14 oct 12:48
News

Бентеке қишда "Ювентус"га ўтадими?

"Астон Вилла" ҳужумчиси Кристиан Бентеке "Ювентус"нинг қишги трансфер мавсумдаги асосий мақсадига айланди, дея хабар бермоқда Calcio Mercato.
Туринликлар январда яна бир ҳужумчи билан таркибларини кучайтиришни ният қилишган. Аввалроқ "Юве" қишда "Анжи"дан Ласина Траорени сотиб олиши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ бош мураббий Антонио Конте эътиборини Бентекега қаратмоқда.

"Астон Вилла" футболчи учун 20 миллион евродан кўпроқ сўраяпти. 22 ёшли бельгияликка "Рома", "Лацио", "Интер" ва "Реал" клублари ҳам қизиқмоқда.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook