UZ

Сўнгги янгиликлар

00:00ЕЧЛ. "Боруссия Дортмунд" — "Атлетико Мадрид" (онлайн ҳисоб)  2 00:00ЕЧЛ. "Барселона" — ПСЖ (матнли трансляция)  31 23:57Эден Азарнинг укаси 2024 йил бошқа майдонга туша олмайди  0 23:42Россия кубоги. Файзуллаев гол уриб, ЦСКА ғалабасига ҳисса қўшди  3 23:22Абдусамад Дўрмонов: "Футбол ўйнаётган жамоа ҳар доим юқори ўринлар учун ҳаракат қилиши керак"  2 22:42U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея ўйин сўнгида ғалабани илиб кетди, Таиланд эса Ироқни аяб ўтирмади  4 22:25Дмитрий Ким: "Чиғатой"нинг мақсади ёш иқтидорларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  0 21:58"Барселона" мухлислари ПСЖ вакиллари яшаётган меҳмонхона яқинида мушакбозлик қилишди  10 21:31Улуғбек Бакаев: "Аввало гуруҳдан чиқиб олайлик"  3 21:06Наврўз Алимов: "Кучли жамоаларга қарши ўйинлар Биринчи лигада ёрдам беради"  2 20:30"Холматовнинг орзуси улкан нур ила қайноқ". Диёр Холматов U-23 Осиё кубоги олдидан ФИФАга интервью берди  18 20:23Ўзбекистон футзал терма жамоасининг асосий дарвозабони Осиё кубогини ўтказиб юборади  8 20:20U-23 Осиё кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган Япония Хитойни минимал ҳисобда енгди  0 20:08Тўрт нафар ҳакам дисквалификация қилиниб, жаримага тортилди  10 19:59"Реал" эртага Мбаппе трансферини эълон қиладими?  18

Бахтиёр Ашурматов: "Нега бундай тадбирлар кам эканлигини тушунмайман" Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: "Нега бундай тадбирлар кам эканлигини тушунмайман"

Кеча "championat.asia" сайтининг байрам тадбирида Сирдарёнинг "Гулистон" жамоаси бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ҳам иштирок этди.
Тадбир якунида эса мураббий ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

"Ҳаммаси ажойиб. Бундай тадбирлар нега кам эканлиги тушунмайман, ташкиллаштириш шарт! Бундай тадбирлар фақат футболга меҳр учун ишлайди. Сайт ижодкорларини ва барча ўқувчиларини 3 ёшлик айём билан табриклайман. Қисқа фурсат ичида ўз ўринига эга бўлган бу сайт намунали ишларни амалга оширмоқда" - дея тадбир ҳақидаги дастлабки фикрларини билдириб ўтади мураббий Ашурматов.

"Мухлислар билан биргаликда майдонда ҳаракат қилиш ғояси зўр ишланган. Бунда ҳамма бир-бирига яқинлашади. Уларнинг ўйинларини кузатиб ва улар билан майдонда ҳаракат қилиб яхши ўйин кўрсата оладиган мухлислар ҳам борлигига амин бўлдим.  Ҳамма бугун майдонда ҳаракат қилган мухлислардан сўраб кўрсак, футбол улар ўйлаганча осон эмаслигига амин бўласиз. Ана кўпчилик танқидчи мухлисларимиз ҳам бир-икки метрдан ҳам гол ура олишмади (кулади). Очиғини айтсак футболчига осон эмаслигини тушуниб етиш учун бундай тадбирлар ниҳоятда зарур. Улар фикр билдирганчалик осон футбол бўлмайди. Бундай тадбирларни кўпайтириш тарафдориман ва бажонудил иштирок этаман" - дея қўшимча қилиб ўтади Бахтиёр Ашурматов.

Ундан ташқари мураббий мухлисларни стадионга жалб этиш учун бу борада шундай ишлар зарурлигини ҳам таъкидлаб ўтади.

"Мана шундай тадбирларни қанчалик кўп ўтказсак стадионларимизга мухлислар ташрифи ҳам ошиб боради. Шу боис бундай ишларни кўплаб ташкил этиш жоиз. Шоулар давомида футболчилар билан яқиндан мулоқотда бўлади ва бунинг машаққатини ҳам татиб кўради. Бунда мухлислар футболчиларнинг ҳам ички дунёсига кириб боради ва уларнинг ҳам оддий инсонлигига амин бўлиб, кескин танқидий фикрлар камаяди" - дея фикрини билдириб ўтди.

"Футбол мухлислар учун ва қачон ёрдамимиз керак бўлса, лаббай деб жавоб беришга тайёрмиз. Мураббийлар ва футболчилар билиши керак ва ҳис қилиши керак. Футбол фақат мухлис учун ўйналади ва шунда кескин фикрлар камайиб алоқаларимиз мустаҳкамланади. Бунда Ўзбекистон футболи ҳам юқорилаб боради ва биз кутган даражага чиқишимиз мумкин"

Кечаги учрашувга об-ҳавони таъсири бўлмагани борасида ҳам фикрларни билдириб ўтади.

"Мени ўйлашимча битта жавоб. Йўқ таъсир ўтказмади. Ҳар қандай об-ҳавода ҳам майдонга чиқишга тайёр туришимиз ва буни мухлислар ҳам кўриши керак. Ёмғир ўз таъсирини ўйинга ўтказа олмади".

Ўйинда Ашурматов жамоаси мағлуб бўлди ва бу борада ҳам ўз фикрини айтиб ўтади.

"Ҳа албатта мағлубиятдан хурсандман дея олмайман. Биз ғалаба учун ҳаммамиз ҳаракат қилдик лекин мағлуб бўлдик. Мағлубиятимизга сабаб эса рақиб жамоамиз сафида кўпроқ футболчилар бўлгани боис бизга имкониятлар кам бўлди. Мухлислар билан футболчилар савияси кўринди. Айбни об-ҳаводан эмас жамоамиздан қидирсак яхши бўларди. Рақибмиз кучлироқ ўйин намоиш этгани боис улар ғалаба қозонди" - дея ўз сўзларини  якунлайди тадбир иштирокчиси Бахтиёр Ашурматов.

Ҳумоюн Давуров суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика