UZ

Сўнгги янгиликлар

01:41Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  0 01:35Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  0 01:20Ла Лига. "Реал Мадрид" аралаш таркиб билан "Сосьедад" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  50 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  6 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  4 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  16 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  3 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  5 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  3 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  39 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95

Биринчи лига. 2-тур олдидан Янгиликлар

Биринчи лига. 2-тур олдидан

Эртага биринчи лиганинг иккинчи босқичидан ўрин олган 2-тур учрашувлари бўлиб ўтади.
Турнир жадвалининг энг юқори поғонасида бораётган “Машъал” навбатдаги турни ҳам сафарда ўтказади. Муборакликлар Тошкентда “Оқтепа” меҳмони бўлишади. Олий лигага чиқиш учун даъвогарлардан бири бўлиб турган “Андижон” ўз уйида “Хоразм” билан куч синашади. Учинчи ўринда бораётган “Зарафшон-ПФК” эса “Янгиер” ўрнига қўшилган “Истиқлол” билан куч синашиб кўради. Қуйида эртанги баҳслар олдидан имкониятлар борасида тўхталиб ўтамиз.

2-тур. 15 август, пайшанба
«Истиқлол» (Тошкент) – «Зарафшон-ПФК» (Навоий)
Ҳакам:
Р. Тошмуҳамедов (Нукус)
Имкониятлар: 50-50
“Истиқлол” ўтган турда йирик ҳисобда зафар қучди. Қизиғи, “Зарафшон-ПФК” ҳам йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Гарчи “Истиқлол” бу турни яна ўз майдонида ўтказса-да, зарафшонликлар билан кечадиган баҳсда осон бўлмайди. Шу боис имкониятларни тенг деб баҳоладик.

«НБУ-Осиё» (Тошкент) – «Регистон» (Самарқанд)
Ҳакам:
А. Рубаков (Тошкент)
Имкониятлар: 70-30
“НБУ-Осиё”нинг ўтган турда йирик ҳисобда ютқазиб қўйиши жамоани эсанкиратиб юборган бўлиши табиий. Шу боис Мухтор Қурбонов шогирдлари тезда ўзларига келиб олишлари учун ҳам “Регистон”ни мағлуб этишга ҳаракат қилишади. Бу ўйинда “банкчилар”нинг имконияти юқори баҳоланмоқда.

«Пахтакор-2» (Тошкент) – «Спартак» (Бухоро)
Ҳакам:
Н. Қосимов (Қарши)
Имкониятлар: 50-50
Иккаласи ҳам ёш ва курашга чанқоқ жамоа. Бу йил айниқса, Усмон Тошев бошчилигидаги “Спартак” чиройли ўйин намойиш этяпти. Ўз навбатида “Пахтакор-2”дан ҳам ҳар нарсани кутса бўлади. Назаримизда, мазкур курашда имкониятлар тенг.

«Оқтепа» (Тошкент) – «Машъал» (Муборак)
Ҳакам:
И. Гармашов (Тошкент)
Имкониятлар: 40-60
“Машъал” олий лигага чиқиш учун асосий даъвогар бўлиб турибди. Шу боис жамоа олдига ҳар бир учрашувда фақат ғалаба қозониш вазифаси қўйилган. Албатта, “Оқтепа”нинг ўз майдонида енгилмас эканлигини биламиз, аммо салоҳият жиҳатдан “Машъал”нинг устун эканлигини унутмайлик.

«Андижон» (Андижон) – «Хоразм» (Урганч)
Ҳакам:
О. Тўйчибоев (Тошкент)
Имкониятлар: 60-40
“Андижон” аввалги турда “Орол” дарвозасига еттита тўп киритишнинг уддасидан чиқди. “Хоразм” эса кичик шов-шувни юзага келтириб, “Қўқон-1912” устидан ғалаба қозонди. Аммо навбатдаги беллашувда урганчликларга осон бўлмайди, чунки “Андижон” муддатидан олдин олий лигага чиқишга ҳаракат қилмоқда.

«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Орол» (Нукус)
Ҳакам:
Б. Юлчараев (Гулистон)
Имкониятлар: 65-35
“Қўқон-1912”нинг аввалги баҳсда ютқазиб қўйгани кутилмаган ҳолатмиди ё йўқми, буни эртага билиб олишимиз мумкин. “Орол”нинг имкониятлари маълум, жамоа бир амаллаб мавсумни ўтказмоқда. Бу жамоа кўпинча уй учрашувларида очко олишга ҳаракат қилади.

«Косонсой» (Косонсой) – «Шердор» (Самарқанд)
Ҳакам
: А. Раҳимов (Андижон)
Имкониятлар: 50-50
Турнир жадвалида бир-бирига яқин поғоналарда бораётган жамоалар баҳси. Савияси бир-бирига яқин жамоалар ўртасидаги учрашувда имкониятлар тенг баҳоланмоқда. Шу боис ким ғалаба қозонишини олдиндан тахмин қилиш қийин.

«Чуст-Пахтакор» (Чуст) – «Аланга» (Косон)
Ҳакам:
Ш. Ҳакимов (Андижон)
Имкониятлар: 50-50
Косоннинг “Аланга” гарчи охирги ўринларни эгаллаб турган бўлса-да, бош мураббий Дилшод Андаев футболчиларни сафар ўйинларига қандай тайёрлашни билади. “Аланга” ўтган турда яхши тўп сурган бўлишига қарамай, охирги дақиқаларда ўтказиб юборилган гол туфайли аламли мағлубиятга учради. Лекин “Чуст-Пахтакор”нинг ўз майдонида тўп суришини ҳам унутмайлик.

Хайрулла Холиқов
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика