UZ

Сўнгги янгиликлар

14:21АПЛ жамоалари "Шахтёр" ярим ҳимоячисига даъвогар  0 13:55Ўзбекистон U-23 термасининг Саудия Арабистонига қарши тахминий таркиби билан танишинг  25 13:50Футзал бўйича Осиё Кубоги. Афғонистон Ироқни уйига кузатиб қўйди  3 13:22Шенсни "Ювентус" билан шартномасини узайтиришдан бош тортди  2 12:58"Челси" вингерини маълум шартлар асосида қўйиб юборишга тайёр  2 12:31"Милан" "Штутгарт" етакчисига қизиқиш билдиряпти  0 12:05Ши Таэ Йонг: "Ўзбекистон ва Саудия учрашувини стадиондан томоша қиламан. Корея мусобақани эрта тарк этгани учун бироз хафаман"  4 11:40"Интер" эгалари ўзгариши мумкин  1 11:16"Бавария", ПСЖ ва АПЛ клублари Меньян ва Теога қизиқишмоқда  1 10:50“Ливерпуль” ва “Арсенал” 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  0 10:30Жанубий Кореяни уйига жўнатган Индонезия ОТЖ ким бошқараётганини биласизми? (Мутолаа учун)   6 10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  2 09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  0 09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  14 08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  11

Биринчи давранинг якуний статистикаси Янгиликлар

Биринчи давранинг якуний статистикаси

Мана XXII миллий чемпионатимизнинг ярими ҳам ўтиб бўлди. Биз дастлабки давранинг статистикасини эътиборингизга ҳавола қиламиз.
XXII миллий чемпионатимизда шу кунгача жами 91та ўйин ўтказилди.  Дарвозаларга  247та тўп киритилди (ўртача ҳар бир ўйинга 2,71тадан тўп тўғри келади).

«Бунёдкор», «Локомотив», «Насаф», «Металлург» ва «Бухоро» жамоалари ўз майдонларида мағлубиятга учрашмаган. Сафарда ғалаба қозона олмаган жамоа йўқ.

«Бунёдкор» ўз майдонида дарвозасидан энг кам тўп ўтказиб юборган – 1та. «Гулистон» эса ўз майдонида дарвозасидан энг кўп тўп ўтказиб юборган – 11та.

«Бунёдкор» сафар учрашувларида ҳам ўз дарвозасидан энг кам – 3та тўп ўтказиб юборган. «Сўғдиёна» сафар учрашувларида ўз дарвозасидан энг кўп – 22та тўп ўтказиб юборган.  
 
«Насаф» ўз майдонида энг кўп тўп киритган – 23та. «Динамо» ўз уйда энг кам 4та гол урган.

«Локомотив» сафар учрашувларида энг кўп тўп киритган – 13та. Учта клуб, «Пахтакор», «Гулистон» ва «Шўртан» эса сафар учрашувида энг кам тўп киритишган – 3тадан.

«Локомотив» ўз майдонида энг кўп очкони қўлга киритган – 21та. «Шўртан», «Навбаҳор» ва «Қизилқум» клублари эса ўз майдонида энг кам очко олишган – 7тадан.

«Қалдирғочлар» сафар учрашувларида энг кўп очкони қўлга киритишган – 15та. «Қизилқум» ва «Сўғдиёна» эса сафар учрашувларида умуман очко тўплай олишмаган.

Биринчи даврада киритилган  247та голдан 159таси (64,37%) мезбонлар, 88таси (35,63%) меҳмонлар ҳисобига ёзилди.   

Бўлиб ўтган 91 учрашувнинг 58тасида (63,74%) майдон эгалари, 20тасида (21,98%) меҳмонлар зафар қучишган.  13та ўйинда (14,29%) эса томонлар муроса кўчасини танлаганлар.

13та тур давомида футболчилар жами 319 бор сариқ карточка билан жазоландилар (ўртача ҳар бир ўйинга 3,51тадан карточка тўғри келади). 12та футболчи эса майдондан четлатилди (ўртача ҳар бир ўйинга 0,13тадан четлатиш тўғри келади).

Учрашув ҳакамлари 25 марта 11 метрлик белгини кўрсатишди. 22 ҳолатда (88 фоиз) тўп дарвозага киритилди. 3 вазиятда эса тўп дарвозага “киришни” хоҳламаган. Пенальтини голга айлантира олмаганлар рўйхати: Сухроб Бердиев “Сўғдиёна”, Фарҳод Тожиев “Локомотив” ва Андрей Власичев “Қизилқум”.

Биринчи даврада икки нафар дарвозабон пенальтиларни қайтаришга эришишган. “Гулистон” посбони Илҳом Жуманов Фарҳод Тожиевнинг зарбасини ушлаб олган бўлса, “Динамо” дарвозабони Андрей Мельничук Андрей Власичевнинг зарбасини бартараф этишга эришди. Александр Меленчук (“Сўғдиёна”) дарвозасига 3 марта пенальти белгиланди, уларнинг барчаси голга айланди.

XXII миллий чемпионатда ҳозиргача 6та автогол қайд этилди. Қаҳрамон Маҳаммаджонов («Навбаҳор»), Дарко Станоевич («Олмалиқ»), Фарруҳ Турдиалиев («Нефтчи»), Жасурбек Отажонов («Гулистон»), Асил Бегимқулов («Сўғдиёна») ва Боян Миладинович («Пахтакор»)лар ўз дарвозаларига гол уришган.

Мавсумда бугунгача 29та дубл қайд этилди. 25 футболчи бир учрашувда икки (дубл) марта гол киритишган. Фарҳод Тожиев («Локомотив») бундай натижани 4 бор қайд этди! Олександр Пишур («Бунёдкор»)  бундай натижага икки бор эришди.

Дастлабки даврада бир учрашувда бир футболчи учта гол уриш ҳолати тўрт бор қайд этилди. Фарҳод Тожиев («Локомотив») бундай натижага икки бор эришди! Бундан ташқари Артур Геворкян («Насаф») ва Олександр Пишур («Бунёдкор») биттадан хет-трик қайд этишди.

Беллашувларини жами 426895 мухлис бевосита ўйингоҳларда томоша қилди. (ўртача ҳар бир ўйинга 4691тадан тўғри келади).

Энг кўп томошабин «Гулистон» – «Олмалиқ» учрашувига ташриф буюрди – 14121та. Энг кам томошабин эса «Бухоро» – «Қизилқум» учрашувига ташриф буюрган – 156та.

Мухлислар тўплаш борасида «Гулистон» жамоаси пешқадамликни қўлга киритди – 90922. «Нефтчи» эса 87631 кўрсаткич билан иккинчи бўлди. Самарқанднинг «Динамо» жамоаси 69488 натижа билан учинчи ўринни банд этди. «Қизилқум» эса кам мухлисга эга – 34808.

«Гулистон» жамоаси ўз майдонида ҳам энг кўп ишқибоз тўплаган – 57465та. «Бунёдкор» бу борада энг паст кўрсаткичга эга бўлди – 15244.

Сафар ўйинларида «Локомотив» жамоасининг (43814) мухлиси кўп. Сафарда «Қизилқум»нинг мухлислари энг оз – 15294.

XX миллий чемпионатда 91 учрашувдан 18 тасида йирик ҳисоб қайд этилди. Чемпионатнинг энг йирик ҳисоби «Насаф» – «Қизилқум» (ҳисоб – 7-1, 12-тур).

Бўлиб ўтган 91 учрашув 15 хил натижа билан якунланди. 1:0 ҳисоби энг кўп – 21 марта, 2:1 – 14 марта, 3:1 – 11 марта, 2:0 – 10 марта, 3:0 – 8 марта, 1:1 – 7 марта, 0:0 – 5 марта, 4:1, 4:3, 4:0 – 3 мартадан, 5:1 – 2 марта, 2:2, 5:0, 3:2 ва 7:1 – 1 мартадан учради.  
  

Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика