UZ

Сўнгги янгиликлар

12:43"Манчестер Юнайтед" Фабрегас хизматларига қизиқиш билдирмоқда0 12:42"Андижон": Даврон Турсуновни табриклаймиз!0 12:09"Вильяреал" президентининг сўзлари "Реал" раҳбариятига ёқмади6 11:47Виллаш-Боаш: "Йигитларнинг кайфияти яхши"4 11:44"Ал Айн" Ўзбекистон клубларига қарши қандай ўйнаган?15 11:22Саламат Қутибоев: “Ал Таавон”ни менсимай ҳаракат қилгандик”7 11:19"Реал" трансляциялар борасида эътироз билдирмоқда3 11:15«Арсенал» Курзавага қизиқиб қолди1 11:09Игнатий Нестеров: “Хатоим туфайли “Ал Таавон”га ютқазганимиздан сўнг “Ал Аҳли”га жиддий тайёргарлик кўрдим”16 10:58Пляж футболи: Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон рейтингида 5 поғона йўқотди1 10:56"Қўқон-1912": “Насаф” билан ўйин вақти маълум2 10:37Ўзбекистон миллий чемпионати бошланишига 3 кун қолди25 10:05Инглиз клублари «Гамбург» ярим ҳимоячисига қизиқиб қолишди3 09:47Юрген Клопп: «Лестер»га ўтган йилгидек ўйнашига имкон бердик»24 09:26Конте «Челси»дан кетмоқчи эмас2

06 окт 15:05
Янгиликлар

Биринчи лига. 11-тур статистикаси

Пайшанба ва жума кунлари биринчи лиганинг иккинчи босқич, 11-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Одатга кўра, мазкур статистикасини ҳукмингизга ҳавола этамиз.
“ЗАРАФШОН-ПФК” РЕВАНШ ОЛДИ ЁҲУД “ОРОЛ”НИНГ БИРИНЧИ ҒАЛАБАСИ

Ортда қолган турда ҳам режадагидек 8та ўйин бўлиб ўтди. Ундан 6тасида мезбон жамоалар муваффақият қозонган бўлса, сафарда ғалабага эришган жамоа биргина “Қўқон-1912” бўлди. Қолган яна бир ўйинда эса томонлар нурсиз дурангга имзо чекди.

Молиявий муаммоларга юз тутган Нукуснинг “Орол” жамоаси ниҳоят 11-турга келиб, мавсумдаги илк ғалабасини нишонлади. Ушбу ғалабадан сўнг жамоа тепасидаги қора булутлар тарк этган бўлса ажаб эмас.

Олий лига йўлланмаси учвн курашаётган “Андижон” пайшанба оқшомида “Зарафшон-ПФК” меҳмони бўлди ва чемпионатдаги навбатдаги мағлубиятини қабул қилиб олди. Ушбу жамоаларнинг дастлабки ўйинида “бургутлар” йирик (7:0) ҳисобида ғалаба қозонганди. Ушбу қахшатқич зарбадан навоийликлар керакли хулоса чиқарган кўринади, улар ўз майдонида қандай бўлмасин “Андижон” мағлубиятга учратишни мақсад қилган кўринади. Бу андижонликларнинг чемпионатдаги 5-мағлубияти бўлди.

Иккинчи босқичнинг биринчи даврасида “Чуст-Пахтакор”дан мағлубиятга учраган “Машъал” ҳам бу сафар “тишини” қайраб турган шекилли, ўзаро жавоб ўйинида йирик ғалабага эришди.

33ТА САРИҚ ВА 5ТА ҚИЗИЛ КАРТОЧКА
Ортда қолган 11-турда ҳакамлар жами 33та сариқ ва 5та қизил карточкани ўз чўнтагидан чиқаришга мажбур бўлди.

33та сариқдан 19таси мезбон жамоалар ҳисобига ёзилган бўлса, меҳмон футболчилар томон 14 бор сариқ карточка кўрсатилди.

Учрашувларнинг биринчи бўлимида кўрсатилган сариқ карточкалар сони 12тани ташкил этган бўлса, иккинчи таймда кўполликлар учун яна 21та сариқ карточка кўрсатилган.

“Қўқон-1912”, “Шердор” ва “Оқ-тепа” жамоаларининг футболчилари 11-турда бирорта ҳам карточка олмагани эътиборга моликдир. Демак бу жамоалар бошқаларга бу борада ўрнак бўлди дейиш мумкин.

Турнинг энг қўпол жамоаси Тошкентнинг “Истиқлол” жамоаси бўлди. Сабаби “Хоразм” – “Истиқлол” баҳсида бош ҳакам тошкентликлар томон қарата 4та сариқ ва 3та қизил карточка кўрсатишга жазм этган!

Ортда қолган тур ўйинларида жами 5та қизил карточка қайд этилди. Нодир Саъдуллаев, Шоҳид Тиллабоев, Отабек Холдаров (“Истиқлол”), Ҳусан Орзиқулов (“Регистон”) ва Адҳам Нормуҳаммедов ҳакам томонидан қизил карточкага лойиқ кўрилди.

25ТА ГОЛ. 2ТА ДУБЛЬ. 1ТА ПЕНАЛЬТИ

Бўлиб ўтган 8та ўйинда голлар сони жами 25тани ташкил этди. Ўртача ҳар бир баҳсга 3,125тадан гол демакдир.

Стадионга ташриф буюрган мухлислар биринчи таймда 12та голга гувоҳ бўлди. Иккинчи бўлимда эса яна 13та гол киритилди.

11-турнинг энг тезкор голи, 4-дақиқага тўғри келди. “Регистон” етакчиси Жонимбек Қораев ушбу дақиқада “Қўқон-1912” дарвозасини пенальтидан аниқ нишонга олди.
Турнинг энг сўнгги голи 90+3-дақиқада киритилди. Бундан “Косонсой” жамоаси жабр кўрди. Боиси “Спартак”нинг тўпурар ҳужумчиси Исломбек Исоқжонов ҳакам томонидан қўшиб берилган сўнгги дақиқада рақиб дарвозасини ишғол этиб, ҳисобни 2:1 кўринишига келтирди.

Ушбу турда энг кўп голни “Машъал” футболчилари киритди. “Чуст-Пахтакор”га қарши кечган баҳсда муборакликлар жавобсиз 5та тўп киритди.

“Хоразм”нинг 19 ёшли ҳужумчиси Мурод Бобожонов “Истиқлол” дарвозасини икки бор аниқ нишонга олиб, дублга эришди.

Шунингдек “Қўқон-1912” ярим ҳимоячиси Рустам Абдуҳамидов ҳам иккита гол киритиб, жамоасининг ғалабасига сезиларли ҳисса қўшди.

11-турда атига битта пенальти белгиланди. Қўқонликлар дарвозаси томон белгиланган 11 метрлик нуқтадан “Регистон” аъзоси Жонимбек Қораев адашмади.

7660 НАФАР ТОМОШАБИН
Бўлиб ўтган 8та ўйинни 7660та томошабин бевосита стадионда кузатгани ўйинлар қайдномасида кўрсатилган. Бу ҳар баҳсга ўртача 957,5 нафар ишқибоз демакдир.
Энг кўп мухлис ташрифи «Зарафшон-ПФК» – «Андижон» баҳсида кузатилди.
“Спартак” – “Косонсой” ўйинига эса атига 64та томошабин кирган.  

Мухлислар ташрифи кимда қандай?

«Хоразм» – «Истиклол». Урганч. 719 томошабин.
«Орол» – «НБУ-Осиё». Нукус. 1251 томошабин.
«Зарафшон-ПФК» – «Андижон». Навоий. 3256 томошабин.
«Регистон» – «Қўқон-1912». Самарқанд.  151 томошабин.
«Спартак» – «Косонсой». Бухоро. 64 томошабин.
«Машъал» - «Чуст-Пахтакор». Муборак. 1885 томошабин.
«Шердор» – «Пахтакор-2». Самарқанд. 147 томошабин.
«Аланга» – «Оқ-тепа». Косон. 187 томошабин.


12-ТУРДА УЧРАШАДИЛАР
6 октябрь (якшанба)

15:00. «Орол» - «Истиқлол»
16:30. «Хоразм» - «НБУ-Осиё»
16:00. «Регистон» - «Андижон»
16:00. «Зарафшон-ПФК» - «Қўқон-1912»
17:00. «Машъал» - «Косонсой»
16:30. «Спартак» - «Чуст-Пахтакор»
7 октябрь (душанба)
«Аланга» - «Пахтакор-2»
«Шердор» - «Оқ-тепа»

Исломбек Рустамбеков тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

20-сониядаги гол ёхуд "Локомотив" - "Ал Аҳли" 2:0
Осиё чемпионлар лигаси 2-туридан ўрин олган "Локомотив" -... 189
"Барселона" Мадридда ғолиб
Испания чемпионати доирасидаги "Атлетико" –... 148
Испания. "Реал Мадрид" 0:2 ҳисобини ғалабага айлантирди
Испания чемпионати доирасидаги "Вильярреал" – "Реал... 120
Златан «Манчестер Юнайтед»га Англия лига кубогини олиб берди
Англия лига кубоги финалида «Манчестер Юнайтед» «Саутгемптон»дан... 64
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: