UZ

Сўнгги янгиликлар

21:58"Валенсия" – "Реал Мадрид". Бошланғич таркиблар маълум32 21:52Европа лигаси. "Сент-Этьен" – "Манчестер Юнайтед" ва бошқа ўйинларнинг асосий таркиблари3 21:52Эмер Топрак: "Якуний ҳисоб бизни қониқтирмади"0 21:29"Реал" Юлиан Брандтга қизиқмоқда2 21:08"Барселона" ёзда Бельеринни сотиб олишга уриниб кўради9 20:43Алексис Санчес "Милан" диққатини тортди7 20:19Антони Марсьяль: "Клубда узоқ вақт қолмоқчиман"8 19:48Клаудио Раньери: "Севилья"га қарши ўйинда биз яққол аутсайдермиз"11 19:26Даниэль Старриж умумий гуруҳ машғулотларига қайтди1 19:04Пирогхўр дарвозабонга супермаркетда иш таклиф қилишди10 19:03ОЧЛ. "Бунёдкор" 1-турда Ғарб минтақасида энг кўп аниқ зарба берган жамоа бўлди48 19:02ОЧЛ. Сколари аёл мураббий жамоасини шарманда қилди13 18:55Olamsport: Чемпионлар залидаги Фазлиддин, Омонмуродова ўйинида рекорд ва бошқа хабарлар0 18:45Футболчилар ижтимоий тармоқларда7 18:29“Локомотив” “Ал Аҳли”га қарши баҳсга тайёргарликни бошлади24

17 апр 17:10
Янгиликлар

Бэйл vs Неймар ҳисоб-китоблари

Мавсум аввалида иккита энг катта шов-шувли трансферлар амалга оширилган эди. "Реал" Бэйлни, "Барселона" эса Неймарни танлаган эди.

Куни кеча Испания кубоги финалида "Реал" - "Барселона" жамоалари ўзаро баҳслашишди. Финалда Роналдо майдонга туша олмаганидан хабарингиз бор. Роналдонинг энг катта рақобатчиси Лионель Месси эса кечаги ўйинда майдонда ҳаракат қилди. Лекин кўпчилик ушбу футболчини нечинчи ўйиндирки майдонда "кўрмаяпти". Испания финалидаги "Эль класико"да бу сафарги катта қарма-қаршилик Месси - Роналдо бўлмади. Бири майдонга туша олмади ва яна бири ўзини яхши томонларини кўрсата олмаяпти. Мавсум аввалида "Реал" ўз сафига Гарет Бэйлни, "Барса" эса Неймарни сотиб олишган эди. Ушбу трансферладан кейин "Эль класико"да янги катта-кичик Бэйл - Неймар қарама-қаршилиги пайдо бўлди. Табиийки, ушбу икки футбол юлдузларининг кўрсатаётган ўйинлари ва трансфер сўммаси кўпчилик томонидан муҳокама қилина бошланди ва ҳалигача бу мавзу давом этиб келмоқда.


Кечаги финалда энг асосий фигура Роналдо-Месси эмас, балки Неймар - Бэйл бўлди десак муболаға бўлмайди. Энг қизиғи, Испания кубоги финали тақдирини айнан биз санаб ўтган футболчилардан бирининг ажабтовур ҳаракатию, ақл бовар қилмас тезлиги эвазига киритилган супер голи ҳал этгани ҳам эътиборга молик. Ким кучли Бэйл ёки Неймар? Бу саволга ҳар ким ҳар хил жавоб бериши мумкин. Лекин статистика бунга аниқроқ ва батафсилроқ жавоб бера олиши мумкин. Шунга асосланиб қандайдир хулоса чиқарса бўлади. Статистикага ўтишдан олдин эса бир нарсага эътибор қаратиб ўтишни истардим. Кечаги финалда "Реал" ўзининг асосий юлдузи Роналдосиз ўйнади. Лекин учрашувга сўнгги нуқтани қўйишда унинг жамоадоши Бэйл фаоллик кўрсатди ва Криштианонинг йўқлигини билдирмади. Неймар эса Месси билан бирга майдонга тушди. Унда ҳам имкониятлар бўлди. Аммо Гарет сингари бу вазиятлардан наф чиқара олмади. Айниқса учрашув сўнггидаги зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтгани "Барселона" мухлислари юракларини бир ўйнатиб ўтди. Балки Роналдонининг ўйнай олмагани Бэйл учун фойдали ёки қўшимча куч билан ҳаракатланишига асосий сабаблардан бири бўлгандир. Неймарда эса аксинча. Мессининг майдонда борлиги унинг ўзини тўлиқ кўрсатишига тўсқинлик қилаётгандир. Бу энди бошқа масала. Гарет Бэйл кечаги ўйин қаҳрамони сифатида ўз жамоаси билан илк совринини қўлга киритди ва унда бу совринлар сонини ошириш имконияти яна сақланиб қолган. Неймарда эса аксинча. Унда фақатгина Испания чемпионлигини қўлга киритиш имконияти бор. У ҳам бўлса жуда кам миқдорда. Қолганини эса вақт қўрсатади. Биз эса ушбу футболчиларнинг статистикаларига назар соламиз. Аслида қайси футболчи ўз трансферини оқлаб, жамоасига фойда келтирмоқда?


Гарет Бэйл - Испания чемпионати
Ўтказган ўйинлари: 25
Ўтказган дақиқаси: 1889
Голлари: 14
Голли узатмалари: 12
Тўп узатиш аниқлиги: 76%
Дарвоза томон зарбалари: 64
Дарвоза томон аниқ зарбалари: 29
Тўп узатмалари: 659

Гарет Бэйл - Испания кубоги

Ўтказган ўйинлари: 5
Ўтказган дақиқаси: 387
Голлари: 1
Голли узатмалари: 0

Гарет Бэйл - Чемпионлар лигаси

Ўтказган ўйинлари: 9
Ўтказган дақиқаси: 646
Голлари: 5
Голли узатмалари: 3
Тўп узатиш аниқлиги: 82%
Дарвоза томон зарбалари: 26
Дарвоза томон аниқ зарбалари: 12
Тўп узатмалари: 231

Жами ўтказган ўйинлари: 39
Жами голлари: 20
Жами голли узатмалари: 15



Неймар - Испания чемпионати
Ўтказган ўйинлари: 25
Ўтказган дақиқаси: 1711
Голлари: 9
Голли узатмалари: 8
Тўп узатиш аниқлиги: 84%
Дарвоза томон зарбалари: 54
Дарвоза томон аниқ зарбалари: 30
Тўп узатмалари:  945


Неймар - Испания кубоги

Ўтказган ўйинлари: 3
Ўтказган дақиқаси: 208
Голлари: 1
Голли узатмалари: 0



Неймар - Чемпионлар лигаси

Ўтказган ўйинлари: 10
Ўтказган дақиқаси: 774
Голлари: 4
Голли узатмалари: 3
Тўп узатиш аниқлиги: 86%
Дарвоза томон зарбалари: 26
Дарвоза томон аниқ зарбалари: 13
Тўп узатмалари: 419

Жами ўтказган ўйинлари: 38
Жами киритган голлари: 14
Жами голли узатмалари: 11

Статистика шуни айтмоқдаки, айни пайтда Бэйл ўзига ишлатилган пулларни оқламоқда.
Футболчиларнинг ўзаро таққослаганда, катта фарқ билан "Тоттенхэм"нинг собиқ футболчиси устунлик қилмоқда. Флорентино Перес футбол тарихидаги энг қиммат футболчи қилган Гарет Бэйл айни пайтда жуда аъло даражадаги формада. лекин Ҳали олдинда Испания чемпионати ва Чемпионлар лигасидаги ҳал қилувчи муҳим ўйинлар кутиб турибди. Асосий масалалар энди ҳал бўладиган палла яқинлашмоқда. Неймар эса энди бор куч-ғайратини примьерода сарфлашига тўғри келади. Бу икки футболчини иқтидорига шак-шубҳа бўлиши мумкин эмас. Дебют мавсумда эса Гарет Бэйл кўпроқ ёрқинроқ ўйин кўрсатмоқда.


Шаҳбоз Беғамов

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

ОЧЛ-2017. "Локомотив" мусобақани мағлубият билан бошлади
ОЧЛ-2017 дастлабки туридан ўрин олган "Ал Таавон" -... 399
"Бунёдкор" ҳам Саудия Арабистонидан қуруқ қайтди
ОЧЛ 1-туридан ўрин олган "Ал Аҳли" - "Бунёдкор"... 401
Танлов. Бугунги ўйинда "Локомотив" таркибини топинг ва ОЧЛ ўйинига чипта ютиб олинг
Бугун Осиё Чемпионлар лигасида гуруҳ баҳсларига старт берилади. 127
Габулов: "Пахтакор" юқори даражали клуб эмас"
Туланинг "Арсенал" клуби посбони Владимир Габулов... 86
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: