UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Бошкович: "Ғалаба қозондик, аммо биз кўрсатган ўйинимиздан хафаман"  0 19:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон – Эрон 0:1 (матнли трансляция)  3 19:02Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Сўғдиёна" 2:3. Highlights  0 19:00U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон ярим финал йўлланмаси учун Саудия Арабистони билан курашмоқда (матнли трансляция)  68 18:45Ўзбекистон Кубоги. "Арал" "Цемент"чига "хоҳлаганича" гол урди, "Қўқон-1912" "Жиззах"ни ютолмади ва гуруҳда қолиб кетди  2 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд – илк финалчи, Тожикистон 3-ўрин учун ўйнайди  6 18:30Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" "Сўғдиёна"га мағлуб бўлди, лекин кейинги босқичга йўлланма олди  33 18:26Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Металлург" муроса кўчасини танлади  9 17:57Ўзбекистон олимпия термаси "Халифа" стадионига етиб келди!  11 17:07U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувига превью. Саудияни бир маротаба ютганмиз, улар эса бизни уч марта  5 16:58Кварацхелия янги мавсум "Барселона" футболчисига айланиши мумкин  4 16:32"Оч бўрилар" овга чиқмоқда  9 16:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистондан мағлуб бўлган Вьетнам Қирғиз Республикасига ҳам ютқазди  7 15:59U-23 Осиё Кубоги. Индонезия Корея Республикасини мусобақадан чиқариб юборган драматик ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:40Ўзбекистон футзал МТЖ Эронга қарши қандай либосда ҳаракат қилади?  1

Бир гуруҳ футбол мухлислари "Нефтчи"га миннатдорчилик хати йўллашди Янгиликлар

Бир гуруҳ футбол мухлислари "Нефтчи"га миннатдорчилик хати йўллашди

Куни кеча “Нефтчи ПФК” офисига Фарғона вилояти Боғдод туманида истиқомат қилувчи “Нефтчи”нинг бир гуруҳ футбол мухлисларидан миннатдорчилик хати келди. Мазкур хатда шундай сўзлар битилган.
- Ассалому алайкум “Нефтчи” футбол жамоасининг меҳнатсевар, мухлиссевар ҳамда жонкуяр раҳбарлари. Сизларни вилоятимиз шаъни бўлмиш “Нефтчи”нинг тақдири, келажаги ҳақида жон куйдириб, олиб борилаётган оқилона сиёсатларингиз барчамизни мамнун этмоқда. Тан олиб айтиш лозим, “Нефтчи” жамоаси тарихида шу даврга қадар давралар оралиғида жамоани кучайтириш учун бундай катта ислоҳотлар, ўзгаришлар содир этилмаган эди. Биз клубнинг ашаддий мухлислари сифатида 70 км масофани босиб ўтиб, ҳеч бир ўйинни ўтказиб юбормай бевосита стадионда томоша қилиб борамиз. Клуб раисининг мухлислар учун матбуот орқали билдираётган фикрлари, жонажон жамоамиз учун жон куйдираётганидан барчамизнинг бошимиз осмонга етди. Сиздек жонкуяр раҳбар бор экан, “Нефтчи”нинг шонли тарихи яна такрорланади ҳамда вилоятимиз кўчалари барамларга ўланади.  Сизларнинг аниқ мақсад сари тузган режаларингиз амалга ошишини Оллоҳдан сўраймиз ва биз мухлисларингиз сизларнинг доимо қўллаб-қувватлаймиз.  Олға “Нефтчи”.

Сизларга чуқур эҳтиром билан “Нефтчи” жамоасининг бир гуруҳ ашаддий мухлислари:
Қ. Насриддинов
Б. Ҳайдаров
Ф. Мирзакаримов
И. Маматов
М. Эрматов
Ш. Деҳқонов
Б. Умаров
Р. Ҳайдаров
Ў. Маматқулов
 И. Аҳмаджонов
 А. Насриддинов
 М. Маҳкамов
 Б. Қўчқоров
 Д. Эгамов
 У. Холматов
 Ш. Қаҳҳоржонов
 Э. Асқаров
 Ш. Мухлмов
 Д. Ҳожиматов
 Д. Абдуллаев
 Х. Эргашев
 М. Йўлбарсов
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика