UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон"га ютқазиб, чемпионлик пойгасидаги имкониятларини янада ёмонлаштириб юборди  18 02:00АПЛ. "Ман Юнайтед" 20-ўриндаги "Шеффилд"ни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  32 00:50Тебас яқин келажакда Ла Лига ўйинлари АҚШда ўтказилишини маълум қилди  2 00:35Франция. ПСЖ "Лорьян"дан устун келди ва чемпионлик масаласини деярли ҳал қилди  1 00:22Breaking: Хави "Барселона"да қолишга қарор қилди!  14 23:54"Реал Мадрид" "Милан" ҳимоячисининг трансфери устида ишламоқда  0 23:23 Хосе Венансио Лопес: "Эронга қарши баҳс жуда қийин ва мураккаб бўлиши аниқ, бироқ биз ўз потенциалимизга ишонамиз"  5 22:50"Барселона" ва Хави ўртасида музокаралар ўтказилди. Лапорта мураббийни олиб қолмоқчи  2 22:28Эрлинг Холанд "Сити"нинг АПЛдаги ўйинини ўтказиб юборади. Гвардиола буни тасдиқлади  1 22:05Перес "Эл Класико"дан олдин ҳакамларнинг ёнига бориб, улар билан саломлашган. "Барса" ўйинчилари бу ҳолатнинг гувоҳи бўлишган  30 21:45МЮнинг тен Хаг даврида амалга оширган трансферлари рейтинги тузилди – Антони охирги ўринда, Онана эса...  4 21:20Ральф Рангник "Бавария" у билан боғланганини тасдиқлади  1 20:55Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан камбэк амалга оширди ва ярим финалга йўлланма олди  65 20:31ОЧЛ. "Йокогама" пенальтилар сериясида "Ульсан Хюндай"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!   4 20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  3

Биринчи лига. 12-тур статистикаси Янгиликлар

Биринчи лига. 12-тур статистикаси

Ўтган якшанба ва душанба кунлари биринчи лиганинг иккинчи босқич 12-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Унда мухлислар бир қатор қизиқарли баҳсларга гувоҳ бўлди. Мазкур ортда қолган тур ўйинларининг эътиборга молик жиҳатларига тўхталиб ўтамиз.

“АНДИЖОН” ҲАМ ОЛИЙ ЛИГА ЙЎЛЛАНМАСИНИ ДЕЯРЛИ ҲАЛ ҚИЛДИ

Тан олиш керак, оли  й лигага бу йил “Машъал” билан “Андижон”ни йўл олиши мавсум аввалидаёқ маълум эди. Мана бугунга келиб таҳминлар ўзини оқлаганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Чемпионатни нисбатан катта устунлик билан ўтказган Муборакнинг “Машъал” жамоаси ушбу турда йирик ғалабага эришиб, олий лига йўлланмасини расмийлаштирди. Унинг ортидан таъқиб этишда давом этаётган “Андижон”ни ҳам деярли элита дебютанти қаторига қўшсак бўлаверади. Бугун андижонликлар ўз майдонида ғалаба қозона олса, расман кейинги йил олий лигада ўйнаш ҳуқуқига эга бўлади. Қолган жамоалар эса асосан ўртамиёна ўринлар учун ўзаро куч синашиш билан овора. 3-ўрин эгаси ҳам аниқ бўлди чоғи. Сабаби ушбу поғона учун курашаётган “Қўқон-1912” асосий таъқибчиси бўлмиш “Зарафшон-ПФК”ни майдонида дуранг билан (1:1) қайтишга эришди. Очколар ҳисобига ҳам қўқонликлар 2 очко олдинда бормоқда.

5-ўринга бўлган кураш эса “Спартак” ва “Хоразм” жамоалари иштирокида кечадиганга ўхшайди. Айни пайтга келиб, ушбу жамоалар ўртасидаги очколар фарқи 2тани ташкил этмоқда. Урганчликлар иккинчи босқични нисбатан яхши ўтказишмоқда. Шу боис ҳам уларнинг турнир жадвалидаги мавқеи бироз юқорилади. “Спартак”да эса биринчи  босқичдаги шижоат кўринмаяпти.

Халқимизда яхши от кейин чопади деган гап бор. Буни ҳозирда Нукуснинг “Орол” жамоасига нисбатан ишлатиш мумкин. Боиси жамоа футболчилари юзага келган молиявий муаммоларга қарамай, охирги икки турни ғалаба билан якунлашга эришди ва бу билан улар мухлисларга ўзларини профессионал эканлигини исботлаб қўйишди.

23ТА ГОЛ. 6ТА ПЕНАЛЬТИ. 3ТА ДУБЛ. 1ТА АВТОГОЛ

Ортда қолган турнинг 8та ўйинида мухлислар жами 23та голга гувоҳ бўлди. Қайд этилган голларнинг 13таси биринчи таймда киритилган бўлса, қолган 10та тўп  иккинчи бўлимда урилган.

Мезбонлар 15та тўп киритишган бўлса, меҳмон жамоалар ҳисобига 8та гол ёзилди.

12-турнинг энг тезкор голи, 6-дақиқага тўғри келди. “Зарафшон-ПФК” аъзоси Улуғбек Раҳмонов ушбу дақиқада “Қўқон-1912” дарвозасини аниқ нишонга ола билди.

Турнинг энг сўнгги голини эса 90+3-дақиқада “Андижон” ярим ҳимоячиси Алишер Тўхтасинов киритди.

Ушбу турда ҳакамлар дарвозалар томон жами 6та пенальти белгилашга қарор қилди. Ундан тўрттаси аниқ бажарилган бўлса, қолган яна 2таси ноаниқ тепилган. Ислом Сейтназаров (“Орол”), Сардор Соибов (“Андижон”), Жамшид Ҳасанов (“Машъал”), “Суҳроб Қобилов (“Спартак”) 11 метрлик нуқтадан адашмаганлар қаторидан жой олди. Виктор Клишин (“Машъал”) ва Тимур Бекчанов (“Аланга”) дан эса бу борада омад юз ўгирди.

12-турда атига битта автогол содир бўлди. “Зарафшон-ПФК” футболчиси А.Рўзиқулов жамоасининг “Қўқон-1912”га қарши кечган ўйинида ўз дарвозасига тўп киритиб юборди. Бу эса навоийликларнинг тайёр ғалабасини дурангга айлантирди.

Шунингдек мазкур турда учта футболчи дублга эришди. Эътиборлиси битта ўйинда иккита дубл кузатилди. Яъни “Спартак” – “Чуст-Пахтакор” баҳсида мезбонларнинг иқтидорли ҳужумчиси Исломбек Исоқжонов чустликлардан эса тиниб-тинчимас Низом Норов ўз ҳисобига иккитадан гол ёзиб қўйди. Бундан ташқари Сардор Соибов (“Андижон”) ҳам “Регистон” дарвозасини икки бор аниқ нишонга ола билди.

35ТА САРИҚ ВА 2ТА ҚИЗИЛ КАРТОЧКА

Ушбу турда ҳакамлар футболчиларни ортиқча аяб ўтирмади. Буни қайд этилган 35та сариқ карточкадан ҳам билиб олиш мумкин.

Учрашувларнинг биринчи бўлимида 14та футболчи ҳакам томонидан сариқ карточка билан сийланган бўлса, иккинчи таймда яна 21та ўйинчига сариқ кўрсатилди. Бундан кўриниб турибдики, ўйинларнинг иккинчи қисми кескин-курашларга бой тарзда кечган. Хусусан “Шердор” – “Оқ-тепа” баҳсида қайд этилган 6та сариқ карточканинг барчаси иккинчи таймда содир бўлган.

“Регистон” – “Андижон” ва “Зарафшон-ПФК” – “Қўқон-1912” ўйинлари нисбатан турнинг қўпол ўйинлари сифатида тарихда қоладиган бўлди. Боиси мазкур учрашувларни бошқариб борган ҳакамлар футболчиларга жами 7тадан сариқ карточка кўрсатган.

“Чуст-Пахтакор” билан “Машъал” футболчилари эса ҳеч қандай карточка олмагани билан бошқаларга ўрнак бўлди дейиш мумкин.

12-турнинг дастлабки сариқ карточкаси 9-дақиқага тўғри келиб, у “НБУ-Осиё” футболчиси Фарруҳ Мирюнусовга кўрсатилди.  

Турнинг энг сўнгги сариқ карточкаси эса 90+2-дақиқада “Спартак” аъзоси Достон Шабановга берилди.

Шунингдек мазкур турда иккита қизил карточка қайд этилди. Унинг иккиси ҳам бир ўйинда, битта жамоа футболчиларига нисбатан кўрсатилган. “Истиқлол” футболчилари ярим ҳимоячи Обид Ҳакимов (22-дақиқада) ва дарвозабон Анвар Назаров (76-дақиқада) ҳакам томонидан четлатилган. Бу эса тошкентликларни якунда мағлубиятга олиб келди. Дарвоқе, “Истиқлол”нинг иккала дарвозабони ҳам бугунги тур ўйинини дисквалификация туфайли ўтказиб юборишга мажбур. Шу боис бугун жамоанинг “Спартак”ка қарши кечадиган ўйинида дарвозани ким қўриқлар экан деган савол кўпчиликни ўйлантираётган бўлса ажаб эмас.

8ТА ЎЙИНГА 6478 НАФАР ТОМОШАБИН!

12-тур ўйинларига ташриф буюрган томошабинлар сонини ҳисобласак, умумий 8та учрашувга жами 6478та ишқибоз кирганига гувоҳ бўламиз. Бу ҳар баҳсга ўртача 809,75тадан томошабин демакдир! Аслида бу бироз кўпайтириб юборилган варианти. Агарда ростмона айтадиган бўлсак, трибунадаги томошабинларни бемалол бармоқ билан адашмасдан санаб чиқа олиш мумкин. Лекин нима бўлганда ҳам ПФЛ расмий сайтидаги фактлар гапиради барибир.

Косонда кечган “Аланга” – “Пахтакор-2” баҳсига эса атига 159та томошабин киргани учрашув қайдномасида кўрсатиб ўтилган.

Мухлислар меҳри кимда қандай?

«Орол»  – «Истиқлол». Нукус. 427 томошабин.
«Хоразм» – «НБУ-Осиё».Урганч. 1719 томошабин.

«Регистон» – «Андижон».Самарқанд. 327 томошабин.
«Зарафшон-ПФК» – «Қўқон-1912». Навоий. 3245 томошабин.

«Машъал» – «Косонсой». Муборак. 216 томошабин.

«Спартак» – «Чуст-Пахтакор».Бухоро. 172 томошабин.

«Аланга» – «Пахтакор-2». Косон. 159 томошабин.

«Шердор» – «Оқ-тепа». Самарқанд. 213 томошабин.

 

12-ТУРДАНКЕЙИНГИ ВАЗИЯТ

1

МАШЪАЛ (Муборак)

26

21

3

2

69-14

66

2

АНДИЖОН (Андижон)

26

19

2

5

63-23

59

3

ҚЎҚОН-1912 (Қўқон)

26

15

5

6

41-27

50

4

ЗАРАФШОН-ПФК (Навоий)

26

14

6

6

44-32

48

5

СПАРТАК (Бухоро)

26

13

3

10

46-38

42

6

ХОРАЗМ (Урганч)

26

12

4

10

37-31

40

7

НБУ-ОСИЁошкент)

26

11

3

12

34-34

36

8

ЧУСТ-ПАХТАКОР (Чуст)

26

11

3

12

34-44

36

9

ОК-ТЕПА (Тошкент)

26

9

7

10

35-40

34

10

ШЕРДОР (Самарканд)

26

10

3

13

31-41

33

11

ИСТИҚЛОЛ (Тошкент)

26

7

7

12

26-37

28

12

КОСОНСОЙ (Косонсой) 

26

8

4

14

31-46

28

13

РЕГИСТОН (Самарканд)

26

8

3

15

27-52

27

14

ПАХТАКОР-2 (Ташкент)

26

7

3

16

28-49

24

15

ОРОЛ (Нукус)

26

6

3

17

29-45

21

16

АЛАНГА (Косон)

26

5

5

16

22-44

20

Тўпурарлар: Фирдавс Асадов («Спартак») – 20. Мурод Бобожонов («Хоразм») – 18.

БУГУН УЧРАШАДИЛАР

13-тур. 13 октябрь (якшанба)
«Истиқлол» - «Спартак»
«НБУ-Осиё» - «Машъал»
«Пахтакор-2» - «Хоразм»
«Оқ-тепа» - «Орол»
«Андижон» - «Шердор»
«Қўқон-1912» - «Аланга»
«Косонсой» - «Зарафшон-НЦЗ»
«Чуст-Пахтакор»- «Регистон»

Исломбек Рустамбеков.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика