UZ

Сўнгги янгиликлар

10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  3 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  1 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  1 08:47Златан рамзий термасини тузди ва ўзини қўшмади. Нега қўшмаганини эса Ибра супер тарзда тушунтириб берди  8 08:25Фабрицио Романо Хаби Алонсонинг келажагини очиқлади  4 07:49Про лига. Бугун учинчи тур якунланади  1 07:25Суперлига. Бугун Олмалиқ ва Қаршида ўйинлар бор  3 01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  1 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  3 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  8 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  15 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  18 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  2

"Бавария" - "Раджа Касабланка". Превью Янгиликлар

"Бавария" - "Раджа Касабланка". Превью

Бугун тунда клублар ўртасидаги Жаҳон Чемпионати ўз ғолибини аниқлайди ва биз бугунги кундаги дунёнинг етакчи жамоаси номини билиб олиш имконига эга бўламиз.
Тунги соат 00:30 да старт оладиган учрашувда Европа Чемпионлар Лигаси ғолиби "Бавария" Жанубий Америка вакили "Атлетико Минейро" ни мағлуб этиб сенсатцион тарзда финалга йўл олган  "Раджа Касабланка" жамоасига қарши баҳс юритади. Ушбу матч бутун дунё футбол ихлосмандлари диққат марказида турибди, десак асло янглишмаймиз. Зеро, ЖЧ финалига ҳеч бир жамоа омад туфайли чиқиб қолмади.

"Бавария" нинг фаворит сифатида эътироф этилаётгани, табиий. Лекин Марокаш шарафини ҳимоя қилаётган "Раджа" ҳам финалда шунчаки тўп суриш ниятида эмас. Қолаверса ушбу жамоа ўз мухлислари кўз олдида тўп тепади. Марокаш Қиролининг ўйинни бевостида стадиондан туриб кузатиши ҳам марокашлик футболчиларни янада рухлантирса –неажаб…

Кўриб турганингиздек, мавсумдаги бешинчи трофеяни ютиш учун "Голливуд ФК" бироз тер тўкишига тўғри келади. Аммо "Бавария" футболчиларининг юқори кайфиятда эканликлари ва жамоа ўйининг борган сари такомиллашиб бораётгани ҳисобга олинса, Мюнхен супер-клубининг йилни яна бир соврин билан тугатиши ҳақиқатга яқиндек…

Учрашувга оид баъзи бир қизиқарли фактлар:
• "Бавария" ушбу учрашувда ғолиб чиқиш орқали мавсумдаги бешинчи совринни қўлга киритиш имконига эга. Мюнхенликлар музейидан 2013-йилда Германия чемпионати олтин медаллари, Германия Кубоги, Чемпионлар Лигаси ҳамда Эвропа супер-кубоги каби совринлар жой олиб улгурди. 

• "Голливуд ФК" устози Пеп Гвардиола янги рекорд сохибига айланиши мумкин. Агар унинг шогирдлари финалда ғолиб чиқишадиган бўлса, Пеп клублар ўртасидаги ЖЧ ни уч марта ютган илк мураббийга айланади. Гвардиола 2009, 2011 йилларда "Барселона" билан жаҳон футболи тахтига эга чиққан эди.

• "Раджа Касабланка" жамоасининг барча 29 футболчиси нархи умумий ҳисобланганда ҳам "Бавария" сафида жароҳати боис анчадан буён майдонга туша олмаётган Холгер Бадштубер трансфер нархидан кам суммани ташкил қилади. "Касабланка" футболчилари умумий ҳисобда 9,5 млн Эвро га баҳоланган бўлса, Бадштубернинг нархи 10 млн Еврони ташкил этмоқда.

• Финал учрашувини томоша қилиш ва "Раджа" ни қўллаб қувватлаш учун стадионга шахсан Марокаш Қиролининг ташриф буюриши кутилмоқда.

• Икки финалчи ҳам ярим финал баҳсида рақиблари дарвозасига 3 тадан тўп киритишган. "Бавария" ОЧЛ ғолиби "Гуанчжоу Эвергранд" дарвозасини уч бор ишғол қилган бўлса, "Раджа" футболчислари ҳам "Атлетико Минейро" дарвозабонини уч бор хафа қилишди.

• Марокаш жамоаси ҳисобида клублар ўртасидаги ЖЧ да шу пайтга қадар киритилган 12 гол мавжуд. Бу борада "Раджа Касабланка" Барселона (17 та) ва "Монтеррей" (16 та) жамоаларидан сўнг учинчи бўлиб турибди.

"Championat.asia" тахмини бўйича жамоалар қуйидаги таркибда майдонга чиқишади:
"Бавария": Нойер – Рафиня, Боатенг, Данте, Алаба – Лам – Рибери , Кроос, Тиаго, Гётце – Мюллер
"Раджа Касабланка": Аскри – Ал-Хашеми, Метоуали, Карроучи , Оулхаж – Гуеҳи , Чтиби, Яжоур, Хафиди – Эрраки, Бенламаалем

Азиз мухлислар, ажоиб футбол ҳавосидан бахра олиш имконига эга эканмиз, келинг уни қўлдан бой бермайлик. Учрашувни томоша қилинг ва яна бир бор чиройли футболдан бахра олинг.

Зохиржон Акрамхонов тайёрлади
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика