UZ

Сўнгги янгиликлар

00:05АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  1 23:54"Реал Мадрид" "Милан" ҳимоячиси трансфери устида ишламоқда  0 23:23 Хосе Венансио Лопес: "Эронга қарши баҳс жуда қийин ва мураккаб бўлиши аниқ, бироқ биз ўз потенциалимизга ишонамиз"  2 23:15АПЛ. "Манчестер Юнайтед" – "Шеффилд Юнайтед". Бошланғич таркиблар аниқ!  5 22:50"Барселона" ва Хави ўртасида музокаралар ўтказилди. Лапорта мураббийни олиб қолмоқчи  2 22:28Эрлинг Холанд "Сити"нинг АПЛдаги ўйинини ўтказиб юборади. Гвардиола буни тасдиқлади  1 22:05Перес "Эл Класико"дан олдин ҳакамларнинг ёнига бориб, улар билан саломлашган. "Барса" ўйинчилари бу ҳолатнинг гувоҳи бўлишган  27 21:45МЮнинг тен Хаг даврида амалга оширган трансферлари рейтинги тузилди – Антони охирги ўринда, Онана эса...  3 21:20Ральф Рангник "Бавария" у билан боғланганини тасдиқлади  1 20:55Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан камбэк амалга оширди ва ярим финалга йўлланма олди  64 20:31ОЧЛ. "Йокогама" пенальтилар сериясида "Ульсан Хюндай"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!   3 20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  3 19:30Тарихда илк бор Жаҳон чемпионатида Марказий Осиёдан 2 та терма жамоа иштирок этади  26 18:57Футзал. Таиланд чорак финалда Ироқни таслим қилди. Ярим финалдаги рақиб - Тожикистон  4 18:33Мбаппе ПСЖдан кетиши оқибатида 130 млн евродан воз кечиши мумкин  4

Биринчи лига. 4-тур, статистикаси Янгиликлар

Биринчи лига. 4-тур, статистикаси

24-25-август кунлари мамлакатимизда биринчи лиганинг иккинчи босқич, 4-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Одатдагидек, мазкур тур статистикасини ҳукмингизга ҳавола этамиз.
САФАРДА ФАҚАТГИНА “АНДИЖОН” ВА “ҚЎҚОН-1912”НИНГ ОМАДИ ЧОПДИ
Ушбу турда ҳам режадагидек, жами 8та ўйин бўлиб ўтди. Унда сафарда “Андижон” ва “Қўқон-1912” уч очко билан қайтишга эришди. “Оқ-тепа” эса Нукусда “Орол” билан дуранг ўйнади. Қолган беш ўйинда мезбонлар муваффақият қозонган.   

«Спартак» – «Истиқлол» 3:2.
Ушбу ўйинда фаворит мезбонлар эди. Сабаби “Спартак” таркиб ва ўйин жиҳатдан ҳам рақибидан бироз устун эди. Боз устига улар ўз майдонида тўп сурар эди. Шунга қарамай, “Истиқлол” ўйинда ҳисобда олдинга чиқиб олганди. Аммо мезбонларнинг иқтидорли ҳужумчиси Фирдавс Асадов тошкентликлар дарвозаси томон уч бор йўл топа олди ва ғалабани жамоаси томон оғдириб юборди.  

«Машъал» – «НБУ-Осиё» 4:0.
Бу ўйинда мезбонлар фаворит эди. Лекин “НБУ-Осиё”дан ҳам сенсацион натижа кутганлар бор эди. Ўйинда тўлиқ устунликка эришган “газчилар” ҳар бир бўлимда иккитадан тўп киритиб, йирик ҳисобда ғалабасини танътана қилди. “Банкирлар” эса кетма-кет тўртинчи турки, яна мағлубиятга учради.

«Хоразм» – «Пахтакор-2» 4:0.
“Хоразм” иккинчи босқичда ўйинини кучайтиришга эришмоқда. Жамоа ортда қолган турда ёш “шерлар”га ҳеч қандай имконият қолдирмади. Гарчи биринчи бўлимда ҳисоб очилмаган бўлсада, урганчликлар иккинч и таймда рақиб дарвозасига нақд тўртта тўп киритишга эришди. “Пахтакор-2” футболчилари бунга жақоб қайтара олишмади.

«Орол» – «Оқ-тепа» 1:1.
Биринчи лигада етакчиларга ҳақиқий бош оғриқ бўлаётган “Оқ-тепа” мазкур турда аранг дурангга эришди. Боиси ўйинда биринчи бўлиб нукусликлар ҳисобни очишга эришганди, аммо улар ғалабани ўйин сўнггига қадар ушлаб қола олишмади.

«Шердор» - «Андижон» 1:2.
Бундан олдинги ўйинда “Аланга”ни битта автогол ҳисобига мағлубиятга учратган “Андижон” “Шердор”га қарши баҳсда ҳам қийин ғалабага эришди дейиш мумкин. Аммо “бургутлар” қандай бўлмасин асосийси ўз ҳисобига уч очко ёзиб қўйишга эришди.

«Аланга» – «Қўқон-1912» 0:1.
Косонликлар ушбу турда ҳам битта гол эвазига мағлубиятга учради. Дилшод Андаев шогирдлари қимматли очколарни бой бергани натижасида турнир жадвалида қуйи поғонага тушиб кетди. “Қўқон-1912” эса ўз ҳисобига навбатдаги уч очкони ёзиб қўйди.

«Зарафшон-НЦЗ» – «Косонсой» 4:0.
Ўз майдонида рақибига осонликча очко улашмайдиган “Зарафшон-НЦЗ” 4-турда рақибини аяб ўтирмади. Гарчи таркиб жиҳатдан “Косонсой” бироз кучли бўлсада, бу жамоа Навоийда кечган учрашувда ўз дарвозасидан жавобсиз тўртта гол олиб чиқишга мажбур бўлди.

«Регистон» – «Чуст-Пахтакор» 1:0.
“Регистон” ҳам иккинчи босқичга келиб “уйғонгандек” гўё. Сабаби Алладин Махадинов жамоаси ушбу босқичда керакли очколарни қўлга киритмоқда. “Чуст-Пахтакор” эса бундан буён уй жамоасига айланиб қолади шекилли афтидан.

24ТА ГОЛ. 2ТА ДУЛБЬ. 1ТА ХЕТ-ТРИК. 2ТА ПЕНАЛЬТИ. 2ТА АВТОГОЛ.

Ортда қолган 4-тур ўйинларида жами 24та гол кузатилди. Бу ҳар бир баҳсга 3тадан гол демакдир. Энг кўп голни “Хоразм” , “Машъал”, “Зарафшон-НЦЗ” жамоалари киритишди, 4тадан!

Турнинг энг тезкор голи – 3-дақиқага тўғри келди. Бу гол “Шердор” футболчиси Нурбек Сафаров ҳисобига ёзилган. Аммо ишончли манабанинг фикрига таяниб айтадиган бўлсак, “Андижон” дарвозасига киритилган ушбу голнинг муаллифи Нурбек эмас, Ислом Сафаров бўлган. ПФЛ ўйин қайдномасида эса Нурбек Сафаров деб ёзилган.

Турнинг энг сўнгги голи эса, 90+1-дақиқага тўғри келди. Эътиборлиси бу вақтда иккита гол кузатилди. “Пахтакор-2” футболчиси Аббос Отахонов “Хоразм” билан ўйинда ўз дарвозасини ишғол этиб қўйган бўлса, “Зарафшон-НЦЗ” ҳужумчиси Мансур Отақулов ҳам қўшимча вақтда рақиб дарвозасини нишонга ола билди.

Бўлиб ўтган учрашувларнинг биринчи бўлимида мухлислар атига 8та гол кўришди. Иккинчи тайм эса нисбатан голларга бой тарзда кечди. Боиси бу бўлимда 16та гол урилди!

4-турда дублга эришган футболчилар сони иккитани ташкил этди. Булар “Машъал” ҳужумчиси Жаҳонгир Абдумўминов ва “Хоразм”нинг иқтидорли футболчиси Қадамбой Нурметовдир.

“Спартак”нинг 17 ёшли ҳужумчиси Фирдавс Асадов эса тўпурарлик маҳоратини яққол намоён этиб келмоқда. Бу ҳужумчи 4-турда “Истиқлол” дарвозасига киритилган уччала голга ҳам ўзи муаллифлик қилди. Айтиш керакки, бу Асадовнинг жорий мавсумдаги учинчи хет-трикгидир!

Ушбу турда ҳакамлар иккита ўйинда пенальти белгилади. Ундан “Хоразм” сардори Марс Қуранбоев унумли фойдалана олмаган бўлса, “Зарафшон-НЦЗ” ҳужмчиси Феруз Бобоқулов бу борада нуқтадан адашмади.

Автоголлар ҳам 2та ўйинда кузатилди. “Пахтакор-2” аъзоси Аббос Отахонов ва давралар оралиғида “НБУ-Осиё” сафига келиб қўшилган ҳимоячи Фарруҳ Нурлибоев ушбу турда ўз дарвозаларга тўп киритиб юборгани ҳақида ўйин қайдномасида кўрсатилган.

29ТА САРИҚ ВА 4ТА ҚИЗИЛ КАРТОЧКА
4-турнинг умумий 8та ўйинида 29та сариқ карточка кузатилди. Бу ҳар бир учрашувга ўртача 3,625тадан тўғри келмоқда. Сариқ карточкаларнинг 15таси мезбонлар, қолган 14таси эса меҳмонлар ҳисобига ёзилган.

Биринчи бўлимда ҳакамлар чўнтагидан 12 маротаба сариқ карточка чиқаришга мажбур бўлишди. Иккинч  бўлима эса 17та!

“Машъал” – “НБУ-Осиё” ўйинида карточкалар кузатилмагани эътиборга моликдир! Шунингдек “Хоразм” футболчилари ҳам мазкур турда сариқ ёки қизил олмай, интизомли жамоа эканлигини намойиш этишди.

“Аланга” – “Қўқон-1912” баҳси турнинг энг қўпол ўйини сифатида тарих зарварақларидан жой олди. Боиси мазкур ўйинда бош ҳакам футболчиларга жами 7та сариқ карточка кўрсатишга қарор қилди!

Энг кўп сариқ карточка лойиқ кўрилган жамоа ҳам “Аланга” бўлди, 5та!
Шунингдек 4-турда 4та қизил карточка қайд этилди.  Уларнинг иккичи “Орол” – “Оқ-тепа” учрашувида кузатилди. Бош ҳакам Наим Қосимов дастлаб тошкентликларнинг етакчиси Вадим Ничунаев ва кейинчалик мезбонлар аъзоси Азамат Қурбоновни қизил карточкага лойиқ кўрди.

“Косонсой” ҳимоячиси Мақсуд Ҳайитов ҳам “Зарафшон-НЦЗ” билан ўйинда иккинчи сариқ карточкасини олиб майдонни барвақт тарк этишга мажбур бўлди. “Регситон” футболчиси Жасур Қораев ҳам учрашувнинг 45-дақиқасида бош ҳакам томонидан қизил карточкага лойиқ кўрилди.

4-ТУРНИНГ 8ТА ЎЙИНИГА 6070 ТОМОШАБИН!
Дарҳақиқат юртимизда миллий чемпионат ўйинларимизга мухлислар қизиқиши кескин суръатда пасайиб кетди. Буни ҳеч ким инкор эта олмаса керак. Бу ҳақда жуда кўп ва хўп гапирилмоқда.

Биринчи лиганинг 4-туридан ўрин олган жами 8та ўйинига хаммаси бўлиб 6070 томошабин қадам ранжида қилгани ўйинлар қайдномасида кўрсатилмоқда! Бу албатта бугунги кунда биринчи лигага томошабинларнинг қизиқиши қай даражада эканлигини кўрсатиб турибди. 6070 нафар мухлисни 8та ўйинга тенг тақсимлайдиган бўлсак, ҳар бир баҳсга ўртача 758,75 тадан тўғри келмоқда! Хулоса эса ўзингиздан.

Ушбу турда энг кўп томошабин яна “Зарафшон-НЦЗ”нинг уй баҳсида кузатилди. Бу борада энг паст кўрсаткич “Спартак”ка тегшли. Қуйида томошабинлар ташрифи билан батафсил танишишингиз мумкин.

Тошабинлар ташрифи кимда қандай?
«Спартак» – «Истиқлол». Бухоро. 89 томошабин.
«Машъал» – «НБУ-Осиё». Муборак. 403 томошабин.
«Хоразм» – «Пахтакор-2». Урганч. 837 томошабин.
«Орол» – «Оқтепа». Нукус. 654 томошабин.
«Шердор» - «Андижон». Самарқанд. 152 томошабин.
«Аланга» – «Қўқон-1912». Косон. 321 томошабин.
«Зарафшон-НЦЗ» – «Косонсой». Навоий. 3502 томошабин.
«Регистон» – «Чуст-Пахтакор». Самарқанд. 112.

БУГУН УЧРАШАДИЛАР
5-тур. 3 сентябрь (сешанба)

«Истиқлол» – «Орол»
«НБУ-Осиё» – «Хоразм»
«Пахтакор-2» – «Аланга»
«Оқтепа» – «Шердор»
«Андижон» – «Регистон»
«Қўқон-1912» – «Зарафшон-НЦЗ»
«Косонсой» – «Машъал»
«Чуст-Пахтакор» - «Спартак»

Исломбек Рустамбеков тайёрлади
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика