26 mar 01:56
News

"Бавария" - Германия чемпиони!

Мюнхенинг "Бавария" жамоаси 27-турдаёқ чемпионликни расмийлаштириб бўлди.

Берлинга сафар уюштирган Мюнхеннинг "Бавария" жамоаси "Герта"ни мағлуб этишди ва 24 бор мамлакат чемпиони деган номга сазовор бўлишди. Бундеслигада яна 7 тур бўлишига қарамай, Пеп Гвардиола шогирдлари Германия чемпионлигини расмийлаштириб қўйишди. Бу бундеслигада рекорд ҳисобланади. Ҳалигача ҳеч бир жамоа бундай тез фурсатда чемпион бўлмаган эди.


Германия чемпионати, 27-тур.

"Герта" - "Бавария" 1:3 (0:2)

"Олимпияштадион" стадиони.

Голлар: Кроос (6), Гётце (14), Рамос (66-пенальтидан), Рибери (79)

"Герта" – Крафт, Пекарик, Брукс, Кобиашвили (Нимайер, 64), ван ден Берг, К. Янкер, Хосогаи, Шелбред, Мухтар (Ронни, 71), Н. Шульц, Рамос.

"Бавария"
– Нойер, Рафинья, Боатенг, Данте, Алаба, Швайнштайгер (Алькантара, 64), Лам, Роббен (Рибери, 54), Кроос, Мюллер (Манджукич, 54), Гетце.

Огоҳлантириш: Шелбред (69)

Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook