UZ

Сўнгги янгиликлар

20:00Руслан Аҳмедов: "Биз натижа учун ўйнаяпмиз. Чиройли ўйин иккинчи даражали"  0 19:55Суперлига. "Динамо" – "Металлург" 0:1 (матнли трансляция)  6 19:50Улуғбек Бақоев: "Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради"  4 19:33Кварацхелия "Наполи"дан кетмоқчи эмас  2 19:11"Арсенал" Йозуа Киммихга қизиқмоқда  6 18:15ПРО лига. Тошкентда ўтган "Бухоро" - "Хоразм" учрашувида дуранг қайд этилди  14 17:43Винченцо Итальяно мавсум охирида клубдан кетади  0 17:25Альфонсо Дэвис "Бавария" билан янги шартнома имзоламайди  0 17:01"Бунёдкор" янги бош мураббий номини эълон қилди  13 16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  10 15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  4 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  1 14:38Парехо Винисиус ҳақида: "Ажойиб спортчи, аммо ўйинчилар ўзини футболга бағишлаши керак. Мени пиёниста дейишарди, лекин бунга эътибор бермаганман ва жавоб қайтармаганман – бундай одамлардан юқорироқ бўлиш зарур"  3 13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  5

Бахтиёр Қамбаралиев: "Иорданияни бемалол юта оламиз" Янгиликлар

Бахтиёр Қамбаралиев: "Иорданияни бемалол юта оламиз"

Футболчилик даврида ҳимоячи вазифасини бажарган Қамбаралиевга ҳам миллий терма жамоа либосини кийиш насиб этган.
Бугунги кунда биринчи лига вакили "NBU-Осиё" мураббийлар штабида фаолият юритаётган собиқ футболчи, бош жамоамиз таркибида 16та ўйин ўтказган (1252 дақиқа) ва бир бор ўз ҳисобига гол ёзиб қўйган.

- Иордания билан дастлабки ўйин биз учун қониқарли натижа билан якун топишини истагандик. Якунда шундай ҳам бўлди. Аслида йигитларимиз Амманда ғалаба қозонишлари ҳам ҳеч гап эмасди. Учрашувни бошқариш тўлиқ футболчиларимиз томонида бўлди. Иордания ютса бўладиган рақиб эканлиги ўйин давомида шундоқ кўзга ташланди. Рақиб чўчитадиган даражада эмас экан. Шу боис ўйлайманки, уларни Тошкентда кечадиган баҳсда бемалол юта олмамиз. Шахсан мен бунга тўлиқ ишонаман.

- Афтидан дуранг футболчиларимиз учун қониқарли эди шекилли, улар асосан шу ҳисобни ушлаб қолиш учун тўп сургандек таассурот қолдирди. Иккала жамоада ҳам гол уриш учун жиддий вазиятлар содир этилмади. Битта хато эвазига ўз дарвозамиздан тўп ўтказиб юбордик. Қолган вақт давомида иорданияликларга айтарли имконият қолдирмадик. Ғалаба қозонишимиз учун эса озгина омад етишмади деб ўйлайман.

- Менимча учрашувнинг энг яхши ўйинчиси Сервер Жепаров бўлди. Шунингдек Жасур Ҳасановнинг ҳаракатларини ҳам аълоҳида кўрсатган бўлардим.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика