UZ

Сўнгги янгиликлар

13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   0 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  2 12:15Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим"  1 11:53Начо ва Васкес "Реал" билан шартномасини узайтиради  2 11:23"Шўртан"нинг мавсумдаги илк ғалабаси қандай қўлга киритилди?   0 10:37Футзал. Терма жамоамиз бугун Қирғиз Республикасига қарши баҳс олиб боради  0 10:00Хави «Барселона»да қолиши мумкин, бироқ бош мураббий сифатида эмас  4 09:24Месси футболдан ташқари яна қайси спорт турларига қизиқишини айтди  11 08:50Про лига. Бугун турнинг марказий учрашуви бор  8 08:34Шеригини «нокаут» қилган Бекмуродов жарима тўлайди. ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари эълон қилинди  14 08:21Депайнинг агенти: «Бу ёлғон»  5 07:50«Реал Мадрид» келаси ҳафта 2 нафар футболчи билан шартномани узайтирганини эълон қилади  0 07:28Суперлига. Бугун ғалаба қозонмаганларнинг тўқнашувига гувоҳ бўламиз  1 00:56Де Брюйне "Арсенал"га қарши ўйингача сафга қайтиши кутилмоқда  5 00:35Тони Кроос "Реал Мадрид"да қолади!  5

Биринчи лига. 3-тур статистикаси Янгиликлар

Биринчи лига. 3-тур статистикаси

Ўтган чоршанба ва пайшанба кунлари биринчи лиганинг иккинчи босқич, 3-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
Мазкур ортда қолган ўйинлар статистикасини ҳукмингизга ҳавола этамиз.

ЕТАКЧИЛАР УЧУН МУВАФФАҚИЯТЛИ ЎТГАН ТУР
Дарҳақиқат, ушбу тур ўйинлари лига етакчилари учун муваффақиятли якунланди. “Машъал”, “Андижон”, “Қўқон-1912”, “Зарафшон-НЦЗ” ҳамда “Спартак” каби гранд клублар 3-турда ўз ҳисобларига уч очко ёздириб қўйишди. Умуман олганда, ушбу турда ҳам режадагидек 8та ўйин бўлиб ўтди. Унда 5та мезбон жамоа ғалаба қозонган бўлса, яна қолган учта баҳсни меҳмонлар ўз фойдаларига ҳал қила олишган.

«Машъал» – «Истиқол» 3:0
“Машъал” ушбу ўйинда табиийки фаворит эди. Биринчидан жамоа ўз майдонида ўйнади. Иккинчидан эса ўтган турда “Оқ-тепа”дан учралган мағлубият “газчилар”га яхшигина огоҳлиқ қўнғироғи бўлди.

«Спартак» – «НБУ-Осиё» 3:1. 
“Спартак” ҳам ўз майдонида рақибига осонликча очко улашадиган жамоалардан эмаслигини исботлаб келмоқда. Боз устига унинг 3-турдаги рақиби “НБУ-Осиё” ҳам иккинчи босқични юқори нўтада бошлай олмади. Ўз майдонидаги кетма-кет 2та мағлубиятдан кейин “банкирлар”га бу ўйинга руҳий жиҳатдан тайёрланиш бироз қийин кечган кўринади.

«Орол» – «Пахтакор-2» 1:3.
Нукусликларнинг иккинчи босқичдаги мағлубиятли серияси бу турда ҳам давом этди. Узоқ йўл босиб, ўйин бошланишига бир неча дақиқалар қолганида стадионга етиб борган “Пахтакор-2” шунга қарамай, сафардан ижобий натижа билан қайтди. Бунинг учун Илҳом Мўминжонов жамоасига қойил қолмасдан илож йўқ.

«Хоразм» – «Оқ-тепа» 5:1. 
“Хоразм”нинг натижаси ижобийлашиб бормоқда. Биринчи лиганинг штатний иштирокчиси бўлган “Оқ–тепа”ни қабул қилган урганчликлар шу куни ўз мухлислари қаршисида голлар шоусини уюштиришди. Мансур Давлетов шогирдлари биринчи бўлимнинг ўзидаёқ тошкентликлар дарвозасига 4та тўп киритиб, учрашув тақдирини ҳал этиб бўлишганди, қайсидир маънода.

«Аланга» - «Андижон» 0:1.
Бундан олдинги икки турда қимматли очколардан қуруқ қолган “Аланга” бу сафар ўз майдонида битта автогол ҳисобига мағлубиятга учради. Бу албатта ҳар қандай жамоа учун аламлидир. “Андижон” эса мазкур турда ҳам уч очко ишлади ва мақсад сари дадил одимламоқда.

«Шердор» – «Қўқон-1912» 0:2.
Самарқанд жамоаси оралиқ танаффусда ўз таркибини сезиларли равишда кучайтириб олган бўлишига қарамай, барқарор ўйин намойиш эта олмаяпти. Жамоа иккинчи босқичдаги учинчи мағлубиятини қабул қилиб олди.

«Регистон» – «Косонсой» 2:1.
Мазкур ўйин тақвимга кўра, пайшанба куни ўтказилди. Унда “Косонсой” ютиши ҳам мумкин эди. Чунки учрашувда биринчи бўлиб, ҳисобни айнан меҳмонлар очишга эришганди. Аммо кейинчалик “Регистон” футболчилари ҳисобни тенглаштиришга эришди. Шундан сўнг баҳсни бошқариб борган ҳакам Рустам Толибжонов (Фарғона) косонсойликларнинг асосий ўйинчи Илҳом Теляковга қизил карточка кўрсатиб майдондан четлатди. Бу ҳам етмаганидек, “Косонсой” учрашувнинг 78-дақиқасида пенальтидан жабр чекди. Шу тариқа регистонликлар ғалабани ўз томонларига оғдириб юборишди.

«Зарафшон-НЦЗ» – «Чуст-Пахтакор» 3:1.
Ушбу учрашувда ҳам биринчи бўлиб, водий жамоаси ҳисобни очишга эришганди. Ммо чустликлар буни баҳс охирига қадар сақлаб қола билишмади.

27ТА ГОЛ. 2ТА ДУБЛЬ. 4ТА ПЕАЛЬТИ!
Ўтказилган 8та ўйинда мухлислар жами 27та гол кўришди. Уларнинг 14таси биринчи бўлимда киритилган бўлса, қолган 13та гол эса ўйинларнинг иккинчи таймида амалга ошган.

Турнинг энг текзор голи – 3-дақиқага тўғри келди. “Хоразм” ҳимоячиси Марат Ҳошимов ушбу дақиқада ўйиндаги ҳисобни очишга эришди.

Турнинг энг сўнгги голи – 90+2-дақиқада Искандар Алимбоев киритган тўп бўлди.
Мазкур турда энг кўп голни, “Хоразм” киритди. Урганчликлар “Оқ-тепа” дарвозасига нақд – 5та тўп киритишга эришди!

3-турда дубль қайд этган футболчилар сони иккитани ташкил этди. “Спартак”нинг тўпурари, Фирдавс Асадов “НБУ-Осиё” дарвозасини икки бор аниқ нишонга ола билди. Иккинчи босқични “Регистон”да бошлаган иқтидорли ҳужумчи Уйғун Бобоназаров ҳам ушбу турда ўз ҳисобига иккита гол ёздириб қўйди.

Ортда қолган учрашувларда ҳакамлар тўрт маротаба пенальти белгилашди. Унинг иккитаси аниқ амалга оширилган бўлса, яна иккитаси ноаниқ тепилган. “Спартак” аъзоси Суҳроб Қобилов ва “Регистон” ярим ҳимоячиси Жасур Қораев бу борада нуқтадан адашишмаган бўлса, “Орол”нинг тўпурари Мансур Абдуллаев ва “Хоразм” сардори Марс Қуранбоевга бу борада совуққонлик етишмади.

36ТА САРИҚ, 3ТА ҚИЗИЛ КАРТОЧКА
Карточкалар ҳақида гап кетганида 3-турда ҳакамлар футболчиларга жами 36та сариқ ва 3та қизил карточка кўрсатишди. Бу ҳар бир ўйинга ўртача 4,5тадан сариқ карточка демакдир.

Энг кўп огоҳлантирилган жамоа бу “Истиқлол” бўлди. “Машъал” қарши кечган ўйинда бу жамоа футболчиларига бош ҳакам олти маротаба сариқ кўрсатишга қарор қилди.
“Орол” эса бу борада бошқаларга ўрнак бўлди. Гарчи Нукус жамоаси ушбу турда мағлубиятга учраган бўлсада, жамоа футболчилари ўйинни карточкаларсиз ўтказишгани таҳсинга лойиқ!

“НБУ-Осиё” ҳимоячиси Вусол Магеррамов, “Косонсой” етакчиси Илҳом Теляков ва “Пахтакор-2” ўйинчиси Хожиакбар Ҳайдаров ушбу турда бош ҳакам томонидан четлатилган футболчилардир.

8ТА ЎЙИНГА ЖАМИ 6023 ТОМОШАБИН!
Мухлислар ташрифи бу турда сезиларли равишда пасайиб кетганини кўриш мумкин. Ортда қолган турнинг 8та баҳсига ҳаммаси бўлиб 6023нафар томошабин қадам ранжида қилган!

Ўз вақтида олий лига ўйинига ҳам бунчалик томошабин кирса, бунга салбий қаралар эди. Бугунги кунга келиб, ишқибозларнинг стадионга келиши борасида мақтана олмаймиз.
3-турдаги жами 6023та томошабинни ҳар бир ўйинга тенг тақсимлайдиган бўлсак, 752,8тадан томошабин кирганини маълум бўлади!

Энг кўп мухлис “Зарафшон-НЦЗ”нинг уй ўйинига кирган бўлса, бу борада энг ёмон кўрсаткич, “Спартак”ка тегишли бўлди!

Мухлислар ташрифи кимда қандай?
«Машъал» – «Истиқол». Муборак. 439 томошабин.
«Спартак» – «НБУ-Осиё». Бухоро. 126 томошабин.
«Орол» – «Пахтакор-2» . Нукус. 1431 томошабин.
«Хоразм» – «Оқтепа». Урганч. 1053 томошабин.
«Аланга» - «Андижон». Косон. 492 томошабин.
«Шердор» – «Қўқон-1912». Самарқанд. 227 томошабин.
«Регистон» – «Косонсой». Регистон. 505 томошабин.
«Зарафшон-НЦЗ» – «Чуст-Пахтакор». Навоий. 1750 томошабин.

КЕЙИНГИ ТУРДА УЧРАШАДИЛАР
4-тур. 24 август (шанба)

25. «Спартак» – «Истиқлол»
26. «Машъал» – «НБУ-Осиё»
27. «Хоразм» – «Пахтакор-2»
28. «Орол» – «Оқтепа»
29. «Шердор» - «Андижон»
30. «Аланга» – «Қўқон-1912»
25 август (якшанба)
31. «Зарафшон-НЦЗ» – «Косонсой»
32. «Регистон» – «Чуст-Пахтакор»

Исломбек Рустамбеков тайёрлади
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика