19 mar 08:32
News

Биринчи лига-2014. Бўш ўринни "Регистон" тўлдирди

Бу йилги Ўзбекистон биринчи лигасига қуръа ташлаш жараёни вақтида жами 23та клуб иштирок этганди.
ПФЛ директори Фарҳод Магаметов ўшанда сўнгги 24-ўрин бўш турибди, катта эҳтимол билан бу ўрин "Сурхон"га берилиши мумкинлиги ҳақида айтганди.

Аммо якунда ушбу ўрин Самарқанднинг "Регистон" клубига насиб этди. Бу ҳақда ПФЛ расмий сайтининг русча бўлими хабар берди.

Манбага кўра, "Регистон" "Ғарб" минтақасида иштирок этади. Бундан ташқари клуб Ўзбекистон кубоги ўтиш босиқида 30 март куни Ғузорнинг "Шўртан" клубини қабул қилади.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook