UZ

Сўнгги янгиликлар

08:55Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!»  0 08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  4 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  0 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   1 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Файҳа" 3:1   0 01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  41 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   4 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  7 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  6

Бахтиёр Ашурматов: “Кубокда биринчи лига жамоаларига қарши ўйнаш ҳам осон эмас” Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: “Кубокда биринчи лига жамоаларига қарши ўйнаш ҳам осон эмас”

Кеча Ғузорда “Шўртан” меҳмони бўлган “Навбаҳор” сафардан ғалаба билан қайтди.
“Лочинлар” бу ўйинга жиддий йўқотишлар билан борган бўлишларига қарамай якунда 2:1 ҳисобида ғалабаг эришди.
Учрашувдан сўнг наманганликлар устози Бахтиёр Ашурматовни суҳбатга чорладик.

- Очиғини айтганда, йигитларга ўйиндан олдин учрашув гарчи биринчи лига клубига қарши кечадиган бўлсада, бу каби Кубок баҳслари қизиқарли ва шу билан бирга осон бўлмаслигини айтгандим - дея гап бошлади Бахтиёр Ашурматов. - Ҳақиқатдан ҳам амалда шундай бўлди. “Шўртан” футболчилари шу куни мазмунли ва кули ўйин намойиш этди. Қолаверса ғузорликларнинг устози Мухтор Қурбоновнинг курашчан жамоа тузганини ҳамда бу мураббийни яқин келажакда Ўзбекистонда кўзга кўринган мураббийлар қаторидан жой олишини айтиб ўтишни истардим.

- Ҳар иккала жамоада бир қатор ҳавфли вазиятлар бўлди. Лекин шу куни омад биз томонда бўлди. Негаки мезбонлар 11 метрлик тўпидан унумли фойдалана олмади. Шогирдларим эса учрашув сўнггиларида ғалаба тўпини киритиб ўзимиз учун керак бўлган натижа билан қайтдик. Бутун ўйин давомида бир хил ўйин кўрсатишимиз қийин бўлди. Менимча ўйин стадионга келган мухлисларга ёқди.

- Кубок баҳсларида биринчи лига клубларига қарши ўйинлар қийин ва қизиқарли ўтишини мазкур босқичда гувоҳ бўлдик. Биринчи лига клублари ҳам кучли эканлигини амалда исботлади. Хусусан “Истиқлол”, “Хотира-79”, “Қўқон-1912”, “Оқ-тепа” каби жамоалар кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритишди. Албатта бу Кубок ўйинларига бўлган қизиқишни янада ортишига сабаб бўлди.

- “Шўртан” ўйини ҳақида фақат ижобий фикрдаман. Шавкат Насибуллаев Қаҳрамон Мухаммаджонов ҳимояда ишончли ўйин намойиш этди. Виктор Клишин ҳам олдинги чизиқда ҳимоячиларимизни бутун ўйин давомида саросимади ушлаб турди. Айнан ушбу тажрибали ҳужумчи учрашувда пенальти ишлашга ҳам эришди. Мухтор Қурбонов бошчилигида бу жамоанинг жорий мавсум яна олий лигага қайтишига ишончим комил.  

- Ростини айтсам, кейинги босқичда “Сўғдиёна” билан рўбарў келишимизни таҳмин қилгандим. Лекин “Истиқлол” сенсация қилиб олий лига вакилини Кубок ўйинларидан чиқариб юборди. Бундан кўриниб турибдики, Пскент жамоаси ҳам кучсиз эмас. Бу клубда таниқли мураббий Камол Жўнашев ишламоқда. Бу мураббий ҳам шу кунгача биринчи лиганинг бир нечта жамоаларида ишлаб маҳоратини ошириб бормоқда. Мураббий сифатида шуни айтишим мумкинки, бу жамоага қарши ўйинга йигитларимиз рақибни ҳурмат қилган холда майдонга чиқиб ғалаба учун бор кучларини бериб ўйнашлари керак. Олдиндан ғалаба бизники десак хато қилган бўламиз.

- Мамлакат Кубоги баҳларида раҳбарият томонидан олдимизга аниқ бир вазифа қўйилмаган бўлсада, биз ҳар бир ўйинга фақат ғалаба учун чиқамиз. Бизда аҳил жамоа тузилган. Қўл остимдаги футболчилар билан имкон қадар ҳар бир ўйинда ғалаба қозониб мухлисларимизни хурсанд этишга ҳаракат қиламиз. Кубокда навбатма-навбат ҳар босқични ижобий томонга ҳал этиш учун бор кучни ишга соламиз. Ўйлайманки буни уддаласа бўлади.

- “Шўртан”га қарши ўйиндан олдин таркибда жиддий йўқотишларга учрадик. ПФЛ жамоамизни бадал пулини тўлиқ равишда ўтказиб бермаётгани учун бунга қадар бир неча маротаба огоҳлантириб келди. Кубок ўйинидан бир кун олдин эса бунга амалий чора кўрди. Яъни асосий таркибнинг 5 нафар футболчисини майдонга тушишини таъқиқлади. Ғузорга кетишдан олдин Тошкентда 20 нафар футболчи билан тайёргарлик кўргандик. ПФЛнинг ушбу чорасидан кейин сафарга 15 та ўйинчи билан жўнаб кетишга мажбур бўлдик. “Шўртан” билан ўйинда захирада дарвозабонимиз бўлмагани ҳам айнан шу билан боғлиқ.   

- ПФЛнинг бу қарорига эътирозим йўқ. Чунки бунгача бир неча бор огоҳлантириб келаётганди. Клубимиз раҳбарлари молиявий муаммоларни бартараф этишга ҳаракат қилмоқда. Ҳаммаси яхши бўлишига умид қиламиз - дейди Ашурматов.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика