UZ

Сўнгги янгиликлар

02:31Роберто Манчини: “Ранери шу қадар буюк ишни амалга оширдики, уни ҳали 2000 йил эслашади”0 02:15Жерар Пике киберспорт лойиҳасига қўл урмоқчи 0 00:36Стерлинг Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши ўйинчисига айланди3 23:49Клаудио Ранери: “Кеча менинг орзуим саробга айланди”11 23:34“Реал” “Монако” футболчисига қизиқиш билдирмоқда3 23:23Юрген Клопп: “Бу йилги мавсумд бир қатор ғалати қарорлар кузатилмоқда – Brexit, Трамп ва Раньери”6 23:01Хуан Мата: “Биз машина эмасмиз. Фақат Роналду ва Месси ҳар ўйинда гол уриши мумкин”8 21:38Ларс Штиндль: "Бу мен ва жамоа учун алоҳида кеча бўлди"0 21:25Olamsport: МакГрегор боксчимизнинг рақиби билан шуғулланмоқда, спорт қўмитасида янги раҳбар ва бошқа хабарлар3 21:04Карлос Бакка: "Хитойдан ақлбовар қилмас таклиф бўлди, лекин пул энг муҳими эмас"13 20:39Мино Райола: "Балотеллининг тилини кесиб оламан"22 20:14Диего Годин умумий гуруҳга қайтди2 19:52Кейсуке Хонда MLSга ўтишга яқин2 19:28Маурисио Почеттино: "Натижадан ажабландим"4 19:04Балотелли иккита ўйинга дисквалификация қилинди11

27 ноя 15:58
Янгиликлар

“Бавария”нинг янги ташкил этиладиган лигада иштирок этиши ҳозирча номаълум

Европада ривожланиш борасида бошқалардан анча илгарилаб кетган топ-клублар учун алоҳида лига тузиш ғояси қизғин муҳокама қилинмоқда.
Бундай лига ташкил этилишининг ижобий ва салбий жиҳатлари борасида билдирилаётган турли-туман фикр ва мулоҳазалар сони кундан-кунга ортиб бормоқда. Шу боисдан биз ҳам етакчи жамоалар учун миллий чемпионат тарзида ўтказилиши режалаштирилаётган янги лига ҳақида бироз сўз юритишга қарор қилдик.

Куни кеча бўлиб ўтган немис классико си яна бир бор кўрсатиб берди-ки, бугунги кунда Германияда “Бавария”га тенглаша оладиган клуб йўқ. “Голивуд ФК”нинг бундеслига доирасидаги 38 ўйиндирки мағлубиятга учрамай келаётгани ҳам Мюнхен супер-клубининг бошқа жамоаларга нисбатан анча илгарилаб кетганидан далолат бериб турибди. Кўпчилик мухлисларнинг фикрича “Боруссия Д”ни мағлубиятга учратгач “Бавария” чемпионлик масаласини ўзи учун ижобий  хал қилиб бўлди. Холбуки биринчи давранинг 13 тури ниҳоясига етди, холос. Айнан шуни инобатга олган ҳолда кўплаб Германиялик мухлис ва мутахассислар “Бавария”нинг ташкил этилиши кутилаётган янги лигада иштирок этишига ижобий фикр билдирмоқдалар. Агар шу нарса амалага ошгудек бўлса, Германия чемпионатидаги интрига бироз бўлса ҳам ошиши мумкинлиги таъкидланмоқда. “Қизиллар”дан бошқа барча жамоаларнинг даражалари деярли бир хил эканини инобатга олсак, бу тўғридек…

Аммо масаланинг иккинчи томони ҳам борки, ундан алсо кўз юмиб бўлмайди. Немис лигасида бўлиб ўтадиган учрашувлар орасида энг кўп мухлис “Бавария” иштирокидаги ўйинларга ташриф буюриши ҳаммага аён. Қолаверса, айнан мана шу жамоанинг борлиги боис ҳам бундеслига учрашувларининг трансляциялари дунёнинг кўплаб мамлакатларида томошабинлар аудиоториясини йиға олмоқда. Шу сабабдан ҳам немис клубининг ушбу лигада иштрок этиши борасида аниқ бир тўхтамга келинганича йўқ. Аслини олганда бундай лиганинг тузилиши ёки тузилмаслиги ҳалиҳамон очиқлигича қолмоқда. Янги лиганинг ташкил этилиши молиявий томондан жуда катта фойда келтириши, бор гап. Бироқ, унинг фаолият юритиши миллий чемпионатлар ҳамда Чемпионлар Лигаси каби турнирларнинг нуфузини кескин тушуриб юбормасмикан..?
Кузатамиз, воқеалар қандай ривожланар экан…

Зохиржон Акрамхонов
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Испания. «Реал» «Валенсия»га ютқазди
Испания чемпионатининг 16-туридан ўрин олган қолдирилган ўйинида... 113
"Валенсия" – "Реал Мадрид". Бошланғич таркиблар маълум
Испания чемпионатининг қолдирилган ўйинларидан бири... 80
Лушан: "Ғалаба ва мағлубиятда бу йигитларга ишонишда давом этаман"
"Ал-Аҳли" ҳамда "Бунёдкор" ўртасидаги Осиё... 71
ОЧЛ. "Бунёдкор" 1-турда Ғарб минтақасида энг кўп аниқ зарба берган жамоа бўлди
20-22 февраль кунлари Осиё чемпионлар лигасининг 1-туридан ўрин олган ... 53
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: