UZ

Сўнгги янгиликлар

03:37Европа лигаси. “Фиорентина”, “Астра”, “Тоттенхэм” ва “Лудогорец” мусобақа билан хайрлашди3 03:17Европа лигаси: “Олимпиакос”, “Рома”, “АПОЭЛ”, “Бешиктош”, “Андерлехт”, “Аякс” ва “Ростов” кейинги босқичда4 03:00“Лестер” Раньери билан хайрлашди9 23:50“ПСЖ” президенти: “Вератти сотилмайди”3 23:40“Ювентус” Диего Симеонени Туринга олиб келмоқчи1 23:30“Валенсия”дан учралган мағлубиятдан кейин Роналду жамоадошларидан бирига бақирди15 23:18Руни қишда “Манчетер Юнайтед”дан кетмайди2 23:12Славен Билич: “Кэрролл “формада” бўлса, у мен учун топ ҳужумчи”0 23:07Андижонлик ишқибозлар диққатига!4 21:51"Челси" ва "Манчестер Сити" ёзда Бонуччи учун курашади4 21:27"Реал" 2 ой ичида ўтган йилгидан кўпроқ ютқазди14 21:03Санти Касорла учун мавсум тугади3 20:38Хорхе Сампаоли: "Лестер"ни йирикроқ ҳисобда ютишимиз мумкин эди"10 20:13Костас Манолас "Интер" диққатини тортди2 19:51"Барселона"га Кайл Уокер керак14

06 апр 19:21
Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: "Ўзбекистоннинг энг кучли клубларидан бирини мағлуб этдик"

"Навбаҳор" - "Насаф" (1:0) учрашувидан сўнг майдон эгалари бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Нефтчи"га қарши ўйиндаги дуранг биз учун мағлубиятдек туюлди. Мухлисларнинг кўпчилиги ўша ўйиндан фожиа ясашди. Баъзилари хатто телефон қилиб яхши жамоа туза олмадинг деганлар ҳам бўлди. Бугунги ғалаба танқидчиларга муносиб жавоб бўлди.

Йигитларга раҳмат айтмоқчиман, чунки "Насаф" Ўзбекистонинг энг кучли клубларидан бири. Ўтган йилнинг энг яхши мураббийи бўлган Рўзиқул Бердиев жамоаси бир неча йилдан буён бир таркиб билан ўйнаб келмоқда.

Ўтган ўйинга нисбатан томошабинлар ташрифи камайди. Шогирдларимга бугунги баҳсда ғолиб бўлсак мухлислар яна кўпайишини айтгандим. Шу боис ҳам "Насаф"ми ёки бошқа жамоами ғалаба учун майдонга тушгандик. Мухлислар ва раҳбарият олдида юзимиз ёруғ бўлди.

Жамоамиз бюджети у қадар катта эмас. Кўплаб футболчилар пулни биринчи ўринга қўйишмади. Уларнинг кўпчилиги ўзини кўрсатса терма жамоага чақирув олиши ҳам мумкин.

Таркибдаги барча футболчи мен учун бирдек, шу боис мавсум давомида барчага имкон берамиз. Азим Аҳмедов биринчи бўлимни ўзида жароҳат сабабли алмаштирилди. Алишер Маҳмудов эса охирги икки ўйинда майдонга тушмаганди, ҳозирча у 90 дақиқага тайёр эмас. Уни ўрнига тушган Аъзам Алиев ҳам катта ҳажмдаги ишни амалга оширди.  

Миржалол Қосимовнинг ўрнига "Бунёдкор"га ўтишим ҳақида мен ҳам эшитдим. Агар "қалдирғочлар" мураббийлар штабида бўлганимда бунга ишонсак бўларди. Бироқ мен "Навбаҳор" билан шартнома туздим ва бор эътиборим шу клуб билан боғлиқ.

Хуршид Хўжаев кейинги турда ўйнаши аниқ. У ва Дониёр Усмонов ҳам тенг кучли дарвозабонлар. Иккаласига мавсум олдидан имконият беришимни айтгандим. Ўтган турдаги кутилмаган гол Усмоновнинг бугун тушмаганига сабаб эмас.

Ҳали кўп ўйинлар олдинда, ишонаманки ҳужумчиларимиз ҳам гол уришни бошлашади. Шахбоз Эркинов жароҳат туфайли ўйнай олмади, уни ўрнига Абдумалик Абдуллаевни майдонга туширдим. Абдумалик гол урмаган бўлса ҳам катта ҳажмдаги ишни бажарди, - дейди Бахтиёр Ашурматов.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

"Бунёдкор" ҳам Саудия Арабистонидан қуруқ қайтди
ОЧЛ 1-туридан ўрин олган "Ал Аҳли" - "Бунёдкор"... 405
Испания. «Реал» «Валенсия»га ютқазди
Испания чемпионатининг 16-туридан ўрин олган қолдирилган ўйинида... 113
"Валенсия" – "Реал Мадрид". Бошланғич таркиблар маълум
Испания чемпионатининг қолдирилган ўйинларидан бири... 80
Андрей Микляев: "Ҳужум қилмай ғалаба қозониб бўлмайди"
ОЧЛ-2017 илк туридан ўрин олган "Ал Таавон" -... 75
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: