23 oct 23:22
News

Бахтиёр Намозов Қитъалараро Кубок ўйинларини бошқаради

Шу йилнинг 19 ноябрь куни Дубайда пляж футболи бўйича Дубай Қитъалараро Кубоги турнири старт олади.
Дунёнинг етакчи терма жамоалари иштирок этадиган мазкур турнир ўйинларини бошқариб борадиган ҳакамлар орасида, ўзбекистонлик ФИФА рефериси Бахтиёр Намозов ҳам бор.

Таъкидлаш жоиз, Бахтиёр Намозов, Ўзбекистон вакиллари орасида пляж футболи бўйича ягона ФИФА ҳаками саналади. Намозов шу йилнинг сентябрь ойида Таитида бўлиб ўтган пляж футболи бўйича жаҳон чемпионати баҳсларида ҳам ҳакамлик қилган эди.

Маълумот ўрнида, бу йилги Қитаълараро Кубок мусобақасида мезбон терма жамоадан ташқари амалдаги жаҳон чемпиони - Россия, шунингдек, Бразилия, Марокаш, Швейцария, Мексика, Эрон ҳамда Италия терма жамоалари ғолиблик учун курашади.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook