UZ

Сўнгги янгиликлар

12:37Давлат Турдиалиев таваллудига 62 йил тўлди   1 12:04"Челси" скаутлари "Милан дерби"сини стадиондан кузатишган  0 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0 11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  7 10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  3 10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  12 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  10 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  6 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  5 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  5 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  5 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  6 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  14 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  1 07:15Лига 1. "Лорьян" - ПСЖ 1:4  1

Бахтиёр Ашурматов: "Бугунги ғалаба билан мухлисларимизни табриклайман" Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: "Бугунги ғалаба билан мухлисларимизни табриклайман"

"Навбаҳор" - "Сўғдиёна" (4:2) учрашувидан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманининг биринчи қисмида майдон эгалари бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ўз фикрларини билдирди.
"Ўйин қийин бўлиши маълум эди, сабаби "Сўғдиёна" сўнгги ўйинларда кўп очко йўқотганди. Шу сабабли ҳам бор кучлари билан ўйнашлари аниқ эди. Футбол фақат ҳужумлардан иборат эмас, 90 дақиқа ҳужум қилиш мумкин эмас. Шу боис мухлисларимиздан бизни тўғри тушунишларини сўрайман. "Сўғдиёна"даги вазиятни жуда яхши биламан, Файзиев билан гаплашиб турамиз", - деб гап бошлади Ашурматов.

"Бугун биринчи бўлимда ўйинимиз қовушмади. Иккинчи бўлимда голлар уриб ғалаба қозондик. Бугунги ғалаба билан раҳбариятни, футболчиларни ва мухлисларни табриклайман".

"Мансур Саидовни ўрнига ҳужумчи тушурдим, сабаби бизга гол керак эди. Икки ҳужумчи тактикаси билан ўйнай бошладик ва голлар урдик".

"Иккита гол ўтказиб юбордикми, демак хатолар бўлди. Футбол хатосиз бўлмайди. Дарвозабон ва ҳимоячиларга танбеҳ бериш эмас уларни қўллаш керак".

"Шахбоз Эркинов ҳар бир ўйинда вазиятлар бўлаётганди, фақат гол ура олмаётганди. Бугун ниҳоят ўзининг имкониятларидан унумли фойдаланди. Ушбу ҳолат унга ижобий таъсир қилиши мумкин. Мухлислардан уни кейинги ўйинларда ҳам қўллаб туришларини сўрайман", - дейди Бахтиёр Ашурматов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика