UZ

Сўнгги янгиликлар

20:07Суперлига. ОКМК - «Бунёдкор» 0:0 (Матнли трансляция)  2 20:00Суперлига. "Қизилқум" – "Локомотив" 0:0 (матнли трансляция)  4 19:45"Ливерпуль" "Ювентус" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 19:19"Челси" ва "Атлетико" "Атланта Юнайтед" ўйинчисига даъвогар  1 18:43"Манчестер Юнайтед" ва "Атлетико" "Болонья" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 18:00Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин"  13 17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  4 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  1 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  2 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  1 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  9

Бахтиёр Давлатовни хотирлаб Янгиликлар

Бахтиёр Давлатовни хотирлаб

Мен янгиерлик Бахтиёр Давлатовнинг ўйинларини кўрган эмасман. Фақат ўз даврининг энг яхши тўпурар ҳужумчиларидан бири бўлганини биламан холос.
“Машъал” футбол клубига энди ишга кирган кезларим Бахтиёр ака аллақачон футболчилик фаолиятини тугатиб, “Машъал”нинг Тошкентдаги маъмури сифатида фаолият юритиб келаётганди. Шу-шу Муборакда иш бошлаганимдан сўнг Бахтиёр Давлатов билан танишдим.

Бахтиёр ака ҳаётда анча очиқкўнгил, софдил одам эди. У киши орамиздан анча эрта кетди. Ҳаёт бўлганида 44 ёшни қарши олган бўларди. У кишининг енгил машинасида бир-икки марта Янгиерга бориб келганимизни жуда яхши эслайман. Йўл бўйи фақат футбол ҳақида гаплашиб кетардик. Бахтиёр ака футболни жуда яхши тушунар, мулоҳазалари ҳам анча ўткир эди. Ўзи ҳам ҳужумчи бўлгани учун бўлса керак, ҳозирги ҳужумчилардан жуда кўп нолирди. Олий лигамизда ҳар ўйинда гол урадиган ҳужумчилар камайиб кетди дерди.

Бахтиёр ака машинани тез ҳайдашни яхши кўрарди. Радар бўлмаган жойларда “Epica”ни учириб кетарди. Ахир ўзи ҳам тезкор ҳужумчи бўлган экан-да. Бахтиёр Давлатовнинг вафот этганини эшитиб тўғриси карахт аҳволга тушиб қолдим. Тўғри, унинг соғлиги безовта қилаётгани ҳақида эшитгандим. Бундан икки-уч йилча олдин операция ҳам бўлганди. Бахтиёр ака ўша операциядан кейин анча эҳтиёткор бўлиб қолганди. Режимга қаттиқ амал қиларди. Бундай ўйлаб қарасам, у киши билан охирги бор кўришганимизга ҳам анча бўлибди.

Ўз даврининг ёрқин ҳужумчиларидан бири Бахтиёр Давлатов энди орамизда йўқ. Тўпурар ҳужумчи жуда кўпчилик билан яқин муносабатда эди. Айниқса, “Машъал” футбол мактабида болалар мураббийи бўлиб ишлаётган Вали Келдиев билан жуда қалин алоқада эди. Барча Давлатовлар сингари Бахтиёр ака ҳам бошқаларни ҳурмат қиладиган инсон эди. Ўтган йилнинг ёзида “Машъал” Тошкентда “Металлург” билан ўртоқлик учрашуви ўтказганди. Фотоархивимга қараб қуйидаги суратни топиб олдим. Ўша ўйинни кўриш учун Бахтиёр Давлатов ҳам келган экан. Ҳаёт – нақадар бешафқат, Сиз суратда кўриб турган Шамил Толипов билан Бахтиёр Давлатов (сариқ формада) яқин-яқингача орамизда эдилар. Афсуски, улар энди йўқ. Жойлари жаннатда бўлсин.
 

Хайрулла ХОЛИҚОВ.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика