Latest news

11 jun 18:48
News

Биринчи лига, "Ғарб". Май ойининг энг яхши футболчиси Виктор Клишин!

Биринчи лиганинг Ғарб минтақасида ҳам май ойининг энг яхши футболчисини аниқладик.
Унга кўра "Ғарб" минтақасида ойнинг энг яхши футболчиси Виктор Клишин бўлди. "Шўртан" ҳужумчисининг иштахаси май ойида очилиб кетди. Буни мазкур ой давомида бўлиб ўтган 5та ўйинда жами 10та гол ургани кўрсатиб турибди. Ғузорликларнинг сермаҳсул ўйин намойиш этишида айнан Клишиннинг тутган ўрни катта бўлмоқда. Қолаверса чемпионатда ҳам Клишин тўпурарлик қилмоқда.  

Кейинги ўринга Солижон Хайруллаев муносиб деб кўрилди. "Ғаллакор-Автомобильчи" аъзоси ҳам май ойида бир қатор голлар уриб, жамоаси муваффақиятларига ҳисса қўшди. 23 ёшли футболчи май ойда ўтказилган олтита ўйинда олтита гол уришга эришди. Жамоаси эса 4 очко ишлади.

Ойнинг энг яхши футболчиси учлигини Наврўз Ҳаипов якунлаб берди. Нукуслик футболчи ёдингизда бўлса, апрель ойида ҳам энг яхши футболчилар қаторидан жой олганди. Ҳаиповни май ойи энг яхшилари қаторига киритганимиз ҳам бежиз эмас албатта. Боиси футболчи "Орол"да тўпурарлик салоҳиятини намойиш этмоқда. Мазкур ойда ўтказилган 6та ўйинда Наврўз 4та гол уришга эришди.

Май ойининг энг яхши футболчиси
1. Виктор Клишин - "Шўртан"
2. Солижон Хайруллаев - "Ғаллакор-Автомобильчи"
3. Наврўз Ҳаипов - "Орол"  
Rating:    

Comments

< show latest news

Weekly Best

АПЛ. Марказий ўйинда кучлар тенг келди
АПЛ 21-туридан ўрин олган МЮ - "Ливерпуль" баҳси бўлиб ўтди. 134
Самвел Бабаян Ўзбекистон термасининг БААдаги йиғини учун таркибни эълон қилди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ–2018 учинчи саралаш босқичи... 120
АПЛ. "Эвертон" "Манчестер Сити"ни шарманда қилди
Англия чемпионатининг навбатдаги турида "Эвертон"... 92
Абдухолиқов ва "Локомотив"нинг 8 футболчиси терма жамоага чақирилди
Хабарингиз бор, айни пайтда "Локомотив" футболчилари... 83
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook