Latest news

23:46Брозович "Интер" билан шартномасини узайтириши мумкин0 23:46Брозович может продлить контракт с «Интером» до 2021 года0 23:16Хамес дам олиш куни "Реал" машғулот базасида бир ўзи шуғулланди11 23:16Хамес в одиночку тренировался в выходной день, на тренировочной базе «Реала»0 23:14Расмий хабар: «Шапекоэнсе» Судамерикан кубоги соҳиби деб эълон қилинди12 23:14«Шапекоэнсе» признан победителем Кубка Судамерикана0 23:08Россия. «Краснодар»да дуранг, «Оренбург»да мағлубият5 23:08Чемпионат России. «Краснодар» сыграл вничью с «Крыльями Советов»0 23:00Сўнгги қаҳрамонлар. ЕЧЛ финалида "Милан"ни мағлуб этган "Ливерпуль" ҳозир қаерда?12 22:46Пьянич: "Игуаин ўзи вазият яратиб, ўзи гол уриши мумкин - унга ассистент керак эмас"2 22:46Миралем Пьянич: «Игуаин может сам создавать моменты и забивать — ему не нужен ассистент»0 22:30Спортчилар ижтимоий тармоқларда12 22:15"Лацио" ярим ҳимоячиси 10 та учрашувга дисквалификация қилиниши мумкин1 22:15Полузащитник «Лацио» Лулич может быть дисквалифицирован на 10 матчей0 21:44Левандовски Янги йилгача "Бавария" билан шартномасини узайтириши мумкин0

05 sep 17:13
News

Биринчи лига. Фирдавс Асадов август ойининг энг яхши футболчиси!

Биринчи лигага бўлган қизиқишни ошиши учун championat.asia ҳам бунга аълоҳида эътибор қаратиб келмоқда.
Сайтимиз ижодкорлари билан ўзаро фикр алмашган холда, иккинчи босқичда, ойнинг энг яхши футболчисини аниқлаб боришни мақсад қилдик.

Ушбу лойиха биринчи лига иштирокчиларини беҳад қувонтириб юборганини, улар билан ўтган ўзаро суҳбатларимизда билиб олиш қийин бўлмади. Маълумки, биринчи лиганинг иккинчи босқич ўйинлари 12 августда старт олганди. Мазкур август ойида 4та тур ўйинлари бўлиб ўтди. Бу ўйинларда бир қатор футболчилар ўзларининг маҳоратларини намоён этишга ҳаракат қилишгани кўриниб турди. Айниқса Бухоронинг "Спартак" жамоаси ҳужумчиси бўлмиш Фирдавс Асадов ёш эканлигига қарамай, кўпчиликни эътиборини тортди. 17 ёшли ҳужумчи август ойида бўлиб ўтган тўртта ўйинда 6та гол киритди! Бунинг натижасида Асадов тўпурарлар рўйхатида пешқадамликни ўз қўлига олди.

Шу боис Фирдавс Асадовни championat.asia талқинига кўра, август ойининг энг яхши футболчиси деб топдик.

- championat.asia сайтининг доимий ўқувчиларидан бириман. Айниқса биринчи лига ўйинларидан сўнг, дарҳол ушбу сайтга кириб, бошқа баҳсларда қандай натижа қайд этилганлиги билан қизиқаман  дейди Асадов. - Албатта, мени август ойида энг яхши деб топганинглардан хурсандман. Бунинг учун сайтнинг барча ишчи ходимларига, эътибор учун миннатдорчилик билдириб қоламан. Бу натижалар билан тўхтаб қолишни истамайман, ҳали олдинда исботлайдиган ишлар кутиб турибди, шу боис ўз устимда ишлашни бир зум ҳам тўхтатиб қўймоқчи эмасман", - дея қўшимча қилади август ойининг лауреати, Фирдавс Асадов.

Ўйлаймизки, бундан буён Асадов каби бошқа жамоадаги футболчилар ҳам янада ўзларини кўрсатишга интилади ва сайтимизнинг арзимас совғаларини қўлга киритади. 
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook