгандек туюлмоқда. Сиз ҳам эътибор беринг-а...

Мухлислар ташрифи кимда қандай?

“Бухоро-2” – “Машъал”. Вобкент. 67 томошабин.
 “Сурхон” – “Хоразм”. Термиз. 525 томошабин.
“Аланга” – “Орол”. Косон. 371 томошабин.
“Зомин” – “Регистон”. Зомин. 2685 томошабин.
“Шердор” – “Ғаллакор-Автомобилчи”. 132 томошабин.
“Спартак” – “Зарафшон-ПФК”. Бухоро. 316 томошабин.


1

МАШЪАЛ (Муборак)

21

19

2

0

56-4

59

2

ЗАРАФШОН-ПФК (Навоий)

21

12

4

5

28-15

40

3

СПАРТАК (Бухоро)

21

11

4

6

35-20

37

4

ШЕРДОР (Самарқанд)

21

10

2

9

35-34

32

5

РЕГИСТОН (Самарқанд)

21

9

4

8

28-34

31

6

ОРОЛ (Нукус)

21

9

2

10

32-27

29

7

ХОРАЗМ (Урганч)

21

9

2

10

29-27

29

8

АЛАНГА (Косон)

21

9

2

10

31-36

29

9

СУРХОН (Термиз)

21

7

7

7

20-24

28

10

ЗОМИН (Зомин)

21

8

2

11

36-37

26

11

ҒАЛЛАКОР-А (Ғаллаорол)

21

4

5

12

17-36

17

12

БУХОРО-2 (Бухоро)

21

0

2

19

12-66

2

 
22-ТУРДА УЧРАШАДИЛАР


Бугун бўлиб ўтадиган биринчи босқичнинг сўнгги турида бир нечта ўйинлар кескин ва шиддатли кечиши кутилмоқда. Сабаби “Ғарб”да 8-ўрин учун кураш жиддий кечмоқда. Аниқроғи,  “Сурхон” – “Орол” ва “Аланга” – “Хоразм” баҳсида қайд этиладиган натижалар кўп нарсага ойдинлик қиритади. Иккинчи босқичга чиқиш учун кураш ҳам асосан ушбу жамоалар ўртасида кечмоқда.

9 июль (сешанба)

“Аланга” – “Хоразм”
“Сурхон” – “Орол”
“Шердор” – “Регистон”
“Зомин” – “Ғаллакор-Автомобилчи”
“Бухоро-2” – “Зарафшон-ПФК”
“Спартак” – “Машъал”

Исломбек Рустамбеков тайёрлади
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика