Latest news

00:20“Милан” – “Наполи”: таркиблар маълум2 00:20«Милан» - «Наполи»: стартовые составы0 23:57Африка кубоги. Гана Малидан устун келди0 23:57Кубок Африки. 2-й тур. Гана обыграла Мали0 23:40Рамос ўз рекордини янгилади10 23:40Рамос забил 6-й гол в чемпионате за сезон, это его лучший показатель в карьере0 23:28Франция чемпионати. ПСЖ сафардан ғалаба билан қайтди0 23:28Чемпионат Франции. «Нант» уступил «ПСЖ»0 23:06Уэйн Руни: “МЮга ўтганимда энг яхши тўпурар бўламан, деб ўйламаганман”5 23:06Уэйн Руни: «Когда переходил в «МЮ», не думал, что стану лучшим бомбардиром в истории клуба» 0 22:46Германия чемпионати. “Вердер” “Боруссия”га имкониятни бой берди ва бошқа натижалар2 22:46Чемпионат Германии. «Вердер» уступил дортмундской «Боруссии», «РБ Лейпциг» против «Айнтрахта» и другие матчи0 22:27"Нефтчи": Ёшларимиз Андижонда ўртоқлик ўйини ўтказишди2 22:24“Нефтчи” “Сўғдиёна”ни мағлуб этди17 22:17Испания. «Реал» «Малага»ни мағлуб этди35

22 jul 12:54
News

“Бавария” тарихидаги 7 та энг қиммат футболчилар

Ушбу ёз мавсуми трансфер ойнаси пайтида “Бавария” клуби янги футболчилар хариди учун 60 млн евро сарфлаб улгурди.
Қуйида эътиборингизга ҳавола этиладиган мақолада мюнхен суперклуби тарихидаги энг қиммат футболчилари ҳақида малумот бериб ўтамиз.

7. Тиаго Алькантара
Тиагонинг “Барселона” клуби билан айёрона тузган шартномаси, футболчига майдонга тушиш учун етарлича вақт берилмайдиган бўлса, пастроқ нарх эвазига бошқа клубга ўтиб кетиш имкониятини берди. “Манчестер Юнайтед” уни 2 ой давомида Англияга олиб кетишга ҳаракат қилди, аммо музокалар самара бермади. “Барселона” эса уни ўз сафига олиб қолишга бир неча маротаба ўриниб кўрди, лекин охир оқибат Алькантара “Бавария”га насиб этди. Айтишларича Алькантаранинг мюнхенликлар клубига ўтишига сабаб Гвардиола бўлган эмиш. Мутахассис футболчига асосий таркибдан жой ажратишини ва уни суперюлдуз даражасига кўтаришни ваъда қилган экан. Алькантара чемпионларга тахминан 20 млн еврога тушди.

6.Арьен Роббен
“Реал” сафидан 24 млн евро эвазига мюнхенликлар сафига ўтган Голландиялик ҳужумчи, биринчи мавсумнинг ўзидаёқ сенсацион ўйин кўрсата билди: биринчи ўйиндаёқ 2 та гол уришга эришди (мавсумда 23 та), бундеслигада ғолиб бўлди, “Бавария”ни Чемпионлар Лигаси финалига олиб чиқди ва шунинг учун Германиянинг энг зўр ўйинчиси номига сазовор бўлди. Лекин кейинчалик футболчида қийинчиликлар вужудга кела бошлади. Ҳимоячилар унинг ўйин тактикасини яхши ўрганиб олдилар ва унинг ўйиндаги дриблинглари кор қилмай қолди. Футболчининг худбинлиги ва жароҳатлари унга қаттиқ тўсқинлик қила бошлади. Лекин буларнинг барига қарамай Роббен асосий таркибдаги жойини йўқотмади. 2011/12 мавсумида Роббен асосий таркиб ўйинчиси бўла туриб, Бундеслиганинг иккинчи даврасида Дормунднинг “Боруссия” клуби билан бўлган ўйинда ва Чемпионлар Лигаси ўйинининг қўшимча дақиқасида “Челси”га қарши ўйинда пенальтидан унимли фойдалана олмади. Шундай қилиб Арьен европа футболининг энг омадсиз футболчилари қаторига киритилда ва кейинги мавсумдан асосий таркибдаги ўрнидан ҳам айрилган эди. Лекин ўтган мавсумда Роббен яна катта саҳнага чиқди ва Чемпионлар Лигаси баҳсида “Боруссия” билан бўлган ўйинда ҳал қилувчи голни уришга эришди.

5. Франк Рибери
2007 йилнинг ёз мавсумида “Бавария” бундеслига тарихидаги энг кўзга кўринарли трансферлардан бирини амалга оширди – клубга Лука Тони, Мирослав Клозе ва Франк Риберилар (клубга катта фойдаси тегиши кўзланаётган Брено ҳам таклиф этилган эди, лекин кейинчалик бразилиялик футболчи ўз уйини ёндириб юборганлиги учун қамоққа олинган) келишган. Бу футболчилар орасидан биринчи мавсумнинг ўзидаёқ Германиянинг энг зўр футболчиси номига сазовор бўлган Рибери, ўзини кўрсата олди ва мана 6 йил давомида “Бавария”нинг энг муҳим футболчиларидан саналиб келмоқда. Бир неча ҳафта олдин клуб билан шартномасини 2017 йилга қадар чўздирган Франк, фаолиянинг охиригача ушбу клубда қолиши ҳам ҳеч гап эмас.

4. Мануэль Нойер
Оливер Каннинг “Бавария”дан кетганидан сўнг, клуб бир мунча вақт давомида ўзига керакли дарвозабон топа олмади. Томас Крафт ва Михаэл Ренсинглар клуб умидини оқлай олишмади. 2011 йилнинг ёзида “Бавария” “Шальке”дан 27.5 млн евро эвазига Мануэл Нойерни сотиб олди ва шу билан ўз рақибини кучсизлантириб юборди. Нойер “Альянц-Арена”да тезда киришиб кета олмади. Дебют учрашувида дарвозабон гладбахнинг “Боруссия” клубидан гол ўтказиб юборди, “Бавария” клубининг ўта радикаль мухлислари эса ўша кундан бошлаб уни ёмон кўра бошлашди. Баъзи муҳим учрашувларда қиладиган катта хатоларини инобатга олмаганда, Нойер ҳозирда ўз ўрнида ва ўйинни бошқара олаяпти ва ҳаттоки ўйин сўнгида бўладиган пенальтилар сериясида ҳам ўзини кўрсатишга тайёр.

3.Марио Гомес
2009 йилнинг ёзида “Штутгарт”дан “Бавария”га ўтишга розилик берган Марио, Германия чемпионатининг энг қиммат футболчисига айланди. Унинг трансфер баҳоси 30 млн еврога тенг бўлди. Ушбу ёзда мюнхенликларнинг Гомесдан қанчалик қутилишдаги ҳаракатларига қараб, футболчининг бу клубда ишлари яхши бўлмаганлигини англаб етиш қийин бўлмаса керак. Ҳа, албатта Гомес мавсумни яхши ўтказа олмади ва рақобатниМарио Манджукичга бой берди, унинг ўйин услуби бир мунча эскирган бўлишига қарамай Марио, 2010-11 ва 2011-12 мавсумлар давомида 80 гол уришга эришган. “Фиорентина” футболчининг трансфери учун 15.5 млн евро таклиф этган ва бу трансферни ёз мавсумининг энг фойдали харидларидан бири десак муболаға бўлмайди.

2. Марио Гетце

“Реал” билан бўладиган Чемпионалар Лигасининг ярим финал баҳси олдидан “Боруссия” бу хабарни эшитиб, тўғриси унчалик ишонмади ҳам. Лекин Гетценинг “Боруссия”дан “Бавария”га ўтиши ҳақидаги хабар катта шоу-шув ва сенсацияга айланди. Марио Гетце 37 млн евро эвазига “Бавария”га ўтишга рози бўлди. Шундай қилиб Марио немис футболи тарихидаги энг қиммат футболчига айланди. Футболчи трансфери борасида Юрген Клопп, Гетце Гвардиола таклифини рад эта олмади деб изоҳлади, ”Бавария” клуби бошқарув раиси Карл-Хайнц Румменигге эса, “Бавария” Неймардан кўра Гетцени мақул кўрди деб айтган.

1.Хави Мартинес
“Бавария” “Атлетик” клуби таянч ярим ҳимоячисига шу қадар муҳтож эдики, клуб футболчи учун 40 млн евро беришга ҳам рози бўлди. Юп Хайнкес футболчига клубда мослашиб кетиши учун имконият ва етарлича вақт берди. Аввалида Мартинес ҳамма ўйинларда ҳам майдонга туширилмади ва фақатгина куз мавсумига келиб у жамоанинг асосий ўйинчисига айланиб улгурди. Мартинес нафақат тўпни олиб қўйиш ёки керакли жойда рақиб футболчисига нисбатан қоида бузарди балки испан футболчиларига хос тарзда аниқ тўп узатишларнива ҳужумни қўллаш усулларини ҳам маромига етказиб бажарар эди. Мартинес “Барселона”га қарши Чемпионалар Лигаси ярим финалида ажойиб ўйин кўрсата олди. Ярим ҳимоячи Испания терма жамоасида унга жой бермай келаётган Бускетс, Хави ва Андрес Иньесталарни ўша ўйинда эркин ҳаракат қилишга йўл қўймади. Мартинес Бастиан Швайнштайгер билан биргаликда яхши ўйин намойиш этади бир бирини яхши тушинади. Унинг трансфери клуб учун қимматга тушган бўлсада, у жамоанинг асосий кучларидан бири саналади ва ушбу маблағ бекорга сарфланмаганлигини исботлади.
 
Муродов Миразиз таржимаси
Rating:    

Comments

< show latest news

Weekly Best

Арманистонга қарши ўртоқлик ўйини бекор қилинди
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 12 февраль куни Анталия шаҳрида... 167
ФИФАдагилар зерикиб қолишдими? Улар сариқ карточка ва офсайдларни бекор қилишмоқчи
ФИФА техник директори Марко ван Бастен офсайд ва сариқ карточкалардан ... 87
Olamsport: Australian Open. Истомин сенсацион тарзда Жоковични таслим қилди!
Australian Open мусобақасининг илк босқичидан муваффақиятли ўтиб... 60
Испания кубоги. 1/4 финал. «Реал» дастлабки ўйинда «Сельта»га ютқазди
Испания кубоги 1/4 финали дастлабки учрашувида «Реал» ўз майдонида... 57
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook