UZ

Сўнгги янгиликлар

21:40Ўқинг, қизиқ! Максим Саррафнинг онаси ПФЛдан миннатдорлигини билдирди  3 21:40"Сирдарё ФА" бош мураббийи: "Кубок ўйинлари биз учун тажриба мактаби бўлаяпти"  1 21:25"Дўстлик" бош мураббийи Шуҳрат Қурбонов: "Ўзгаришларсиз футбол бўлмайди"  0 21:05"Барселона"ни таслим этган Усмон Дембеле ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  8 20:44Муҳсин Низомиддинов: «Ҳар икки жамоани ажойиб ўйин билан табриклайман»  0 20:32Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон иккинчи турда Ироқни мағлуб этди  7 20:30Максим Шацких: "Захирада деярли ёш болалар ўтиришди"  6 20:10U-23 Осиё Кубоги. Корея Ли Ён Жуннинг дубли эвазига Хитойни мағлуб этди  1 19:54Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" Сирдарё ФАга 5 та гол урди, "Металлург" ишончли ғалабага эришиб, плей-оффга чиқди, "Қўқон-1912" сафарда "Пахтакор" билан дуранг ўйнади  22 19:29Ўзил "Эл Класико" даражаси тушишида "Барселона"ни айблади  8 19:05Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Қўқон-1912" 0:0. Highlights  1 18:45"Камп Ноу"нинг очилиш санаси маълум бўлди  2 18:20АПЛнинг икки жамоаси "Лейпциг" ҳужумчисига даъвогар  1 17:50Мерсон: "Манчестер Сити" "Реал"ни шарманда қилди"  41 17:23АПЛнинг топ-клублари "Кристал Пэлас" вингерига қизиқишмоқда  0

Биринчи лига. “Ғарб” минтақаси. 1-тур статистикаси Янгиликлар

Биринчи лига. “Ғарб” минтақаси. 1-тур статистикаси

Бироз олдин биринчи лиганинг “Шарқ” минтақасига оид 1-тур статистика берилганди. Энди эса “Ғарб” минтақасида бўлиб ўтган 1-тур учрашувларининг эътиборга молик жиҳатларига тўхталиб ўтамиз.
6 ЎЙИН
Мазкур минтақада ҳам 6та ўйин ўтказилди. Пайшанба куни тақвимга кўра 4та учрашув бўлиб ўтган бўлса, эртаси куни яна 2та баҳс бўлди.

Бу йил яна биринчи лигада иштирокини давом эттираётган Нукуснинг “Орол” жамоаси очилиш ўйинида бош мураббийсиз қолгани уларга салбий таъсир ўтказгандек гўё.

Сабаби нукусликлар чемпионатни ўз майдонида бошлаган бўлишларига қарамай, “Шердор”га иимкониятни бой берди.
Бу йил олий лигага чиқишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган “Шўртан” эса кўпчиликни ажаблантирди. Мухтор Қурбонов жамоаси ўз майдонида лига дебютанти “Ғиждувон”ни қабул қилиб, аранг дурангга эришди. Ғиждувонликлар таркибига назар ташлайдиган бўлсак, айтарли таниқли номлар йўқлгини кўриш мумкин. Лекин шунга қарамай бу жамоанинг Ғузордан бир очко билан қайтгани эътирофга лойиқдир.

Бу йил яна янгитдан шаклланган “Гулистон” эса тайёр ғалабани қўлдан чиқарди. Бу жамоа Вобкентда “Спартак” меҳмони бўлиб учрашувда биринчи бўлиб ҳисобда олдинга чиқиб олганди. Аммо кейинчалик бухороликлар рақиб дарвозасини икки бор аниқ нишонга олиб ғалабани ўз томонларига оғдира олишди.

Умуман олиб айтганда ўтказилган 6та ўйиннинг 3тасида мезбон жамоаларга омад кулиб боққан. Яна иккита баҳсда дуранг қайд этилган. “Шердор” эса сафарда ғалаба билан қайтган ягона жамоа бўлди.

ГОЛЛАР
Ортда қолган ўйинларда жамоалар ҳаммаси бўлиб 14та тўп киритди. Уларнинг 9таси мезбонлар ҳисобига ёзилган бўлса, қолган 5тасини эса меҳмон жамоа футболчилари киритган. Учрашувларнинг биринчи бўлимида мухлислар жами 4та голга гувоҳ бўлишди. Иккинчи таймда эса ҳужумкорлик янада ошди ва жамоалар умумий ҳисобда 10та гол уришган.
Энг тезкор гол – Суҳроб Исматов, 12-дақиқа. “Аланга” футболчиси “Зомин”га қарши баҳсда ўзини кўрсатиб, тарих зарварақларидан ўрин олди.

Турнинг энг сўнгги голи ҳам ушбу ўйинда кузатилди. 90+3-дақиқада “Зомин” аъзоси Шуҳрат Қурбонов рақиб дарвозасини ишғол этиб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.

“Ғарб” минтақасида “Хоразм” билан “Регистон” ушбу турда ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юбормаган жамоалар бўлишганини ҳам аълоҳида таъкидлаш лозим.

КАРТОЧКАЛАР
Ўтказилган учрашувлар давомида ҳакамлар футболчиларнинг ҳатти ҳаракатларини 34та сариқ карточка лойиқ баҳолади. Бу ҳар бир баҳсга 5,66тадан сариқ карточка демакдир. Сариқ карточкаларнинг 17таси мезбон жамоа футболчиларига кўрсатилган. Эътиборлиси меҳмонлар томон кўрсатилган сариқлар сони ҳам 17тани ташкил этди.

Учрашувларнинг биринчи бўлимида жами 10та сариқ карточка қайд этилган. Иккинчи таймда эса 24 футболчи огоҳлантирилди. Бундан келиб чиқадики ўйинларнинг иккинчи тайми кескин курашлар ва қўполликларга бой тарзда кечган.

1-турда ҳакамлар учта футболчини майдондан четлатишга қарор қилди. Бундан кўпроқ “Машъал-2” жамоаси жабр чекди. Сафарда ўйнаган Дилшод Андаев жамоаси “Регистон” қарши баҳснинг сўнггиларида 9 киши бўлиб ўйнашга мажбур бўлди. Охир-оқибат муборакликлар 2:0 ҳисобида мағлубиятга учради.

МУХЛИСЛАР
Ишқибозлар ташрифи борасида “Ғарб” минтақаси вакиллари “Шарқ”қа нисбатан фаоллик кўрсатди дейиш мумкин. Сабаби бу минтақадаги жами 6 ўйинни ҳаммаси бўлиб, 15998 нафар томошабин бевосита стадионда кузатган. Ҳар бир учрашув учун ўртача 2666,3 тадан мухлис тўғри келади.
Ортда қолган турда энг мухлис Хивада кечган “Хоразм” – “Ғаллакор-Автомобилчи” баҳсига қадам ранжида қилган.
Самарқандда кечган “Регистон” – “Машъал-2” ўйинида эса аксинча холат кузатилган.

Томошабинлар ташрифи кимда қандай?
«Орол» – «Шердор» – 1:2 (0:0). 2243 томошабин.
«Хоразм» – «Ғаллакор-Автомобилчи» – 2:0 (1:0). 7110 томошабин.
«Аланга»  – «Зомин»  – 1:1 (1:0). 2111 томошабин.
«Спартак» – «Гулистон» – 2:1 (0:1). 238 томошабин.
«Регистон» (Самарқанд) – «Машъал-2» (Муборак) – 2:0. 176 томошабин.
«Шўртан» (Ғузор) – «Ғиждувон» (Ғиждувон) – 1:1. 4120 томошабин.

Исломбек РУСТАМБЕКОВ тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика