24 oct 13:04
News

Биринчи лига. 14-тур статистикаси

Ўтган ҳафтанинг чоршанба кунида биринчи лиганинг иккинчи босқич, 14-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
Тошкентда ўтиши лозим бўлган “Истиқлол” – “Машъал” баҳси бошқа муддатга қолдирилганини инобатга олмаганда, 14-турнинг барча ўйинлари бўлиб ўтди.

Қуйида одатдагидек, ортда қолган тур статистикаси билан сизларни таништириб ўтамиз.


“ОРОЛ” ЎЗИГА КЕЛМОҚДА ЁХУД “ЗАРАФШОН-ПФК”ГА ЧУСТДА ДАРС БЕРИЛДИ

14-турнинг 7та учрашуви бир-биридан қизиқ кечди десак муболаға бўлмайди. Хусусан Нукуснинг “Орол” жамоаси ушбу турда пойтахтга сафар уюштириб ғалабага эришди. Гарчи жамоада молиявий муаммолар юзага келган бўлишига қарамай, Неъматулла Қутибоев шогирдлари ёш “Шерлар”ни ўз майдонида мағлубиятга учратиб қайтди. “Орол” бундан олдинги турларда ҳам мухлисларини қувонтирганди. Бундан кўриниб турибдики, жамоа ўзига келмоқда.

Иккинчи босқич ўйинларини ўз имконияти даражасидан жуда суст ўтказаётган “НБУ-Осиё” ҳам ушбу турда ўз ҳисобига уч очко ёзиб қўйди. “Спартак” жамоасини қабул қилган “банкирлар” учрашувнинг иккинчи бўлимида иккита гол киритиб, ғалаба қозонди. Бухороликларнинг ушбу мағлубиятига балки бундан олинги турда “Истиқлол” билан рўй берган холат сабаб бўлгандир...

Иккинчи босқични кўтаринки руҳда ўтказаётган “Хоразм” жамоасидан очко тортиб олиш жуда мураккаб кечмоқда. Афтидан урганчликлар олий лигага чиқиш учун ҳозирдан пойдевор ҳақида ўйлашаётган кўринади. Сабаби Мансур Давлетов таркибни анча ёшартириб юборган. Шунга қарамай, жамоа бир қатор ғалабаларга эришмоқда. Айниқса Мурод Бобожонов ва Қадамбой Нурметов каби ёш ҳужумчиларни рақиб ҳимоячилари тўхтатиб қола билмяпти.

Олий лига йўлланмасин ҳал этиб улгурган “Андижон” ушбу турда турнир жадвалининг сўнгги поғонасида турган “Аланга”ни қабул қилди. Гарчи учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмаган бўлсада, “бургутлар” иккинчи таймда рақиб дарвозасига нақд 5та тўп киритишни уддалади.

3-ўринни эгаллашга жуда яқин турган “Қўқон-1912” гарчи бу турда ғалаба қозонган бўлсада, “Шердор”ни мағлуб этиш осон кечмади. Учрашувдаги ягона гол, қўқонликларга муваффақият келтирди.

“Косонсой” ҳам ўз майдонида очко улашадиганлардан эмас. Бу жамоа ўтган чоршанба куни “Регистон”ни қабул қилди ва жавобсиз 3та тўп билан ғалабага эришди.

Сафар учрашувларида омади чопмаётган “Чуст-Пахтакор” ҳам ўз майдонида осонликча таслим бўлмайди. Сўзимизнинг исботи тариқасида чустликларнинг “Андижон” ва “Машъал” устидан қозонилган ғалабасини эслаш кифоя. Шу боис ҳар қандай жамоа “Чуст-Пахтакор” олдида сергак тортиши турган гап. Хайрулла Абдиев шогирдлари 14-турда “Зарафшон-ПФК”ни қабул қилди ва рақибига ўзига хос дарс берди.

24ТА ГОЛ. 2ТА ДУБЛ. 2ТА АВТОГОЛ. 2ТА ПЕАНЛЬТИ...

14-турнинг бўлиб ўтган 7та ўйинида мухлислар жами 24та голга гувоҳ бўлди. Ундан 18тасини мезбон жамоалар киритган бўлса, қолган 6та тўп меҳмонлар ҳисобига ёзилган.

Биринчи бўлимда томошабинлар атига 9та гол кўришди. Иккинчи бўлимда эса сермаҳсуллик янада ошди ва бу таймда 15та тўп киритилди.

Турнинг энг тезкор голи 2-дақиқага тўғри келди. “Чуст-Пахтакор” етакчиси Элдор Норматов ушбу дақиқада “Зарафшон-ПФК” дарвозасини ишғол этди.

14-турнинг энг сўнгги голини эса “НБУ-Осиё” ярим ҳимоячиси Даврон Валижонов 90+2-дақиқада киритганини ҳам айтиб ўтиш керак.

Мазкур ортда қолган турда иккита футболчи дубл қайд этди. “Косонсой”нинг тўпурар футболчиси Даврон Исоқов билан чустликларнинг етакчиси бўлмиш Элдор Норматов ўз ҳисобига иккитадан гол ёздириб қўйишга эришди.

Битта ўйинда иккита гол урган футболчилар хусусида гап кетганида “Орол” аъзоси Мурод Абдумуродовни ҳам айтиб ўтиш керак. Лекин у учрашувдаги иккита голни ҳам ўз дарвозасига ҳам рақиб жамоа дарвозаси тўрига жойлаб қўйди.

Шунингдек бу турда иккита автогол содир бўлди. Аввалига “Орол” сардори Мурод Абдумуродов “Пахтакор-2” билан ўйинда ўз дарвозасига тўп киритиб юборган бўлса, кейинчалик, “Зарафшон-ПФК” футболчиси Жамшид Шомуродов ҳам кутилмаганда ўз дарвозасини ишғол этди.

Ҳакамлар ортда қолган тур ўйинларида ҳаммаси бўлиб иккита пенальти белгилашга қарор қилди. Ундан Улуғбек Избосаров (“Зарафшон-ПФК”) унумли фойдаланган бўлса, Ислом Сейтназаров (“Орол”) бу борада нуқтадан адашган.

Бундан ташқари 14-турда учта гол урган футболчи ҳам учради. “Андижон” ҳужумчиси Акмал Жўрабоев иккинчи бўлимда майдонга тушган бўлсада, “Аланга” дарвозасини уч бор аниқ нишонга олиб хет-трик қайд этди.

19ТА САРИҚ КАРТОЧКА

14-тур ўйинларини нисбатан кўполликлардан холи ўтди дейиш мумкин. Сабаби ортда қолган турнинг 7та ўйинида ҳакамлар жами 19та ўйинчини сариқ карточка билан сийлади. Уларнинг 9таси мезбон жамоа футболчиларига кўрсатилган бўлса, қолган 10та сариқ меҳмонлар томон кўрсатилган.

Биринчи бўлимда ҳакамлар жами 6та футболчини огоҳлантирган. Иккинчи таймда эса яна 13та ўйинчига сариқ кўрсатилган.

ФУТБОЛ МУХЛИСЛАР УЧУНМИ ЁХУД 7ТА ЎЙИНГА 6606ТА ТОМОШАБИН

Мутахассислар билан ўзаро суҳбатлашганимизда уларга мухлислар тўғрисида саволлар билан ҳам мурожаат қиламиз. Шунда уларнинг кўпчилиги, “олий лигада мухлис йўққу, қандай қилиб биринчи лигада томошабин бўлади?!” Дея саволга савол билан жапвоб беради.

Дарҳақиқат миллионлар ўйини бўлмиш футбол аввало мухлислар учун дея бонг урамизу лекин ишқибозлар манфаати иккинчи  даражали бўлиб кетмоқда. Сўзимизга исбот сифатида

«Пахтакор-2»  – «Орол» баҳсининг соат 13:00да, «Оқтепа» – «Хоразм» баҳсини эса 13:30да старт олганини келтириш мумкин!

Айтишларича бунда воҳаликларнинг илтимоси бўйича ўйин анча олдин бошланган. Бечора мухлис тушликдан сўнг ўйин борилигини ҳам билмасди. Тўғри, ПФЛ регламентида учрашувларни 12:00дан кейин бошланиши мумкин эканлиги тўғрисида банд бор. Лекин ҳар доим ҳам регламентга амал қилмайдиган клубларимиз наҳотки мухлислар манфаатини кейинги ўринларда қолдираётган бўлса. Ўзи шундоқ ҳам Тошкентдаги ўйинларга томошабинлар ташрифи кескин озайиб бораётган бўлса! Бунга руҳсат берган ПФЛ ўйинларни шунчаки расмиятчилик учун ўтказаёгандек гўё…  

Хуллас 14-турнинг жами 7та ўйинига 6606 нафар томошабин киргани ўйинлар қайдномасида ёзиб кўрсатилган. Бу ҳар бир учрашувга ўртача миқдорда 943.71та томошабин демакдир. 

Томошабинлар меҳри кимда қандай?

«НБУ-Осиё» – «Спартак». Тошкент.  54 томошабин.
 «Пахтакор-2»  – «Орол». Тошкент. 27 томошабин.

«Оқтепа» – «Хоразм». Тошкент. 121 томошабин.

«Андижон»  – «Аланга». Андижон. 2117 томошабин.

«Қўқон-1912»  – «Шердор». Қўқон. 3801 томошабин.

«Косонсой» – «Регистон». Косонсой. 121 томошабин.

«Чуст-Пахтакор»  – «Зарафшон-ПФК». Чуст. 365 томошабин.

 

ИККИНЧИ БОСҚИЧ 14-ТУРДАН КЕЙИНГИ ВАЗИЯТ

1

МАШЪАЛ (Муборак)

27

21

3

3

69-15

66

2

АНДИЖОН (Андижон)

28

21

2

5

73-24

65

3

ҚЎҚОН-1912 (Қўқон)

28

17

5

6

46-29

56

4

ЗАРАФШОН-ПФК (Навоий)

28

15

6

7

50-39

51

5

ХОРАЗМ (Урганч)

28

13

5

10

39-32

44

6

СПАРТАК (Бухоро)

28

13

3

12

48-43

42

7

НБУ-ОСИЁ (Тошкент)

28

13

3

12

37-34

42

8

ЧУСТ-ПАХТАКОР (Чуст)

28

12

4

12

40-47

40

9

ОҚТЕПА (Тошкент)

28

10

7

11

38-43

37

10

ШЕРДОР (Самарқанд)

28

10

3

15

32-47

33

11

ИСТИҚЛОЛ (Тошкент)

27

8

7

12

29-39

31

12

КОСОНСОЙ (Косонсой) 

28

9

4

15

36-50

31

13

РЕГИСТОН (Самарқанд)

28

8

4

16

29-56

28

14

ПАХТАКОР-2 (Тошкент)

28

7

4

17

29-51

25

15

ОРОЛ (Нукус)

28

7

3

18

32-48

24

16

АЛАНГА (Косон)

28

5

5

18

24-53

20

БУГУН УЧРАШАДИЛАР

Бугунги ўйинларнинг барчаси бир вақтда яъни, 14:00да бошланади. Бу ҳақда ПФЛ расмий сайти бундан бир неча кун олдин хабар берганди.

15-тур. 24 октябрь (пайшанба)
«Зарафшон-НЦЗ» - «Истиқлол»
«Регистон» - «НБУ-Осиё»
«Спартак» - «Пахтакор-2»
«Машъал» - «Оқ-тепа»
«Хоразм» - «Андижон»
«Орол» - «Қўқон-1912»
«Шердор» - «Косонсой»
«Аланга» - «Чуст-Пахтакор»

Исломбек Рустамбеков тайёрлади.

Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook