29 dec 17:20
News

Биласизми? "Насаф" мураббийи иккинчи марта йил лауреати бўлди

Куни кеча ЎФФ 2013 йилги энг яхшиларни тақдирлаш маросимини ўтказганидан барчанинг хабари бор.
Унга кўра Қаршининг "Насаф" клуби бош мураббийи Рўзиқул Бердиев 2013 йилнинг энг яхши мураббийи деб топилди.

Эътиборлиси сўнгги уч йилда бу совринга фақат терма жамоа мураббийлари сазовор бўлиб келишганди. Ўтган йил Ўзбекистон миллий терма жамоаси устози Миржалол Қосимов, 2011 йилда эса миллий терма устози Вадим Абрамов, ундан олдинги йилда эса ўсмирларимиз бош мураббийи Алексей Евстафеев энг яхши бўлганди.

Сўнгги бор 2009 йил "Олмалиқ" бош мураббийи Игорь Шквирин энг яхши бўлган эди.

1996 йилдан буён топширилиб келаётган бу совринни қўлга киритиш бўйича рекордчи Юрий Саркисян. "Нефтчи"нинг собиқ устози 5 марта Ўзбекистонда тенгсиз бўлган. Кейинги ўринда 3 бор лауреат бўлган Виктор Жалилов қайд этилган. Қолган барча мураббийлар бу совринга фақат бир мартадан эга бўлишган холос.

2013 йил "Насаф" бош мураббийи иккинчи бор тенгсиз бўлди. 2000 йилда "аждарлар" устози Бахром Ҳакимов йилнинг энг яхши мураббийи бўлганди.


«Энг яхши мураббий 1996-2013»
1996 - Виктор Жалилов (“Навбаҳор”)
1997 - Рустам Мирсодиқов (“Дўстлик”)
1998 - Юрий Саркисян (“Нефтчи”)
1999 - Юрий Саркисян (“Нефтчи”)
2000 - Баҳром Ҳакимов (“Насаф”)
2001 - Юрий Саркисян (“Нефтчи”)
2002 - Виктор Жалилов (“Пахтакор”)
2003 - Юрий Саркисян (“Нефтчи”)
2004 -Тачмурад Агамуродов (“Пахтакор”)
2005 - Виктор Жалилов (“Машъал”)
2006 - Юрий Саркисян (“Нефтчи”)
2007 - Рауф Инилеев  (Ўзбекистон миллий терма жамоаси)
2008 - Ахмад Убайдуллаев (Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси)
2009 - Игорь Шквирин (“Олмалиқ”)
2010 - Алексей Евстафеев (Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси)
2011 - Вадим Абрамов (Ўзбекистон миллий терма жамоаси)
2012 - Миржалол Қосимов (Ўзбекистон миллий терма жамоаси/“Бунёдкор”)
2013 - Рўзиқул Бердиев (“Насаф”)


Нарзулла Сайдуллаев.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook