Latest news

00:30Брендомания. Эл-Классико қайси йўл билан ЛаЛигага бўлган қизиқишни орттиряпти (тўлиқ)11 00:23Англия. Варди «Манчестер Сити»ни «ёрварди»51 00:23Чемпионат Англии. Варди обыграл «Манчестер Сити»1 00:15"Реал Мадрид" – "Депортиво". Таркиблар маълум69 00:03Франция. Фалькаонинг учта голи «Бордо»ни таслим қилди18 00:03Чемпионат Франции. «Монако» разгромил «Бордо» 0 23:55Арсен Венгер: "Жиру "Арсенал" билан шартномасини узайтиришини истайман"6 23:27Olamsport: Ригада боксчиларимиз муваффақиятли иштирок этмоқдалар, Дўсматов йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимига таклиф қилинди ва бошқа хабарлар0 23:00"Тоттенхэм" ва "Ливерпуль" Хавьер Эрнандес учун курашга қўшилди30 23:00"Тоттенхэм" и "Ливерпуль" поборются за Хавьера Эрнандеса0 22:42Расмга изоҳ беринг 58 22:42«Милан» Тевесга қизиқиб қолган2 22:42«Милан» интересуется Тевесом0 22:30ВИДЕО. "Бавария" - "Вольфсбург" 5:00 22:21Испания. «Реал Сосьедад» «Валенсия»дан устун келди1

17 feb 16:16
News

Бебето ҳақида бешта факт (видео)

16 февраль куни собиқ футболчи Бебето 50 ёшга тўлди. Қуйида Жаҳон чемпиони бўлган футболчининг ҳаётидаги энг асосий фактларни тақдим этамиз.
КАШФИЁТЧИ
Ажойиб тўпурар Бебето фақатгина ўз ўйинлари билан тарихда из қолдирмаган. 1994 йилги Жаҳон чемпионатида у голландларга қарши ўйинда гол уриб, қўлида ёш болани тебратаётганини акс эттирган эди. Чунки ўша ўйиндан бир неча кун олдин Бебето ўғилли бўлганди. Голнинг бундай тарзда нишонланиши йигирма йил олдин ҳеч кимнинг хаёлига ҳам келмаган, аммо ҳозир кўплаб футболчилар буни одат қилиб олишган.

БРАЗИЛИЯЛИК МАТТЕУС
Бебето гол урган пайтда нишонлаган ўғли кейинчалик футболчи бўлди. Машҳур немис ярим ҳимоячиси номига унинг исмини Маттеус деб аташди. У ҳозирда 19 ёшда бўлишига қарамай, бундан икки йил олдин “Фламенго” клуби таркибида ўйнаганди. Мутахассислар Бразилия терма жамоасида тўп тепаётган кичик Бебетонинг келажаги порлоқ эканини таъкидлашмоқда. 
 



МАШЪУМ ПЕНАЛЬТИ
Бебетонинг юлдузли онлари 90-йиллар “Депортиво”да ўтди. Ўйинчи “Васко да Гама”дан “Депортиво”га ўтган йили биринчи мавсумнинг ўзидаёқ 29та гол уришга эришган. Кейинги йил эса “Валенсия”га қарши ҳал қилувчи ўйинда “драма” иштирокчисига айланди. “Депор” ғалаба қозонган тақдирда чемпион бўлиши керак эди. Ҳисоб тенг бўлган бир пайтда ҳакам “кўршапалаклар” дарвозаси томон пенальти белгилади. Жамоасида пенальтиларни асосан Бебето амалга оширсада, ўша куни у рақиб дарвозаси томон зарба беришни истамади. Тўпга Жукич яқинлашди ва зарба берди, аммо дарвозабон тўпни қайтарди. Охир-оқибат чемпионликни “Барселона” илиб кетди...


БЕБЕТО – РОНАЛДОГА ЁРДАМ БЕРДИ
Бебето Бразилия терма жамоаси сафида 75 ўйин ўтказди ва 39та гол урди. 1994 йилги Жаҳон чемпионатида у Ромарио билан жуфтликда рақиб ҳимоясини парчалаб ташлади ва мамлакатига тўртинчи кубокни олиб берди. Орадан тўрт йил ўтгач эса у Франция майдонларида Роналдога ёрдам берди. Ушбу феномен финалдан ташқари барча ўйинларда мўжиза кўрсатди.


БЕБЕТО – РОНАЛДОГА ҚАРШИ
Ўйинчилик фаолиятини тугатгач мураббий бўла олмаган Бебето, сиёсатга ўтиб кетди. У эски ўртоғи Ромарио каби оппозицион қарашларга эга эмасди. Бебето Ромарио сингари жаҳон чемпионатининг ташкилотчиларини танқид қилмади, балки бўш пайтларида футбол ўйнади холос. Кейинчалик унинг йўли яна Роналдо билан кесишди. Бу галги тўқнашувда улар жамоадош сифатида эмас рақиб сифатида майдонда ўйнашди.

 
sport-express.ru сайтидан Муродов Миразиз таржимаси.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook