UZ

Сўнгги янгиликлар

01:41Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  0 01:35Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  0 01:20Ла Лига. "Реал Мадрид" аралаш таркиб билан "Сосьедад" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  50 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  6 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  4 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  16 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  3 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  5 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  3 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  39 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95

Биринчи лига. 8-тур статистикаси Янгиликлар

Биринчи лига. 8-тур статистикаси

15-16 сентябрь кунлари биринчи лигада 8-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Шундан сўнг иккинчи босқичнинг, биринчи давра ўйинлари поёнига етди. Эътиборингизга ортда қолган тур статистикасини тақдим этамиз.

МЕҲМОНЛАР УЧУН ОМАДЛИ ЎТГАН ТУР

Айтиш керакки, 7-тур ўйинлари меҳмон жамоалар учун бирмунча омадли кечди. Боиси “Қўқон-1912” ва “Пахтакор-2” дан ташқари қолган барча сафарда тўп сурган жамоалар сафардан қуруқ қайтмади. Ўтказилган 8та ўйиннинг 2тасида мезбонлар ғалаба қозонган бўлса, 4та ўйинда томонлар дурангга имзо чекишди ва яна 2та баҳсда эса меҳмонлар зафар қучди.

 

«Зарафшон-ПФК» – «Пахтакор-2» – 3:1.

Мазкур ўйинда майдон эгалари фаворит эди. Лекин шунга қарамай, Илҳом Мўминжонов бошқарувидаги “Пахтакор-2” ҳам шу куни сафардан очко олиб қетиш ниятида астойдил ҳаракат қилди. Биринчи бўлиб пеальтидан ҳисобни очган навоийликлар орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, ўз дарвозасидан тўп олиб чиқишга мажбур бўлди. Аммо ёш “шерлар”нинг дуранги узоққа чўзилмади ва якунда барибир тажриба ва маҳорат ўз сўзини айтди.

 

«Регистон» – «Оқ-тепа» – 1:1.

Аслида “Оқ-тепа” шу куни сафардан бир очко билан эмас, балки уч очко билан қайтишлари мумкин эди. Лекин пойтахтликларга сўнгги дақиқалар хиёнат қилди. Бу тошкентлик футболчиларга жуда ҳам алам қилган бўлса ажаб эмас. Чунки 90+3-дақиқада пенальтидан гол ўтказиб юбориб, тайёр ғалабани қўлдан чиқариш ҳар қандай жамоага руҳан ўз таъсирини ўтказмасдан қолмайди.

 

«Спартак» – «Андижон» – 1:2.

Бу йилги мавсумни кўтаринки руҳда ўтказаётган “Спартак” етакчи клублар қаршисида ҳеч нарса қила олмаяпти. Бу бизнингча, бухороликларнинг биринчи лигада дебютант эканлигидан бўлса керак. Ҳар холда тажриба барибир кам. Мазкур ўйиннинг биринчи тайми 1:1 ҳисоби билан якунланди. Аммо иккинчи бўлимда мезбонлар бир киши кўп бўлиб ўйнаган бўлишларига қарамай, барибир улар ҳеч бўлмаса дурангни ушлаб қола билмади.

«Машъал» – «Қўқон-1912» – 3:0.

Муборакликлар бу галги рақибини бизнингча у қадар катта қийинчиликларсиз енгди. Қайсидир маънода беллашувнинг тақдири биринчи бўлимдаёқ ҳал этиб бўлинганди. Кўрамиз, бугун “Қўқон-1912” ўз майдонида реванш оладимикин...

 

«Хоразм» – «Косонсой» – 1:1.

Мансур Давлетов бошқарувидаги “Хоразм”нинг охирги турларда қайд этган натижалари ижобий кўриниш олганди. Аммо бу муваффақиятлар жамоанинг ёш футболчиларига ўз таъсирини ўтказган кўринади. Чунки улар “Косонсой”ни ҳам бемалол юта оламиз қабиладаги фикр билан майдонга тушган кўринади. Гарчи урганчликлар биринчи бўлиб ҳисобни очган бўлсада, меҳмонлар иккинчи бўлимда мувозанатни тиклашга эришди ва учрашувда дуранг қайд этилди.

 

«Орол» – «Чуст-Пахтакор» – 1:2.

Молиявий муаммоларга юз тутган “Орол” кетма-кет қимматли очколарни бой беришда давом этмоқда. Нукусликлар бу ўйинда дастлаб, ғалабани, кейинчалик эса дурангни ҳам қўлдан чиқарди. Чустликларнинг тўпурар ҳужумчиси Низом Норовнинг дубли, узоқ йўл босиб ўйинга ети борган Хайрулла Абдиев жамоасига уч очко келтирди.

 

«Шердор» – «Истиқлол» – 0:0.

“Шердор”нинг иккинчи босқичдаги иштирокини сира тушуниб бўлмаяпти. Бунгача жамоа 5та ўйинда имкониятни бой бериб, 2та сафар учрашувида ғалаба қозонганди. 8-турга келиб эса ўзи сингари бу йил биринчи лигади дебют мавсумини ўтказаётган “Истиқлол” билан нурсиз дурангга имзо чекди.

 

«Аланга» – «НБУ-Осиё» – 0:0.

Косоннинг “Аланга” жамоаси ҳам бунга қадар 6та мағлубият ва 1та ғалаба қозонганди. Унинг мазкур турдаги рақиби “НБУ-Осиё”нинг ҳам иккинчи босқичдаги иштирокига юқори баҳо бера олмаймиз.

 

17ТА ГОЛ. 6ТА ПЕНАЛЬТИ...

8-турда бўлиб ўтган жами 8та ўйинда ҳаммаси бўлиб, 17та гол қайд этилди. Бу ҳар бир баҳсга ўртача 2,125тадан гол демакдир! Голларнинг 10таси биринчи бўлимда киритилган бўлса, қолган 7та тўп иккинчи таймда юз берди. Шунингдек мезбонлар киритган голлар сони ҳам 10та бўлди. Табиийки қолган 7та тўп меҳмон жамоалар ҳисобига ёзилган.

8-турнинг энг тезкор голи, 6-дақиқага тўғри келди. “Зарафшон-НЦЗ”нинг етакчиси Улуғбек Избосаров ушбу дақиқада “Пахтакор-2” дарвозасига пенальтидан тўп киритган!

Турнинг энг сўнгги голини эса, “Регистон” аъзоси Мирзоҳид Аҳмедов киритди. Унинг 90+3-дақиқада “Оқ-тепа” дарвозасига киритган тўпи, якунда жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.

 

Шунингдек ушбу турда ҳакамлар жами дарвозалар томон 6 бор пенальти белгилашга қарор қилди. Эътиборлиси, уларнинг барчаси футболчилар томонидан аниқ амалга оширилди! Улуғбек Избосаров (“Зарафшон-НЦЗ”), Низом Норов (“Чуст-Пахтакор”), Суҳроб Қобилов (“Спартак”), Мирзоҳид Аҳмедов (“Регистон”), Ислом Сейтназаров (“Орол”) ҳамда Жаҳонгир Абдумўминов (“Машъал”) нуқтадан адашмади.

Ортда қолган турда биргина Низом Норов дублга эришган футболчиси сифатида қайд этилди.

 

Турнинг ягона автоголи, “Спартак” “Андижон” тўқнашувида кузатилди. Бухороликларнинг ёш ярим ҳимоячиси Наримон Ҳасанов биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида ўз дарвозасига тўп киритиб юборигани, ўйин қайдномасида кўрсатилган!

 

42ТА САРИҚ ВА 2ТА ҚИЗИЛ КАРТОЧКА

Мазкур турда ҳакамлар футболчиларни аяб ўтирмади. Боиси ўтказилган жами 8та ўйинда, адолат посбонлари чўнтагидан 42 бор сариқ карточка чиқаришга мажбур бўлди! Бу ҳар учрашувга ўртача миқдорда 5,25тадан сариқ демакдир!

 

Ушбу турда энг сариқ карточка “НБУ-Осиё” футболчиларига нисбатан кўрсатилди, 5та!

Чемпионат пешқадами “Машъал” эса баҳсни ҳеч қандай карточкаларсиз ўтказиб, бу борада бошқаларга ўрнак бўлди.

 

Қайд этилган сариқ карточкаларнинг 20таси биринчи бўлимда содир бўлди. Қолган 22таси эса футболчиларга иккинчи таймда кўрсатилган.

 

ҲАР БИР БАҲСГА 701ДАН МУХЛИС

Томошабинлар ташрифи борасида бу сафар ортиқча тўхталиб ўтишни жлиз топмадик.

8-турда бўлиб ўтган ўйинларнинг ҳар бирига ўртача 701,25тадан мухлис киргани ўйин қайдномасида кўрсатилган. Умумий айтганда, 8та учрашувга 5610 нафар ишқибоз ташриф буюрган. Албатта бу мақтагулик даражада эмас!

 

Мухлислар ташрифи кимда қандай?

«Зарафшон-ПФК» – «Пахтакор-2». Навоий. 3242 томошабин.

«Регистон» – «Оқ-тепа».Самарқанд. 84 томошабин.

«Спартак» – «Андижон». Бухоро. 265 томошабин.
«Машъал» – «Қўқон-1912». Муборак. 316 томошабин.

«Хоразм» – «Косонсой». Урганч. 1115 томошабин.

«Орол» – «Чуст-Пахтакор». Нукус. 173 томошабин.

«Шердор»– «Истиқлол». Самарқанд. 318 томошабин.

«Аланга» – «НБУ-Осиё». Косон. 97 томошабин.

ИККИНЧИ БОСҚИЧ 8-ТУРДАН КЕЙИНГИ МУСОБАҚА ЖАДВАЛИ 

 

1

МАШЪАЛ (Муборак)

22

18

2

2

57-12

56

2

АНДИЖОН (Андижон)

22

17

2

3

56-17

53

3

ЗАРАФШОН-ПФК (Навоий)

22

13

4

5

38-25

43

4

ҚЎҚОН-1912 (Қўқон)

22

13

3

6

32-22

42

5

СПАРТАК (Бухоро)

22

11

3

8

40-29

36

6

ЧУСТ-ПАХТАКОР (Чуст)

22

10

3

9

30-32

33

7

ХОРАЗМ (Урганч)

22

9

4

9

29-26

31

8

НБУ-ОСИЁ (Тошкент)

22

9

3

10

27-29

30

9

ОҚТЕПА (Тошкент)

22

8

5

9

30-36

28

10

РЕГИСТОН (Самарқанд)

22

8

3

11

22-40

27

11

ИСТИҚЛОЛ (Тошкент)

22

7

5

10

24-33

26

12

ШЕРДОР (Самарқанд)

22

8

2

12

26-37

26

13

КОСОНСОЙ (Косонсой)

22

6

4

12

22-36

22

14

АЛАНГА (Косон)

22

5

2

15

21-40

17

15

ПАХТАКОР-2 (Тошкент)

22

5

2

15

21-45

17

16

ОРОЛ (Нукус)

22

4

3

15

23-39

15

 

Тўпурарлар: Фирдавс Асадов («Спартак») – 19, Зоҳир Қўзибоев («Машъал»), Низом Норов («Чуст-Пахтакор»), Мурод Бобожонов («Хоразм») – 14.

 

БУГУН УЧРАШАДИЛАР

Бугун иккинчи босқичнинг иккинчи давра ўйинларига старт берилади. Кўрамиз, етакчиларнинг жавоб баҳсида кимнинг қўли баланд келар экан...

9-тур. 23 сентябрь (душанба)
«Истиқлол» - «Шердор»
«НБУ-Осиё» - «Аланга»
«Пахтакор-2» - «Зарафшон-НЦЗ»
«Оқ-тепа» - «Регистон»
«Андижон» - «Спартак»
«Қўқон-1912» - «Машъал»
«Косонсой» - «Хоразм»
«Чуст-Пахтакор» - «Орол»

 

 

Исломбек Рустамбеков тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика