Latest news

31 oct 16:13
News

Бенитес: "Яхшиси футбол ҳақида гапирайлик, ҳакамлик ҳақида эмас"

"Наполи" бош мураббийи Рафаэль Бенитес Италия чемпионати 10-туридан щрин олган "Фиорентина"га қарши ўйиндан кейин (2:1) матбуот анжуманида иштирок этди.
Ўйин якунига яқин бахсли вазият юзага келди: "Фиорентина" ярим ҳимоячиси Хуан Куадрадо рақиб жариима майдонида симуляция ишлатди деб топилиб, иккинчи сариқ карточкасини олди ва майдонни тарк этди. Бенитесдан ушбу вазиятга изоҳ беришини сўрашди.

"Бу жуда муҳим ўйин бўлди. Биз тўп билан яхши ҳаракатландик, ҳимояда яхши ўйнадик, характер кўрсатдик. Пенальти? Бу ҳақида ярим соатлаб гапириш мумкин. Лекин мен масалан, "Рома"га қарши ўйинда бизнинг дарвозамиз томон белгиланган 11 метрликни муҳокама қилмаяпман-у. Биз бутун эътиборимизни ўз ўйинимизни таҳлил қилишга қаратишимиз керак. "Рома" ва "Ювертус" билан чемпионлик учун курашишни истасак, ҳар бир футболчимиз имкониятларидан максимум фойдаланишимиз керак", деди Бенитес.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook