17 dec 16:49
News

Бахтиёр Ашурматов "Бунёдкор"га қайтди

Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси мураббийлар штабига ёш ва истеъдодли мутахассис келиб қўшилди.
Футболчилик даврини бир неча етакчи жамоаларда ўтказиб, ёрқин ўйинлари билан мухлислар меҳрини қозонган Бахтиёр Ашурматов 2012 йилги мавсумдан бошлаб ўзини мураббийликда синаб кўраётган эди. Ёш мутахассис "Гулистон" жамоасини олий лигага олиб чиқиб, элитанинг дастлабки турларида ҳам ижобий натижалар қайд этди. Мавсум-2013 якунига кўра сирдарёликлар олий лигани тарк этишган бўлса-да, ёш иқтидорлар билан ишлаш борасида Бахтиёр Ашурматов мураббийлик соҳасида жуда яхши таассурот қолдирди.

Айни пайтда ПРО лицензияси учун таҳсил олётган Бахтиёр Ашурматов мураббийликдаги кейинги фаолиятини Тошкентнинг Бунёдкор жамоаси билан боғлади. Ёш мутахассис жамоамизнинг мураббийлар штабида Миржалол Қосимовга кўмаклашади.

Айтиш жоизки, "Бунёдкор" жамоаси Бахтиёр Ашурматов учун бегона клуб эмас. У 2007-2009 йиллар мобайнида қалдирғочлар сафида жами 62та учрашувда майдонга тушган ва Ўзбекистон чемпиони, кубоги соҳиби, шунингдек Осиё Чемпионлар лигаси ярим финалчиси деган шарафли номларга сазовор бўлган.

Бахтиёр Ашурматовнинг "Бунёдкор"да мураббий сифатидаги фаолияти ҳам муваффақиятларга бой бўлишини тилаб қоламиз.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook